Ғафуров Адхамжон Бахромжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: 05.06.02–Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш - “Пахта толали иплардан нанотехнологияларни қўллаган ҳолда филтрбоп мато олиш”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Т2519
Илмий раҳбар: Парпиев Хабибулла, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат техника университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган давлат техника университети, DSc.03/2025.27.12.Т.15.03
Расмий оппонентлар: Валиев Гулам Набиджанович, техника фанлари доктори, профессор. Рўзибаев Нуриддин Нурали ўг'ли, техника фанлари фалсафа доктори, доцент;
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон табиий толалар илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Пахта толали иплардан нанотехнологияларни қўллаган ҳолда филтрбоп тўқимачилик материалларини олишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
пахта толали матога мис оксиди (CуО) бирикмаси ва стеарин кислотасини (СТК) қоплаш ҳамда политетрафлороетилен (ПТФЕ) сувли дисперсиясини пуркаш орқали супергидрофобик/суперолеофил филтр матоси олинган;
Пахта толали матога политетрафлороетилен (ПТФЕ) сувли дисперсияси, мис оксиди (CуО) бирикмаларини қоплаш орқали филтр мато олиш усули ишлаб чиқилган ҳамда қопламаларининг матога мустаҳкам боғланиши ва иерархик дағал тузилма ҳосил бўлиши аниқланган;
олинган супергидрофобик/суперолеофил филтр матосининг сув билан алоқа бурчаги (WCА) 156,50, сув ўтказмайдиган ва ўз-ўзини тозалаш хусусияти ҳамда кислота, ишқор, юқори ҳарорат, механик ишқаланишга чидамлилиги исботланган;
олинган супергидрофобик/суперолеофил филтр матоси ҳар хил турдаги ёғларни оқава сув таркибидан ажратиш самарадорлиги 98,7% ва ўтказувчанлик оқими (1800 Л.м-2.соат-1) дан ортиқ эканлиги аниқланди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Пахта толали иплардан нанотехнологияларни қўллаган ҳолда филтрбоп мато олиш бўйича олиб борилган илмий тадқиқотлар асосида:
нанотехнология асосида олинган пахта толали филтр матосини «АРТ СОФТ ТЕХ» МЧЖ ва «ФАБРИCТЕХ» МЧЖ корхоналарида ишлаб чиқаришга жорий этилган («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2025 йил 22-декабрдаги №02/06-2938-сонли маълумотномаси). Натижада таклиф этилаётган филтр матоси сифати ҳамда оқава сувларни тозалашдаги самарадорлиги мавжуд филтрларга нисбатан сувни филтрлаш эффекти 14% яхшиланган, 1 м² филтр матосининг таннархи эса мавжуд филтр матога нисбатан 53% га арзон экани аниқланган.