Олимжонова Мафтуна Фарҳоджон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Наманган вилояти тасвирий ва амалий санъатининг шаклланиши ва ривожланиш тенденсиялари”, 17.00.04 – Тасвирий ва амалий безак санъати (санъатшунослик фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/San138.
Илмий раҳбар: Хакимов Акбар Абдуллаевич, ЎзРФА академиги, ЎзБА академиги, санъатшунослик фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Санъатшунослик институти, DSc.05/2025.27.12.San.03.01.
Расмий оппонентлар: Зияев Абдуманноп Абдурахимович, архитектура фанлари доктори, профессор; Умарова Дилдора Бахтияровна, санъатшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомчилик ва дизайн институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Наманган вилоятида тасвирий ва амалий санъатнинг шаклланиш жараёнлари ва ривожланиш тенденсиялари ҳамда уларнинг бадиий хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Ғурумсаройда ранг колоритини белгилаб берувчи асосий омил (ишқорли сир), буюмларнинг турлари (хумча, қулоқли кўза, кичик ҳажмли коса (пиёла, ярим пиёла, нишолда учун паёла), чор-гўша (тўртқулоқ), қўшқулоқ – сут ва сут маҳсулотларини сақлашга мўлжалланган кичик идишлар, лаган), асосий орнаментал мотивлар (чойдиш, кўза, ларзана, бутакўз, илонизи, гаджак, чорбарг, учбарг, кабалак, ғунча) ҳамда композиция услуби (“ойна нақш” – нақшлар талқинининг визуал хусусияти) аниқланган;
Наманган кандакорлигида буюм турлари (кўза, офтоба, чой идиш, самовар қозон, қозон, ёғ идиш, сув идиш, мис мантиқозон, патнис, офтоба, шамдон, қаламдон, қумғон), хомашё (мис, бронза), техника усуллари (зарбли, ўйма, шабака), пичоқ турлари (толбарги пичоқ, тўғри пичоқ, ҳисори пичоқ, эчки пичоқ, бодомча пичоқ) ва безак техникаси (қадама, ўйма) ҳамда ижодий анъаналар сақланиши (устазода ҳунармандлар ижоди) далилланган;
Наманган вилоятининг анъанавий каштачилигида сўзана, нимсўзана, дастурхон, дастрўмол, бешикпўш, сандалпўш, жойнамоз, чойшаб, ёстиқпўш, дўппи каби буюмлар тайёрланиши, улар гулбута, аноргул, лолагул, тумор, қалампиргул, бодомгул каби анъанавий нақшлар ҳамда каллиграфик ёзувлар билан безатилиши аниқланган;
ХХ асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб сосиалистик реализм йўналиши вилоятдаги илк профессионал рассомлар ижодида, шунингдек, Наманган вилояти шаҳар ва қишлоқларида ўрнатилган монументал ҳайкалтарошлик ёдгорликларида, ҳамда меъморий безакларда қўлланилган мозаикаларда ўз аксини топгани, Мустақиллик даврида Наманган вилояти рассомлари ижодида миллий ва умуминсоний қадриятлар синтези кузатилиши, Тошкентда фаолият юритаётган наманганлик рассомлар ижодида эса постмодернистик изланишлар доирасида миллий идентикликни англаш ва излаш тенденсиялари намоён бўлиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Наманган вилояти тасвирий ва амалий санъати шаклланиши ва ривожланиш тенденсиялари мавзусидан олинган илмий янгиликлар асосида:
Ғурумсаройда ранг колоритини белгилаб берувчи асосий омил (ишқорли сир), буюмларнинг турлари (хумча, қулоқли кўза, кичик ҳажмли коса (пиёла, ярим пиёла, нишолда учун паёла), чор-гўша (тўртқулоқ), қўшқулоқ – сут ва сут маҳсулотларини сақлашга мўлжалланган кичик идишлар, лаган), асосий орнаментал мотивлар (чойдиш, кўза, ларзана, бутакўз, илонизи, гаджак, чорбарг, учбарг, кабалак, ғунча) ҳамда композиция услуби (“ойна нақш” – нақшлар талқинининг визуал хусусияти) аниқланганлиги, Наманган кандакорлигида буюм турлари (кўза, офтоба, чой идиш, самовар қозон, қозон, ёғ идиш, сув идиш, мис мантиқозон, патнис, офтоба, шамдон, қаламдон, қумғон), хомашё (мис, бронза), техника усуллари (зарбли, ўйма, шабака), пичоқ турлари (толбарги пичоқ, тўғри пичоқ, ҳисори пичоқ, эчки пичоқ, бодомча пичоқ) ва безак техникаси (қадама, ўйма) ҳамда ижодий анъаналар сақланиши (устазода ҳунармандлар ижоди) далилланганлиги бўйича маълумотлардан Республика “Ҳунарманд” уюшмаси фаолиятида Халқаро ҳунармандчилик фестивали (Қўқон, 2023, 2025) консепсиясини тайёрлашда фойдаланилган (Республика “Ҳунарманд” уюшмасининг 2026-йил 13-февралдаги 01-11/166-сон маълумотномаси). Натижада Наманган вилояти амалий санъатининг халқаро миқёсда тан олиниши ва тарғиботига хизмат қилган;
Наманган вилоятининг анъанавий каштачилигида сўзана, нимсўзана, дастурхон, дастрўмол, бешикпўш, сандалпўш, жойнамоз, чойшаб, ёстиқпўш, дўппи каби буюмлар тайёрланиши, улар гулбута, аноргул, лолагул, тумор, қалампиргул, бодомгул каби анъанавий нақшлар ҳамда каллиграфик ёзувлар билан безатилиши аниқланганлиги, вилоят меъморий мажмуа, мадраса, мақбара, масжид ҳамда замонавий бинолар безагида кошинкорлик, ганчкорлик, ёғоч ўймакорлик, наққошлик каби амалий санъат турларининг қўлланилиши аниқланганлиги, уларнинг бадиий хусусиятлари тадқиқ этилганлиги бўйича маълумотлардан Наманган вилоят тарихи ва маданияти давлат музейи экспозисияларини бойитишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг 2025-йил 2-октябрдаги 04-05/3892-сон маълумотномаси). Натижада музейларга сайёҳлар қизиқишини орттирган ва каштачилик, кулолчилик, мисгарлик, пичоқчилик каби амалий санъат турларини кенг тарғиб қилишга хизмат қилган;
ХХ асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб сосиалистик реализм йўналиши вилоятдаги илк профессионал рассомлар ижодида, шунингдек, Наманган вилояти шаҳар ва қишлоқларида ўрнатилган монументал ҳайкалтарошлик ёдгорликларида, ҳамда меъморий безакларда қўлланилган мозаикаларда ўз аксини топгани, Мустақиллик даврида Наманган вилояти рассомлари ижодида миллий ва умуминсоний қадриятлар синтези кузатилиши, Тошкентда фаолият юритаётган наманганлик рассомлар ижодида эса постмодернистик изланишлар доирасида миллий идентикликни англаш ва излаш тенденсиялари намоён бўлиши асослангани билан боғлиқ хулосалардан “Наманган вилояти телерадиоканали” давлат муассасасининг “Гулдаста” кўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (“Ўзбекистон” МТРК Наманган вилояти телерадиоканалининг 2025-йил 25-сентябрдаги 02-4-216-сон маълумотномаси). Натижада бу маълумотлар Наманган вилояти тасвирий ва амалий санъатини кенг оммага намойиш этишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish