Худайбердиева Жанона Рустамовнанинг
Педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Педагогларни узлюксиз касбий ривожлантириш жараёнини индивидуаллаштиришнинг педагогик тизимини такомиллаштириш”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи. Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Ped9887.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институтида
Илмий раҳбар: Ибрагимов Аъламжон Амриллоевич, педагогика фанлари доктори, профессор
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: А.Авлоний номидаги педагогик миллий маҳорат институти, DSc.01/2025.28.11.Ped.01.01
Расмий оппонентлар: Холмуродов Аъзам Шахриёрович, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент; Боймуродова Гулзода Тоштемировна, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади педагогларни узлюксиз касбий ривожлантириш жараёнини индивидуаллаштиришнинг педагогик тизимини такомиллаштириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
педагогларни узлюксиз касбий ривожлантириш жараёнини индивидуаллаштириш имкониятлари яхлит тизим ҳосил қилувчи лойиҳавий фаолиятда мустақил ҳаракатларини таъминлаш, ички рағбат ва шахсий салоҳиятга йўналтирилган вариатив-рефлексив ўсиш нуқталари ҳамда касбий-педагогик уюшмалар воситасида ҳамкорлик стратегияларининг шахснинг индивидуал дунёқараши ва позицияси шаклланишига коррелятивлигини предиктив прогнозлаш асосида аниқлаштирилган;
узлюксиз касбий ривожлантириш жараёнини индивидуаллаштириш мазмуни допарадигмал, классик, ноклассик, постнеклассик рационаллик босқичларидан иборат тадрижий тараққиётини консептуаллаштириш, ретроспектив таснифлаш, моҳияти, очиқлиги, ўзгарувчанлиги, вариативлиги, рефлексивлиги ва эҳтиёжларга таяниш заруратига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
педагогларни узлюксиз касбий ривожлантириш жараёнини индивидуаллаштириш педагогик тизими модели шахсийлаштирилган ноёблик, жамоавий иқлим яратиш, когнитив, электив, рефлексив ва интегратив функсияларни назарий-амалий жиҳатдан мотивларни мустаҳкамлаш, индивидуалликка йўналтирилган таркиблаштириш, касбий юксалишни мустақил лойиҳалаш, жамият ва субектив кутилмаларига динамик интеграцияси асосида такомиллаштирилган;
педагогларни узлюксиз касбий ривожлантириш жараёнини индивидуаллаштириш педагогик тизимининг самарадорлиги мослашувчан ижтимоий-маданий экотизим сифатида рефлексив ички ривожланиш ва ўз-ўзини ривожлантирувчи конструктив бошқарув муҳитига имплементацияси ҳамда селф-ассессмент алгоритмини белгилаш асосида аниқлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Педагогларни узлюксиз касбий ривожлантириш жараёнини индивидуаллаштиришнинг педагогик тизимини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар асосида:
педагогларни узлюксиз касбий ривожлантириш жараёнини индивидуаллаштириш имкониятларини яхлит тизим ҳосил қилувчи лойиҳавий фаолиятда мустақил ҳаракатларини таъминлаш, ички рағбат ва шахсий салоҳиятга йўналтирилган вариатив-рефлексив ўсиш нуқталари ҳамда касбий-педагогик уюшмалар воситасида ҳамкорлик стратегияларининг шахснинг индивидуал дунёқараши ва позицияси шаклланишига коррелятивлигини предиктив прогнозлаш асосида аниқлаштиришга оид тавсиялар “Умумий педагогика” дарслиги мазмунига сингдирилган (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025-йил 18-ноябрдаги 03-36-2208-сонли маълумотномаси, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 27-декабрдаги 485-сонли буйруғига асосан берилган
289188-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, узлюксиз касбий ривожлантириш жараёнини индивидуаллаштиришни педагогларнинг ўқув-билиш фаолиятига боғлиқ омилларини мужассамлаштириш асосида такомиллаштиришга шароит яратилган;
узлюксиз касбий ривожлантириш жараёнини индивидуаллаштириш мазмунини допарадигмал, классик, ноклассик, постнеклассик рационаллик босқичларидан иборат тадрижий тараққиётини консептуаллаштириш, ретроспектив таснифлаш, моҳияти, очиқлиги, ўзгарувчанлиги, вариативлиги, рефлексивлиги ва эҳтиёжларга таяниш заруратига устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Илк ва макрабгача ёшдаги болалар педагогикаси” дарслиги мазмунига сингдирилган (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025-йил 18-ноябрдаги 03-36-2208-сонли маълумотномаси, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 27-декабрдаги 485-сонли буйруғига асосан берилган 144103-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада педагогларни узлюксиз касбий ривожлантириш жараёнини индивидуаллаштириш педагогик тизими имкониятлари ички салоҳият, ресурслар ва шарт-шаоитлари мажмуини уйғунлаштириш асосида кенгайишига эришилган;
педагогларни узлюксиз касбий ривожлантириш жараёнини индивидуаллаштириш педагогик тизими моделини шахсийлаштирилган ноёблик, жамоавий иқлим яратиш, когнитив, электив, рефлексив ва интегратив функсияларни назарий-амалий жиҳатдан мотивларни мустаҳкамлаш, индивидуалликка йўналтирилган таркиблаштириш, касбий юксалишни мустақил лойиҳалаш, жамият ва субектив кутилмаларига динамик интеграцияси асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Умумий педагогика” дарслиги мазмунига сингдирилган (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг
2025-йил 18-ноябрдаги 03-36-2208-сонли маълумотномаси, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 27-декабрдаги 485-сонли буйруғига асосан берилган 289188-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада педагогларни узлюксиз касбий ривожлантириш жараёнини индивидуаллаштириш моделини педагогик стратегияларни киритиш асосида такомиллаштиришга эришилган;
педагогларни узлюксиз касбий ривожлантириш жараёнини индивидуаллаштириш педагогик тизимининг самарадорлигини мослашувчан ижтимоий-маданий экотизим сифатида рефлексив ички ривожланиш ва ўз-ўзини ривожлантирувчи конструктив бошқарув муҳитига имплементацияси ҳамда селф-ассессмент алгоритмини белгилаш асосида аниқлаштиришга оид тавсиялар “Илк ва макрабгача ёшдаги болалар педагогикаси” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025-йил 18-ноябрдаги 03-36-2208-сонли маълумотномаси, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 11-ноябрдаги 429-сонли буйруғига асосан берилган 429-445-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, педагогик тизим самарадорлиги муайян мезонлар ва уларнинг ривожланганлик даражалари корреляцияси асосида ошишига эришилган.