Мухаммадиева Нилуфар Шералиевна

Фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси ҳақида эълон матни

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Педагогик жараённи тизимли таркиблаштириш асосида талабаларни конструктив фаолиятга тайёрлаш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02–“Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси” (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Ped9316
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Ped.11.04 
Илмий раҳбар: Алимардонова Моҳичеҳра Баҳромовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. 
Расмий оппонентлар: Орипова Нодима Халиловна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор. Абдураҳмонов Мухтор, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. 
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Педагогик жараённи тизимли таркиблаштириш асосида  бўлажак ўқитувчиларни конструктив фаолиятга тайёрлаш жараёнини такомиллаштириш методикасини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
бўлажак ўқитувчиларни конструктив фаолиятга тайёрлаш мазмуни педагогик жараённинг дидактик, коммуникатив, сугГЭСтив компонентларини рефлексив-лойиҳали моделга мувофиқлигига педагогик вазиятни визуаллаштириш орқали иммерсификациялаш асосида аниқлаштирилган;
ўқув жараёнида конструктив фаолиятга тайёрлаш механизмлари талабаларнинг интеллектуал ва эмоционал сифатлари таркибидаги педагогик жараённинг конструктив компонентлари нисбатини динамик моделлаштиришга кўра структуравий консентрациялаш асосида такомиллаштирилган;
талабаларни конструктив педагогик фаолиятга тайёрлаш модели ўқув жараёнининг мавжуд шакллари таркибига конструктив қобилиятни ривожлантириш субкомпонентларини мажмуавийлик принципига мувофиқлаштиришга кўра координациялаш орқали  такомиллаштирилган; 
талабаларни конструктив педагогик фаолиятга тайёрлаш методикаси тизимли таркиблаштиришнинг аналитик-рефлексив, конструктив-прогностик, фаолиятга асосланганлик босқичлари натижаларини корреляцион-инновацион методлар билан қайта ишлаш асосида интерпретациялаш  орқали такомиллаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши асосида:
Талабаларни педагогик фаолиятга конструктив ёндашувга тайёрлаш муаммосига доир олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
илмий-методик манбалар таҳлили асосида педагогик фаолият мазмуни унинг коммуникатив, ташкилотчилик, лойиҳалаш, гностик компонентларининг чизиқли, экспоненсиал, мантиқий, синусоидли моделлар билан ўзаро алоқадорлиги асосида аниқлаштирилганлигига оид маълумотлардан “Бошланғич таълимда тарбия” ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар таълим вазирлиги томонидан 2024-йил 6-сентябрда 134И-сонли буйруғи билан тасдиқланган 134И-26-рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада педагогик таълим жараёнининг назарий конструктив ёндашувга доир маълумотлар билан такомиллашувига хизмат қилган;
педагогик таълим жараёнини тизимли таркиблаштириш асосида талабаларни  конструктив фаолиятга тайёрлаш методикаси аудитория машғулотларини ташкил этишга доир “Келажак ижодкори” ҳамда аудиториядан ташқари машғулотлар учун ишланган “Конструктив клуб” дастурлари орқали такомиллаштирилганлигига оид хулосалардан  Ўзбекистон  Миллий Университетида бажарилган ПЗ- 20170913120-сонли “Олий таълим тизимида рақобатбардош кадрлар тайёрлашнинг ижтимоий психологик механизмлари” амалий лойиҳасидаги вазифаларни бажаришда фойдаланилган. (Ўзбекистон Миллий университетининг 17.10.2025 йилдаги 04/11-23242 сонли маълумотномаси). Натижада, педагогик таълим тизими тизимли таркиблаштирилган дастурий таъминотни ташкил этишга доир маълумотлар билан бойитилишига хизмат қилган;
педагогик жараённи тизимли таркиблаштириш орқали талабаларни конструктив педагогик фаолиятга тайёрлаш моделининг стратегик блоки педагогик моделлаштириш, педагогик дизайн ишлаш, конструктив проект яратиш босқичларида амалга ошириладиган методикани татбиқ этиш асосида такомиллаштирилганлигига оид маълумотлардан “Педагогик деонтология ва компетентлик” номли дарслик мазмунини такомиллаштириш учун фойдаланилган (Қарши Иқтисодиёт ва Педагогика Университети Нодавлат Таълим Муассасасининг 07.11.2025 №08/01-870 сонли маълумотномаси).Натижада, бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини тайёрлаш жараёни модели такомиллашувига хизмат қилган;
талабаларни конструктив педагогик фаолиятга тайёрлаш методикаси ва моделининг самарадорлиги аналитик-рефлексив, конструктив-прогностик, ташкилий фаолиятга асосланганлик, тузатиш ва тартибга солиш мезонларига мувофиқлигига кўра аниқлаштирилганлигига оид хулосалар  Қарши ДУ, Термиз ДПИ, БухДПИда ўтказилган педагогик эксперимент давомида амалиётга татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 15-октябрдаги 02/01-01-406-сон маълумотномаси). Натижада, педагогик таълим жараёни фаолиятни конструктив ташкил этишга доир амалий методлар билан такомиллашувига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish