Ташмурадов Журабек Турсунмурадовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Итларда найсимон суяк синишларини ташқи фиксаторлар билан даволаш”, 16.00.01 – Ҳайвонлар касалликлари диагностикаси, терапияси ва хирургияси (ветеринария фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/В85
Илмий раҳбар: Нарзиев Бахтиёр Далиевич, ветеринария фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номиСамарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Тошкент филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети, DSc.08/2025.27.12.В.11.01.
Расмий оппонентлар: Бакиров Бахтиёр Бакирович, ветеринария фанлари доктори, профессор; Ғаффаров Усмон Бобоназарович, тиббиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ветеринария илмий тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади хизмат итларида найсимон суяклар синишларини даволашда ташқи фиксаторлардан фойдаланиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор хизмат ва аҳолига қарашли итларида найсимон суяклар синишларининг келиб чиқиш алгоритми аниқланган;
итларда сон, елка, болдир ва билак суякларининг синишларини даволашда ташқи фиксаторли остеосинтез усулларини қўллаб суяк бўлаклари репозициясини ва фиксациясини таъминлаш юқори самара бериши аниқланган;
итларда найсимон суяклар синишини даволашда ташқи остеосинтез усули ва фаоллаштирувчи остеорепаратив препаратларни муайян доза ва тартибда ишлатишга асосланган даволаш усули ишлаб чиқилган;
итларда найсимон суяк синишларида суяк қадоғини шаклланиш жараёнини фаоллаштириш мақсадида касал итларга калций Д3 + Фитин таблеткаси 1 донадан 30 кун давомида кунига 1 марта оғиз орқали бериш ва синиш турига мувофиқ ташқи остеосинтез усулларини қўллашга асосланган даволаш усули ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Итларда найсимон суяк синишларининг келтириб чиқарувчи сабаблари, ташқи фиксаторлар билан даволаш ва битиш жараёнларини тезлаштириш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
“Итларда найсимон суяк синишларини ташқи фиксаторлар ёрдамида даволашнинг клиник самарадорлиги” бўйича тавсиянома ишлаб чиқилган ва Самарқанд, Жиззах ва Тошкент вилоятлари кинология питомникларида жорий қилинган (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2025-йил 02-октябр №02/23-684-сон маълумотномаси). Ушбу тавсияларни кинология хизмати итларига қўлланилиши натижасида уларда шикастлардан юзага келадиган турли даражадаги найсимон суяклар синишини самарали даволашга эришилган;
итлардаги сон, елка, болдир ва билак суяклари синишларида ташқи фиксаторли остеосинтез усулларини қўллаш кинология амалиётига жорий этилган (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2025-йил 02-октябр №02/23-684-сон маълумотномаси). Бу усулларни қўллаш натижасида суяк бўлакларини тўғри репозицияси ва фиксацияси таъминланиб, суяк қадоғи ҳосил бўлиш жараёнига рағбатлантирувчи таъсири беришга эришилган;
итларда найсимон суякларнинг оддий ва мураккаб синишларини даволашда кам инвазив Ягников пластиналари ва Илизаров аппаратларини ҳамда Калсий Д₃ + Фитин препаратларини қўллаш усули ветеринария амалиётига жорий этилган (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2025-йил 02-октябр №02/23-684-сон маълумотномаси). Итларда найсимон суякларнинг оддий ва мураккаб синишларини даволашда ушбу комплекс даволаш усулларини қўллаш эвазига синган суяк фрагментларининг репозициясини ва маҳаллий қон айланишининг тикланишини, суяк каллусининг ҳосил бўлиш жараёнларини тезлаштиришга эришилган. Бунда итларда найсимон суяк синишларини ташхис қўйиш ва жарроҳлик йўли билан даволаш орқали сарфланган 1 сўмга самарадорлик 3,5 сўмни ташкил этган.