Мўйдинова Дилнозахон Мадаминовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Фарғона водийси анъанавий кулолчилигининг ўзига хослиги ва маҳаллий марказлари, 17.00.04 – Тасвирий ва амалий безак санъати (санъатшунослик фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/San264.
Илмий раҳбар: Хакимов Акбар Абдуллаевич, ЎзР ФА академиги, ЎзБА академиги, санъатшунослик фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Санъатшунослик институти, DSc.05/2025.27.12.San.03.01.
Расмий оппонентлар: Зияев Абдуманноп Абдурахимович, архитектура фанлари доктори, профессор; Мухсинова Зебинисо Сухробовна, санъатшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомчилик ва дизайн институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Фарғона анъанавий кулолчилиги ва маҳаллий марказларининг ўзига хос хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Риштонда чиннипаз, каудпаз, зарпаз, сафедпаз, хазракипаз, кўзагар ва косагар усталар, Андижон ва Ғурумсаройда кўзагар ва товоқчи усталар ясаган буюмлар шаклининг ясси (лаган) ёки баландлиги (кўза), сирлашда ишқор, қўрғошин ва қалайдан фойдаланилиши, безак услубида турли композицияларнинг архаик хусусиятга эга кенглик ва яхлитлик билан фарқланишида намоён бўлиши асосланган;
кулолчиликнинг Фарғона мактаби марказларида қалами, тароқ, босма, қолиб, тирнама, тагқора, тагсиёҳ каби бадиий ва технологик услубларнинг қўлланилиши ҳамда буюмларнинг маиший ҳаётдаги ўрнига кўра уч турга: ошхона буюмлари, маиший омбор буюмлари ва декоратив буюмларга бўлиниши аниқланган;
кулолчилик буюмлари шаклига кўра ясси коса ва товоқлар, баланд кўза ва хумлар ҳамда мураккаб шаклли (ўрдаки мурғоба, шамдон, хушпалак) турларга ажратилиши, композиция ва безак турларида (ўсимликсимон, геометрик) мактабга хос бўлган меҳроб чашмигов, қумғон, четан, чорбарг, қўчқорак мотивларидан фойдаланилиши асосланган;
тарихий, ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар кесимида вужудга келган чиннисимон услубнинг қўлланилиши, турли даврларда “ишқорли сирлаш” технологиясидан фойдаланиш, қўрғошинли ва кимёвий сирлаш услублари алмашинуви ҳамда қайта тикланиши каби бадиий тенденсиялар асосида Фарғона водийси бадиий кулолчилигида ривожланиш босқичлари ХИХ аср – ХХ аср бошлари (Қўқон хонлиги даври), ХХ аср (Собиқ иттифоқ даври), ХХИ аср (Мустақиллик ва Янги Ўзбекистон даври) каби уч даврга бўлиниши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Фарғона водийси анъанавий кулолчилигининг ўзига хослиги ва маҳаллий марказлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Риштонда чиннипаз, каудпаз, зарпаз, сафедпаз, хазракипаз, кўзагар ва косагар усталар, Андижон ва Ғурумсаройда кўзагар ва товоқчи усталар ясаган буюмлар шаклининг ясси (лаган) ёки баландлиги (кўза), сирлашда ишқор, қўрғошин ва қалайдан фойдаланилиши, безак услубида турли композицияларнинг архаик хусусиятга эга кенглик ва яхлитлик билан фарқланишида намоён бўлиши асосланганлиги ҳамда кулолчиликнинг Фарғона мактаби марказларида қалами, тароқ, босма, қолиб, тирнама, тагқора, тагсиёҳ каби бадиий ва технологик услубларнинг қўлланилиши ҳамда буюмларнинг маиший ҳаётдаги ўрнига кўра уч турга: ошхона буюмлари, маиший омбор буюмлари ва декоратив буюмларга бўлиниши аниқланганлиги ҳақидаги хулосалардан Республика “Ҳунарманд” уюшмаси фаолиятида Халқаро кулолчилик форуми (Риштон, 2023, 2024, 2025) консепсиясини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон “Ҳунарманд” уюшмасининг 2026-йил 13-февралдаги 01-11/167-сон маълумотномаси). Натижада анъанавий кулолчиликнинг халқаро миқёсда тан олиниши ва тарғиботига хизмат қилган;
кулолчилик буюмлари шаклига кўра ясси коса ва товоқлар, баланд кўза ва хумлар ҳамда мураккаб шаклли (ўрдаки мурғоба, шамдон, хушпалак) турларга ажратилиши, композиция ва безак турларида (ўсимликсимон, геометрик) мактабга хос бўлган меҳроб чашмигов, қумғон, четан, чорбарг, қўчқорак мотивларидан фойдаланилиши бўйича маълумотлар “Фарғона вилояти телерадиоканали”нинг “Фаровонлик сари” ва “Фарғона тадбиркори” кўрсатувлари ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (“Ўзбекистон” МТРК Фарғона вилояти телерадиоканалининг 2025-йил 18-сентябрдаги 01-12/198-сон маълумотномаси). Натижада кулолчилик санъатини сақлаш ва халқимизга намойиш этишга хизмат қилган;
тарихий, ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар кесимида вужудга келган чиннисимон услубнинг қўлланилиши, турли даврларда “ишқорли сирлаш” технологиясидан фойдаланиш, қўрғошинли ва кимёвий сирлаш услублари алмашинуви ҳамда қайта тикланиши каби бадиий тенденсиялар асосида Фарғона водийси бадиий кулолчилигида ривожланиш босқичлари ХИХ аср – ХХ аср бошлари (Қўқон хонлиги даври), ХХ аср (Собиқ иттифоқ даври), ХХИ аср (Мустақиллик ва Янги Ўзбекистон даври) каби уч даврга бўлиниши аниқланганлиги бўйича маълумотлардан Фарғона вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи, Андижон вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи ва Риштон шаҳридаги кулолчилик музейининг экспозицияларини бойитишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг 2025-йил 8-июлдаги 04-05/2757-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг татбиқи музейларга сайёҳлар қизиқишини орттирган ва кулолчилик санъатини кенг тарғиб қилишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish