Азизов Наби Ярашовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Айдар-Арнасой кўллар тизими овланадиган балиқларининг фаунаси ва экологик хусусиятлари», 03.00.06 - Зоология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/B1026.
Илмий раҳбар: Мирзаев Улуғбек Тўраевич, биология фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Зоология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Зоология институти, DSc.05/2025.27.12.B.22.01.
Расмий оппонентлар: Кузметов Абдулаҳмет Раимбердиевич, биология фанлари доктори, профессор; Юлдошев Мансур Орзиқулович, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Навоий Давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Айдар-Арнасой кўллар тизими балиқлар фаунасининг замонавий ҳолатини баҳолаш, турларнинг морфологик ўзгарувчанлиги ва экологик хусусиятларини очиб бериш ҳамда ресурсларидан барқарор фойдаланиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Айдар-Арнасой кўллар тизими ихтиофаунасининг замонавий таркиби таҳлили асосида 5 туркум, 7 оила, 15 уруғга мансуб 15 (8 та маҳаллий, 7 та инвазив) тур, шундан 12 таси овланиш аҳамиятига эга бўлган турлар эканлиги аниқланган;
Айдар-Арнасой кўллар тизимида илгари қайд қилинган Cтенопҳарйнгодон иделла, Ҳемиcултер эигенманни, Аристичтҳйс нобилис, Сcардиниус эрйтҳропҳтҳалмус ва Ўзбекистон Қизил китобига киритилган Луcиобарбус cоноcепҳалус турларининг ҳозирда учрамаслиги аниқланган;
овланиш аҳамиятига эга бўлган турларнинг ташқи морфологияси тавсифланган, морфометрик белгиларнинг ўзгарувчанлиги асосланган;
Cйпринидае, Перcидае, Чаннидае оилаларига мансуб 5 турнинг мтДНК CОИ соҳаси нуклеотидлар кетма-кетлиги аниқланган ва генетик материалдаги фарқлар асосида ўзгарувчанлик сабаблари очиб берилган;
асосий овланадиган 8 балиқ турининг вояга етиш, урчиш, серпуштлик даражаси ва табиий кўпаювчанлик хусусиятлари очиб берилган, урғочиларнинг мутлақ серпуштлиги уларнинг ёши ва тана ўлчамлари (узунлиги, вазни) билан ўзаро кучли боғланганлиги корреляцион ва регрессион таҳлил асосида исботланган;
балиқ чавоқларининг миқдор кўрсаткичлари ва овланадиган балиқларнинг маҳсулдорлиги аниқланган ҳамда ресурсларидан барқарор фойдаланиш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Айдар-Арнасой кўллар тизими овланадиган балиқларининг фаунаси ва экологик хусусиятларини тадқиқ қилишдан олинган илмий натижалар асосида:
молекуляр генетик тадқиқотлар натижасида балиқларнинг Cйприниформес туркуми, Cйпринидае оиласига мансуб Cарассиус гибелио, Cйпринус cарпио, Рутилус лаcустрис турлари, Перcиформес туркуми, Перcидае оиласига мансуб Сандер луcиоперcа тури ва Анабантиформес туркуми, Чаннидае оиласига мансуб Чанна аргус турлари мтДНК CОИ соҳаси нуклеотидлар кетма-кетлиги бўйича маълумотлар Биотехнологик ахборотлар миллий маркази (НCБИ) базасига жойлаштирилган (Биотехнологик ахборотлар миллий маркази (НCБИ) нинг 2025-йил 21-сентябрдаги маълумотномаси). Натижада, Cарассиус гибелио – ПХ318480, Cйпринус cарпио – ПХ232704, Рутилус лаcустрис – ПХ376248, Сандер луcиоперcа – ПҚ394796, Чанна аргус – ПХ121652 турлари учун идентификация рақамлари олинган ва улар халқаро миқёсда турларни аниқлаш ва филогениясини ўрганиш имконини берган;
Айдар-Арнасой кўллар тизими овланадиган балиқлар фаунасига оид 2 туркум, 2 оила, 6 уруғ, 6 турга мансуб жами 26 та намуналар республикада етакчи бўлган “Зоология коллекцияси” ноёб обектига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг 2024-йил 6-ноябрдаги 4/1255-2469-сонли маълумотномаси). Натижада, мавжуд балиқлар коллекцияси фондини янги намуналар билан бойитган ва иқтисодий аҳамиятига эга бўлган балиқ ресурслари ҳолатини ҳамда заҳирасини баҳолаш имконини берган.