Бурхонов Шерзодбек Мухаммадбобир ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Мартин Хайдеггер фалсафасида инсон концепцияси”, 09.00.03 – Фалсафа тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Fal1945.
Илмий раҳбар: Рузматова Гулноз Мирахраровна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/2025.27.12.F.01.07.
Расмий оппонентлар: Зиёд Давронов – фалсафа фанлари доктори, профессор, Асатуллоев Иномжон Абобакир ўғли – фалсафа фанлари доктори (DSc), доцент
Етакчи ташкилот: Тошкент ахборот технологиялари университети.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Мартин Хайдеггернинг инсон концепциясини “Dasein” тушунчаси орқали фалсафий моҳиятини очиб беришдан иборат.   
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Мартин Хайдеггернинг “Дасеин” тушунчаси бугунги рақамли дунё ва сунъий интеллект таъсирида қандай ўзгараётгани, инсоннинг виртуал муҳитда ўзини англаши ва бегоналашиши “verfallen” (сочилиш, бегоналашиш), “ereignis” (воқеалик) ва “das man” (оммавий онг) каби тушунчалар орқали асослаб берилган;
Мартин Хайдеггернинг “GEStell” тушунчаси эса инсонни техникавий-механик дунёқарашга мослаштиради, шунинг натижасида инсон асл моҳиятидан узоқлашади, ўз эркинлиги ва табиат билан ҳақиқий алоқасини йўқотади. Бу масала замонавий технологиялар, экология ва этик масалаларни янада долзарблаштириши далилланган;
Мартин Хайдеггернинг “вақтинчалилик” тушунчаси ўтмиш (геwесенҳеит), ҳозирги вақт (gegenwart) ва келажак (zukunft) динамикасида мавжуд бўлиши “ekzistensial вақт” (одатий вақт), “бўлишга йўналтирилганлик” (enschlossenheit), “ўлимга йўналтирилганлик” (sein-zum-tode) тушунчаларига асосланган;
Мартин Хайдеггернинг “эркинлик”, “тарихий онг” (GESchichtlichkeit) ва инсоннинг ўз моҳиятига мос яшаши, оммавий онг (дас ман) таъсиридан чиқиб, ўзлигини англаш ҳақидаги қарашлари Янги Ўзбекистоннинг шахсий ташаббус, ижодий тафаккур ва маънавий эркинликни рағбатлантириш билан боғлиқ жиҳатлари очиб берилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мартин Хайдеггер фалсафасида инсон концепцияси боъйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
Мартин Хайдеггернинг “Dasein” тушунчаси бугунги рақамли дунё ва сунъий интеллект таъсирида қандай ўзгараётгани, инсоннинг виртуал муҳитда ўзини англаши ва бегоналашиши “verfallen” (сочилиш, бегоналашиш), “ereignis” (воқеалик) ва “das man” (оммавий онг) каби тушунчалар орқали асослаб берилганлигига оид илмий-тарихий маълумотлардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тамаддун дарғалари” кўрсатуви сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «Маърифат» ижодий бирлашмаси» давлат муассасаси таркибидаги «Ўзбекистон тарихи» телеканалининг 2025-йил 17-мартдаги 01-30/157-сон маълумотномаси). Натижалар ёшлар онгида инсон тафаккури ривожига, оъз ички руҳий-маънавий оламини англашга хизмат қилган;
Замонавий технологиялар инсонни қандай воситага айлантираётгани Мартин Хайдеггернинг “GEStell” яъни дунёга нисбатан техникавий-механик ёндашувни ўз ичига олиши натижасида инсон ўзининг асл моҳиятидан узоқлашиши ҳақидаги қарашлари Янги Ўзбекистоннинг шахсий ташаббус, ижодий тафаккур ва маънавий эркинликни рағбатлантириш билан боғлиқ жиҳатлари очиб берилган ҳамда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан ташкил этилган маънавий-маърифий тадбирлар сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази 2025-йил 22-апрел №02/198-сон далолатномаси); Натижалар ёшлар ва кенг жамоатчилик онгида миллий-диний қадриятлар билан замонавий илм-фанни уйғунлаштирган ҳолда, технологиялардан маънавий бойлик ва ижодий юксалиш йўлида оқилона фойдаланиш кўникмасини шакллантиришга хизмат қилган;
Мартин Хайдеггернинг “вақтинчалилик” тушунчаси ўтмиш (gewesenheit), ҳозирги вақт (gegenwart) ва келажак (zukunft) динамикасида мавжуд бўлиши “ekzistensial вақт” (одатий вақт), “бўлишга йўналтирилганлик” (enschlossenheit), “ўлимга йўналтирилганлик” (sein-zum-tode) тушунчалари ёрдамида фалсафий қарашларининг замонавий инсон ҳолатини таҳлил қилишда, айниқса, шахслар кўпинча нотўғри ижтимоий тузилмаларда ўзлигини йўқотадиган рақамли даврда, муҳим асос бўлиб хизмат қилишига оид хулосаларидан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг Янги Ўзбекистонни барпо қилишда иштирок этаётган ёшларнинг кенг дунёқарашга эга бўлишида ҳамда ижодий фикрлаш кўникмаларини шакллантиришда, танқидий фикрлаш қобилиятини ўстиришда тадқиқот натижаларидан Агентликнинг ижтимоий лойиҳаларида фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2025-йил 26-мартдаги 2-15-21-1583-сон далолатномаси). Натижалар ёшлар маънавий салоҳиятини юксалтириш, уларда кучли фуқаролик позициясини шакллантириш, ёшлар тарбиясида миллий ва умуминсоний қадриятларнинг оърнини янада мустаҳкамлаш, уларнинг илмий ва инновацион салоҳиятини бойитиш каби вазифаларни амалга ошириш имкониятларини янада кенгайтиришга хизмат қилган;
Мартин Хайдеггернинг “эркинлик”, “тарихий онг” (GESchichtlichkeit) ва инсоннинг ўз моҳиятига мос яшаши, оммавий онг (das man) таъсиридан чиқиб, ўзлигини англаш ҳақидаги қарашлари Янги Ўзбекистоннинг маданий ва фалсафий тараққиёти билан боғлиқ жиҳатларидан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2024-йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг ИИИ йўналишида белгиланган “Миллий ғоя тарғиботини кучайтириш, жамиятда соғлом мафкура, янги маънавий макон, маърифатли жамиятни барпо этишга қаратилган чора-тадбирлар” 18-банди “Ғоявий-мафкуравий таҳдидларнинг таъсирини тадқиқ қилиш, замонавий рақамли тарғибот технологияларини қўллаш борасида ривожланган мамлакатлар тажрибасини ўрганиш учун илмий жамоаларни хорижга юбориш юзасидан таклифлар тайёрлаш” мавзусида тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2025-йил 11-март 10/119-сон далолатномаси). Натижада диссертацияда илгари сурилган таклифлар, тавсия ва хулосалар Мартин Хайдеггернинг инсон концепциясини “Dasein” (бор бўлиш) тушунчаси орқали фалсафий моҳиятини очиб беришга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish