Сафаров Форход Абдухалиловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Диабетик панжа синдроми фонида критик ишемияси бўлган беморларда йирингли некротик зарарланишларини жарроҳлик даволашни ўзига хослиги», 14.00.27 – Хирургия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Tib5625.
Илмий раҳбар: Матмуродов Қувондиқ Жуманиёзович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат тиббиёт институти, DSc.06/2025.27.12.Tib.02.01.
Расмий оппонентлар: Хамдамов Бахтиёр Зарипович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Касимов Адхам Лутфуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Доғистон давлат тиббиёт университети (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: диабетик панжа синдроми мавжуд беморларда яққол намоён бўлган ишемия фонида юзага келган йирингли-некротик жароҳатларни хирургик даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жароҳат жараёнининг кечиши ва периферик артериал ўзаннинг сегментар окклюзион-стенотик зарарланиши ўртасида тўғридан-тўғри корреляцион боғлиқлик аниқланган ҳамда окклюзия қанчалик юқори бўлса, оёқ панжаси тўқималарида кислород кучланиши мутаносиб равишда пасайиши, бу эса жарохат битишининг альтерация фазаси давомийлигини узайтириши исботланган;
диабетик панжа синдроми фонида яққол намоён бўлган ишемия туфайли оёқ тўқималарида йирингли-некротик жароҳатланишлар бўлган беморларда тўқима оксиметрияси кўрсаткичлари ва периферик артериал ўзан ҳолатига боғлиқ ҳолда, артериал қон оқими тиклангандан сўнг оёқда бажариладиган хирургик амалиётларни ўтказиш муддатлари ва мезонлари асосланган;
диабетик панжа синдроми фонида ишемия сабабли оёқ тўқималарида йирингли-некротик жароҳатланишлар бўлган беморларда эндоваскуляр реваскуляризациядан сўнг тўқима кислород кучланиши мувозанатлашган ҳолатда (ТсРО2 39,7±9,3 мм сим. уст.дан юқори бўлиши) реконструктив-пластик ташрихлардан кейин VAC-терапияни қўллаш, ярадаги нуқсоннинг битиш муддатини деярли уч баробар қисқартириши исботланган;
диабетик панжа синдроми фонида критик ишемия туфайли оёқ тўқималарида йирингли-некротик жароҳатланишлар бўлган беморларда оёқларнинг таянч-ҳаракат функциясини сақлаб қолинишига урғу берган ҳолда хирургик ёндашув такомиллаштирилган ҳамда ўтказиладиган ташрих тури ва муддатини инобатга олувчи даволаш алгоритми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Диабетик панжа синдроми мавжуд беморларда яққол намоён бўлган ишемия фонида юзага келган йирингли-некротик жароҳатларни хирургик даволаш натижаларини яхшилаш бўйича илмий тадқиқот натижалари асосида:
биринчи илмий янгилик: жароҳат жараёнининг кечиши ва периферик артериал ўзаннинг сегментар окклюзион-стенотик зарарланиши ўртасида тўғридан-тўғри корреляцион боғлиқлик аниқланган ҳамда окклюзия қанчалик юқори бўлса, оёқ панжаси тўқималарида кислород кучланиши мутаносиб равишда пасайиши, бу эса жарохат битишининг альтерация фазаси давомийлигини узайтириши исботланганлиги Тошкент тиббиёт академияси мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 24 февралда 02-25/481-t-сон билан тасдиқланган “Оёқни йўқотиш хавфи бўлган критик ишемияда болдир артерияларининг вариантли реваскуляризация усули” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: ушбу янгилик Фарғона вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2025 йил 18 апрелдаги 55-сон ва Андижон давлат тиббиёт институти клиникасининг 2025 йил 6 майдаги 66-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 17 ноябрдаги 29/03-сон хулосаси). Илмий янгилик натижаларининг ижтимоий самарадорлиги: Ушбу илмий янгилик периферик қон айланиши бузилиши билан жароҳат битиши ўртасидаги боғлиқликни очиб бериб, эрта ташхис ва мақсадли даволашни такомиллаштиришга хизмат қилади, натижада асоратлар, жумладан ампутациялар камаяди, беморларнинг ҳаёт сифати яхшиланади ва соғлиқни сақлаш тизимига тушадиган юк қисқаради. Илмий янгилик натижаларининг иқтисодий самарадорлиги: 1 нафар бемор учун 1 кунлик харажат Тошкент давлат тиббиёт университетининг кўп тармоқли клиникаси бўлимида ўртача хўжалик ҳисобидан даволанаётган бемор учун 300000 сўмни ташкил этади. Госпитализация кунининг 10-12 кундан 6-8 кунга қисқартирилиши бир бемор учун хўжалик ҳисобидан ўртача 1800000 сўм маблағлар тежалишига олиб келади. Хулоса: ушбу янгиликдан фойдаланиш стационарда ётиш кунларини камайтириш, дори-дармон ва боғлов материаллари сарфини қисқартириш, қайта жарроҳлик аралашувлари эҳтиёжини пасайтириш ҳисобига умумий даволаш харажатлари ва ижтимоий-иқтисодий йўқотишларни сезиларли даражада қисқартиради. Хулоса: Ушбу янгиликдан фойдаланиш периферик артериал окклюзия даражаси ва жароҳат битиши ўртасидаги боғлиқликни ҳисобга олган ҳолда даволашни оптималлаштириш орқали асоратларни эрта олдини олиш, самарасиз муолажаларни қисқартириш, стационарда ётиш муддатини камайтириш ва қайта даволаш эҳтиёжини пасайтириш ҳисобига умумий тиббий харажатларни сезиларли даражада камайтиришга имкон беради;
иккинчи илмий янгилик: диабетик панжа синдроми фонида яққол намоён бўлган ишемия туфайли оёқ тўқималарида йирингли-некротик жароҳатланишлар бўлган беморларда тўқима оксиметрияси кўрсаткичлари ва периферик артериал ўзан ҳолатига боғлиқ ҳолда, артериал қон оқими тиклангандан сўнг оёқда бажариладиган хирургик амалиётларни ўтказиш муддатлари ва мезонлари асосланганлиги Тошкент тиббиёт академияси мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 24 февралда 02-25/481-t-сон билан тасдиқланган “Оёқни йўқотиш хавфи бўлган критик ишемияда болдир артерияларининг вариантли реваскуляризация усули” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: ушбу янгилик Фарғона вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2025 йил 18 апрелдаги 55-сон ва Андижон давлат тиббиёт институти клиникасининг 2025 йил 6 майдаги 66-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 17 ноябрдаги 29/03-сон хулосаси). Илмий янгилик натижаларининг ижтимоий самарадорлиги: Ушбу янгилик диабетик панжа синдроми фонида ишемия билан боғлиқ йирингли-некротик жароҳатларда тўқима оксиметрияси ва периферик қон айланиши ҳолатига асосланиб хирургик амалиётларнинг оптимал вақт ва мезонларини белгилаш имконини бериб, даволаш самарадорлигини оширади, асоратлар ва ампутациялар хавфини камайтиради ҳамда беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга хизмат қилади. Илмий янгилик натижаларининг иқтисодий самарадорлиги: Илмий янгиликдан фойдаланиш амалиётлар ўтказишнинг оптимал вақти ва мезонларини инобатга олган ҳолда даво тактикасини олиб боришга ва натижада госпитализация муддатларини ўртача 5 кунга қисқартиришга имкон берали. 1 нафар беморнинг шифохонада 1 кунлик даволанишига дори-дармон учун жами ўртача 380000 сўм миқдоридаги маблағлар сарфланиши инобатга олинса, 1 бемор учун фақт дори-дармон учун ўртача 1900000 сўм маблағлар иқтисод қилинади. Хулоса: Беморларнинг шифохонада даволанишига дори-дармон ҳаражатларини қисқартириш ҳисобига тадқиқот кўлами бўйича (асосий гуруҳ n=75) 142500000 сўм маблағлар тежалишини таъминлайди;
учинчи илмий янгилик: диабетик панжа синдроми фонида ишемия сабабли оёқ тўқималарида йирингли-некротик жароҳатланишлар бўлган беморларда эндоваскуляр реваскуляризациядан сўнг тўқима кислород кучланиши мувозанатлашган ҳолатда (ТсРО2 39,7±9,3 мм сим. уст.дан юқори бўлиши) реконструктив-пластик ташрихлардан кейин VAC-терапияни қўллаш, ярадаги нуқсоннинг битиш муддатини деярли уч баробар қисқартириши исботланганлиги Тошкент тиббиёт академияси мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 24 февралда 02-25/481-t-сон билан тасдиқланган “Оёқни йўқотиш хавфи бўлган критик ишемияда болдир артерияларининг вариантли реваскуляризация усули” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: ушбу янгилик Фарғона вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2025 йил 18 апрелдаги 55-сон ва Андижон давлат тиббиёт институти клиникасининг 2025 йил 6 майдаги 66-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 17 ноябрдаги 29/03-сон хулосаси). Илмий янгилик натижаларининг ижтимоий самарадорлиги: Ушбу янгилик диабетик панжа синдроми фонида ишемия билан кечувчи йирингли-некротик жароҳатларда эндоваскуляр реваскуляризациядан сўнг ТсРО2 кўрсаткичлари етарли даражага етганда VAC-терапияни қўллаш яра битишини сезиларли тезлаштиришини асослаб, даволаш самарадорлигини оширади, реабилитация муддатини қисқартиради ва асоратлар ҳамда ампутациялар хавфини камайтиришга хизмат қилади. Илмий янгилик натижаларининг иқтисодий самарадорлиги: 1 нафар бемор учун 1 кунлик харажат Тошкент давлат тиббиёт университетининг кўп тармоқли клиникаси бўлимида ўртача хўжалик ҳисобидан даволанаётган бемор учун 300000 сўмни ташкил этади. Госпитализация кунининг 10-12 кундан 6-8 кунга қисқартирилиши бир бемор учун хўжалик ҳисобидан ўртача 1800000 сўм маблағлар тежалишига олиб келади. Хулоса: ушбу янгиликдан фойдаланиш стационарда ётиш кунларини камайтириш, дори-дармон ва боғлов материаллари сарфини қисқартириш, қайта жарроҳлик аралашувлари эҳтиёжини пасайтириш ҳисобига умумий даволаш харажатлари ва ижтимоий-иқтисодий йўқотишларни сезиларли даражада қисқартиради;
тўртинчи илмий янгилик: диабетик панжа синдроми фонида критик ишемия туфайли оёқ тўқималарида йирингли-некротик жароҳатланишлар бўлган беморларда оёқларнинг таянч-ҳаракат функциясини сақлаб қолинишига урғу берган ҳолда хирургик ёндашув такомиллаштирилганлиги ҳамда ўтказиладиган ташрих тури ва муддатини инобатга олувчи ишлаб чиқилган даволаш алгоритми Тошкент тиббиёт академияси мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 24 февралда 02-25/481-t-сон билан тасдиқланган “Оёқни йўқотиш хавфи бўлган критик ишемияда болдир артерияларининг вариантли реваскуляризация усули” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: ушбу янгилик Фарғона вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг 2025 йил 18 апрелдаги 55-сон ва Андижон давлат тиббиёт институти клиникасининг 2025 йил 6 майдаги 66-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 17 ноябрдаги 29/03-сон хулосаси). Илмий янгилик натижаларининг ижтимоий самарадорлиги: такомиллаштирилган хирургик ёндашув ҳамда ишлаб чиқилган даволаш алгоритмидан фойдаланиш такрорий операциялар сонини 44,8 фоиздан 24,0 фоизгача камайтириш ва оёқларнинг таянч-ҳаракат функциясини сақлаб қолган беморлар сонини таққослаш гуруҳидаги 75,3 фоиздан асосий гуруҳдаги 94,7 фоизгача оширишга имкон берган. Илмий янгилик натижаларининг иқтисодий самарадорлиги: такомиллаштирилган хирургик ёндашув ва даволаш алгоритмини қўллаш орқали такрорий аралашувларни олдини олиш ҳамда оёқларнинг таянч-ҳаракат функциясини сақлаб қолиш ҳисобига тадқиқот кўлами бўйича вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизликнинг камайиши ҳисобидан 97000000 сўм маблағлар тежалишига имкон беради. Хулоса: ушбу янгиликдан фойдаланиш юқори ампутациялар сонини камайтириш, шифохонада ётиш ва реабилитация муддатларини қисқартириш, такрорий операциялар эҳтиёжини пасайтириш ҳисобига даволаш харажатларини сезиларли даражада камайтиради, шунингдек беморларнинг меҳнатга лаёқатини сақлаб қолиб, ижтимоий-иқтисодий йўқотишларни ҳам қисқартиради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish