Бекманов Нигмат Утегеновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ассакеаудан ботиқлигидаги юра ётқизиқларининг геологик тузилишини хусусиятлари ва углеводород уюмларининг ҳосил бўлиш шароитлари», 04.00.07 – Нефть ва газ конлари геологияси, уларни қидириш ва разведка қилиш (геология-минералогия фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/GM134.
Илмий раҳбар: Хайитов Одилжон Ғафурович, геология-минералогия фанлари доктори, профессор.
Диссертасия бажарилган муассасалар номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Нефть ва газ конлари геологияси ҳамда қидируви институти, DSc.31/2025.27.12.GM.03.01.
Расмий оппонентлар: Долгополов Феликс Геннадиевич, геология-минералогия фанлари доктори; Абидов Хуршид Асрорович, геология-минералогия фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот номи: Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: илмий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Устюрт ўлкасидаги Ассакеаудан ботиқлигининг геологик тузилишини ҳамда углеводород уюмларини шаклланиш шароитлари орқали геологик-қидирув ишларининг истиқболли йўналишларини белгилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Ассакеаудан ботиқлигида юра даври ётқизиқлари коллекторларининг фильтрация-сиғим хусусиятларини ётиш чуқурлигига боғлиқлигини ўзгариши асосланган;
қуйи юра даври ётқизиқларида литологик экранлашган тутқичларни башоратлаш учун Ассакеаудан ботиқлигидаги юра даври ётқизиқларини қалинлигини ўзгариши аниқланган;
янги истиқболли объектларни излаш, қидириш ва ўзлаштириш имконини берувчи Устюрт ўлкасидаги углеводород конларинининг геологик кўрсаткичлари (горизонти, УВ фазавий ҳолати, уюмнинг тузилиши, коллектор тури, УВ тутқич тури, заҳираси, уюмлар сони, геологик келиб чиқиши) аниқланган;
Ассакеаудан ботиқлигининг қуйи, ўрта ва юқори юра ётқизиқлари бўйича тузилган уч ўлчамли геологик модель асосида истиқболли майдонларни башоратлашнинг илмий ёндашуви асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилинганлиги. Ассакеаудан ботиқлигидаги юра даври ётқизиқларининг геологик тузилишини хусусиятлари ва углеводород уюмларининг ҳосил бўлиш шароитларини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Шарқий Эргази структурасини чуқур бурғилашга тайёрлаш учун ишлаб чиқилган модель "Ўзбекгеофизика" АЖ "Устюрт геофизика экспедицияси" ишлаб чиқаришига жорий қилинган (Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг 2023 йил 28 декабрдаги 32-4771-сон маълумотномаси). Натижада, Шарқий Эргази тузилмасида 7,1 млн.т. ҳажмдаги истиқболли газ ва конденсат ресурслари мавжудлигини тасдиқлаш имкони берган;
Ассакеаудан ботиқлиги юра комплекси қалинликларининг коррелятцион схемаси ва хариталари "Ўзбекгеофизика" АЖ "Устюрт геофизика экспедицияси" ишлаб чиқаришига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг 2023 йил 28 декабрдаги 32-4771-сон маълумотномаси). Натижада, қуйи юра ётқизиқларида батафсил тадқиқотлар ўтказиш учун ноструктуравий литологик тутқичларнинг ривожланиш зоналарини ажратиш имконини берган.