Каримов Жамшид Тўлқин ўғлининг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Абдураҳмон Жомийнинг маънавий-ахлоқий тарбияга оид қарашлари” 13.00.01-Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.3.PhD/Ped10676
Илмий раҳбар: Избуллаева Гулчеҳра Валериевна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Бухоро давлат университети,
PhD.03/2025.27.12.Ped.08.04
Расмий оппонентлар: педагогика фанлари доктори, профессор Базарова Саодат Жамоловна; педагогика фанлари доктори (DSc), профессор Курбанова Гулноз Негматовна
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат педагогика институти
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Абдураҳмон Жомийнинг маънавий-ахлоқий тарбияга оид қарашларини ўрганиш, уларни педагогик таҳлил қилиш орқали ҳозирги замонавий ёшлар таълим-тарбиясида тутган ўрнини асослаш ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Абдураҳмон Жомийнинг маънавий-ахлоқий мероси глобал интеграция ва ахборотлашув жараёнлари чуқурлашиб бораётган шароитда ёшлар тарбиясининг ақлий ва маънавий асоси сифатида методологик жиҳатдан асосланди ҳамда мутафаккирнинг “Инсон камолоти” консепсияси миллий ҳамда инсонпарварлик қадриятлар синтези сифатида далилланди;
Жомийнинг “Баҳористон” ҳамда “Ҳафт авранг” тўплами таркибидаги “Искандар хирадномаси”, “Силсилат уз-заҳаб” ва “Туҳфат-ул аҳрор” каби асарларидаги маънавий-ахлоқий қарашларнинг шахсий намуна, мустақил фикрлаш, ўз-ўзини баҳолаш, ижтимоий муҳит таъсири каби таълимий имкониятлари аниқланди ва уларнинг талаба шахсини шакллантиришдаги педагогик механизмлари (суҳбат, ибрат, панд-насиҳат) замонавий таълим стандартлари нуқтаи назаридан трансформация қилинди;
Жомий асарларида илгари сурилган устозга эҳтиром, дўстлик, тарбия беришда ижтимоий муҳитнинг ўрни, илм эгаллаш ва касб-ҳунар танлаш каби ижтимоий муносабатлар мезонлари тизимлаштирилди ҳамда талаба ёшларда ижтимоий масъулиятни мустаҳкамлайдиган камтарлик, виждонлилик, шукроналик, сабр-қаноат, инсонпарварлик, ҳалоллик, ҳаё ва ор-номус каби маʼнавий-ахлоқий фазилатлар ва адолатли шахсни тарбиялашнинг педагогик жараёнда фойдаланиш имкониятлари герменевтик ёндашув асосида педагогик таснифланди;
Мутафаккирнинг маънавий-ахлоқий қарашларини интегратив муаммоли, рефлексив, инновацион ва технологик ёндашувлар асосида ўқув жараёнига татбиқ этишнинг педагогик мазмуни такомиллаштирилди ҳамда улардан ёшлар тарбиясидаги самарадорлик кўрсаткичлари (когнитив, мотивацион ва фаолиятли) экспериментал текширувлар асосида исботланди ва тавсиялар ишлаб чиқилди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши олий таълимдаги педагогик таълим муассасаларида педагогик фанларни ўқитиш жараёнида Абдураҳмон Жомийнинг маънавий-ахлоқий тарбияга оид қарашларидан фойдаланишнинг самарадорлигини таъминлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Абдураҳмон Жомийнинг маънавий-ахлоқий тарбияга оид қарашларини ўрганиш педагогик зарурат эканлиги ҳамда ушбу қарашларнинг бугунги кун ёшларини тарбиялашдаги ўрни ва аҳамиятидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг Бухоро вилояти телерадиоканали ДМнинг “Мозий бисотидан”, “Ассалом, Бухоро” кўрсатувлари ссенарийсини тузишда фойдаланилган ҳамда давра суҳбати мулоқотлар уюштирилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг Бухоро вилояти телерадиоканали ДМ 2025-йил 17-декабрдаги 01-09-274-сонли маълумотномаси). Натижада, Абдураҳмон Жомийнинг маънавий-ахлоқий тарбияга оид қарашлари оммавий ахборот воситалари орқали кенг жамоатчилликка етказилди ҳамда унинг тарбиявий мазмуни кенг аудитория онгига сингдирилди;
Абдураҳмон Жомийнинг маънавий-ахлоқий тарбияга оид қарашларидан фойдаланишнинг дидактик имкониятлари ҳамда таълим-тарбияга оид асарларининг мазмун-моҳиятининг педагогик таҳлилидан 60110100-Педагогика таълим йўналишида ўтиладиган “Педагогика назарияси ва тарихи”, “Халқ педагогикаси”, “Миллий тарбия асослари” ва “Юногогика” фанларининг маъруза, семинар ва амалий машғулот дарсларини ташкил қилишда ҳамда ўқув дастур ва силлабусларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2025-йил 29-декабрдаги 02/01-01-640-сонли маълумотномаси). Натижада, Абдураҳмон Жомийнинг маънавий-ахлоқий тарбияга оид қарашларига таянган ҳолда юқоридаги фанларнинг мазмуни бойитилди ҳамда уларнинг назарий асослари миллий-маънавий қадриятлар билан уйғунлаштирилди.
Абдураҳмон Жомийнинг “Искандар хирадномаси”, “Баҳористон”, “Силсилат уз-заҳаб” ҳамда “Туҳфат ул-аҳрор” асарларидаги ижтимоий муносабатнинг жамият тараққиётидаги ўрни, маънавий-ахлоқий тарбиянинг ёшлар тарбиясидаги аҳамияти ҳамда адолатли шахсни тарбиялашдаги мазмуни герменевтик ёндашув асосидаги педагогик таснифидан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан амалга оширилган тарғибот ишларида кенг фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2025-йил 22-декабрдаги 03-12-16-7512-сонли маълумотномаси). Натижада, Абдураҳмон Жомий асарларида илгари сурилган маънавий-ахлоқий қарашлар кенг жамоатчиликка замонавий талқин асосида етказилди ва уларнинг тарбиявий салоҳияти амалий тарғибот фаолиятига самарали интеграция қилинди.
Абдураҳмон Жомийнинг маънавий-ахлоқий тарбияга оид қарашларини ўқув жараёнига тадбиқ этиш, ёшларни тарбиялашнинг самарадорлигини исботланган ҳамда тавсиялар ишлаб чиқилиб, “Юногогика” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 27-мартдаги 68-сонли буйруғи, 68-632-рақамли гувоҳнома). Натижада, Абдураҳмон Жомийнинг маънавий-ахлоқий тарбияга оид қарашларини ўқув жараёнига тизимли равишда интеграция қилиш орқали ёшлар тарбиясининг самарадорлиги илмий-амалий жиҳатдан асосланди.