Жумабоев Бобожон Олимжоновичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Газларни қуритиш учун гликоллар ва турли функсияли қўндирмалар асосида абсорбент композисияларини ишлаб чиқиш”, 02.00.08 – Нефт ва газ кимёси ва технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Т4364.
Илмий раҳбар: Махмудов Мухтор Жамолович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Қарши давлат техника университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат техника университети, DSc.03/2025.27.12.Т.16.05.
Расмий оппонентлар: Сайдахмедов Шамшидинхўжа Мухторович, техника фанлари доктори, профессор; Тўраев Толиб Бозорович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: газларни қуритиш учун гликоллар ва турли функсияли қўндирмалар асосида абсорбент композисияларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
термобарик кўрсаткичлар асосида абсорбер колоннасининг тарелкалари ва насадкаларини турли босимлардаги ишчи шароитлардаги фойдали иш коеффисиенти аниқланган унга мувофиқ босимни 10 бар га ошириш натижасида сирт – тарнглиги 12-15% гача камайса, ҳароратни 10оC га ошириш орқали уни 2-5% га камайтириши исботланган;
ЭГ, ДЕГ, ТЕГ, октадеканол, уч алкил фосфат, «ИНКОРГАЗ-116», «ИНКОРГАЗ-114» ва «М-95» маркадаги антикоррозион қўндирмалар асосида газларни қуритиш учун ГҚАК типдаги олинган абсорбент композисиялари қуритиш самарадорлиги илмий асосланган;
ГҚАК-6 абсорбент композисияси ёрдамида газ:абсорбент ҳароратларининг нисбати 20:20оC ва абсорберга кирувчи газнинг босими 4 МПа да газдаги намлик миқдори 734 пп дан- 40 ппм гача камайиши асосланган;
абсорбентларнинг коррозион фаоллиги, ГҚАК-6 абсорбенти намунасининг буғ фазасида латунли пўлатда коррозион тезлиги - 0,018 мм/йил, углеродли пўлатда эса - 0,825 мм/йил, суюқ фазада эса латунли пўлатда коррозион тезлиги - 0,009 мм/йил, углеродли пўлатда эса - 0,24 мм/йил га тенглиги исботланган;
газларни қуритиш учун гликоллар ва турли функсияли қўндирмалар асосида абсорбент композисияларини олиш ва газларни абсорбсион қуритишнинг комбинацион технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Газларни қуритиш учун гликоллар ва турли функсияли қўндирмалар асосида абсорбент композисияларини ишлаб чиқиш  бўйича олинган илмий натижалар асосида:
 12,0% - ЭГ, 80,99% - ДЕГ, 5% -ТЕГ, 1,0% - октадеканол, 1,0% - уч алкил фосфат ва 0,01% - М-95 коррозия ингибиторидан таркиб топган ГҚАК-олиш усули “Шоʻртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси”нинг “2026-2030-йилларда жорий этиш бўйича истиқболли лойиҳалари рўйхати»га киритилган (“Шоʻртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси”нинг 2025 йил 3 февралдаги П02/ЭД-411-сонли маълумотномаси) Натижада, ушбу абсорбент композицияси ёрдамида табиий газ таркибидаги намлик миқдори 734 ппм дан 40 ппм гача камайтириш имконини беради; 
ГҚАК-6 олиш ва уларни газларни қуритишда қўллашнинг комбинацион технологияси “Шоʻртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси”нинг “2026-2030-йилларда жорий этиш бўйича истиқболли лойиҳалари рўйхати»га киритилган (“Шоʻртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси”нинг 2025 йил 3 февралдаги П02/ЭД-411-сонли маълумотномаси). Натижада, кўпикланиш  кўрсатгичлари ва каррозион фаоллиги паст бўлган абсорбент композицияларини абсорбсия жараёнига қўллаш орқали газни қурутиш қурилмаси самарадорлигини ошириш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish