Қодирова Насима Саидбурхоновнанинг 
Филология фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): Ўзбек адабий танқидчилигида услуб муаммоси 10.00.07 – Адабиёт назарияси (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: №В2024.1.DSc/Fil773
Илмий раҳбарнинг фамилияси, исми, шарифи, илмий даражаси ва унвони: Ахмедова Шоира Нематовна,  Осиё халқаро университети профессори, филология фанлари доктори. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти, DSc.05/2025.27.12.Fil.15.01. 
Расмий оппонентлар: Қаҳрамонов Қурдош Жалғасвич, филология фанлари доктори, профессор; Сувон Мелиев, филология фанлари доктори, профессор; Файзуллаева Обида Холбековна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўзбек адабий танқидчилигида мунаққид услуби муаммосини илмий-назарий тадқиқ этишдан иборатдир. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
мунаққид услуби назарий муаммо сифатида тадқиқ этилиб, унга хос индивидуал ва умумий хусусиятлар аниқланди, мунаққид услубини белгиловчи дунёқараш, эстетик дид, тил ва нутқ аниқлиги, рамзларни англаш маҳорати, таҳлил ва талқин усуллари каби асосий компонентлар назарий жиҳатдан асосланди;
давр услуби тушунчаси танқидчи шахсияти ва дунёқараши билан уйғун ҳолда талқин этилиб, жадид ва шўро мунаққидлари ижоди мисолида давр талабидан келиб чиқадиган умумийликлар билан бирга уларнинг индивидуал услублари очиб берилди ҳамда портрет-мақола, очиқ хат ва тақриз жанрларининг илк намуналарига хос услубий қирралар изоҳланди;
ўтган аср йигирманчи йиллари мунаққидлари услубида жадид ва шўро танқидчилиги унсурларининг синкретик намоён бўлиши, ҳукм чиқарувчанлик, даъват руҳи, шоирона пафос, вулгар-социологик ёндашув, композицион изчиллик, илмий-публицистик тафаккур, шунингдек, ёзувчи-мунаққид услубида эстетик унсурларнинг кўплиги, эмпатик ёндашув устуворлиги таҳлилларда ёритилди;
мустақиллик даври танқидчилиги алоҳида услубий босқич сифатида исботланиб, бу давр мунаққидларининг индивидуал хусусиятлари, лиризм, герменевтик ва илоҳий-ирфоний талқин, паратекст, калит сўз ва рамзлар билан ишлаш, хронотоп ва интертекстуал ёндашув каби компонентлар услубий янгиланиш сифатида асосланди, танқидда миллий услуб қадриятлар, халқона иборалар ва диний-ирфоний тафаккур уйғунлигида намоён бўлиши аниқланди;
ижтимоий тармоқларда юзага келаётган танқидчиликнинг услубий қирралари субективлик, шахсий оҳанг, диалогик услуб билан тавсифланиб, содда тил, визуал ва мултимодал ифода, интерактивлик, эркинлик ҳамда цензурасизлик унинг асосий белгилари сифатида далилланди.
Тадқиқотнинг амалий натижаси қуйидагилардан иборат:
жаҳон ва ўзбек адабиётшунослигида услуб муаммосининг ўрганилиш даражаси, ёзувчи ва мунаққид услубидаги умумий ҳамда фарқли жиҳатлар қиёсий тадқиқ этилган. Натижада адабиётшунослик ва адабий-танқидни ўрганиш ва ўргатишда фойдаланиш учун бой манба яратилган. Тадқиқот натижасида услубни шакллантирувчи ва намоён қилувчи омиллар, унсурлар, танқидчи услубининг илмий-эстетик қонуният эканлиги, унга ижтимоий ҳодиса сифатида қараш лозимлигидан келиб чиқиб, тасниф қилинган;
тадқиқот натижасида чиқарилган илмий хулосалар ўзбек ва жаҳон адабиётшунослиги фанини янги илмий-назарий билимлар билан бойитишдан ташқари  “Адабий танқид назарияси”, “Қиёсий адабиётшунослик” ҳамда “Адабиёт назарияси” каби фанлардан ишчи дастур, дарслик ва қўлланмаларнинг мукаммал авлодини яратишга хизмат қилиши асосланган;
ўз услубига эга ва маҳоратли мунаққидлар бой ижодий меросини тарғиб ва ташвиқ қилиш бугунги кунда долзарб вазифа эканлиги, бадиий матнлардаги маънавий-маърифий ҳамда ирфоний масалалар талқинларининг илмий-эстетик қиммати, уларда илгари сурилган умумбашарий ғоялар таҳлиллари тадқиқи жамиятда маънан етук шахсни камол топтириш ҳамда мунаққидлар услуби ва маҳоратини шакллантиришда аҳамият касб этиши далилланган;
жадид, шўро ва мустақиллик даври танқидчилиги услубини ўрганиш, мунаққидларнинг индивидуал услубини тадқиқ этиш натижасида ўзбек адабиётшунослиги ва адабий танқидчилиги учун зарур илмий тавсия ва таклифлар ишлаб чиқилиши режалаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек адабий танқидчилигида услуб муаммосига бағишланган диссертация натижалар асосида: 
мунаққид услуби назарий муаммо сифатида тадқиқ этилиб, унга хос индивидуал ва умумий хусусиятлар аниқланди, мунаққид услубини белгиловчи дунёқараш, эстетик дид, тил ва нутқ аниқлиги, рамзларни англаш маҳорати, таҳлил ва талқин усуллари каби асосий компонентлар назарий жиҳатдан асосланган мулоҳазалардан давлат илмий-техник дастурлари доирасида 2021-2023-йилларда бажарилган ПФ-201912258. Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган. (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 26-августдаги 01/4-3756-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа янги назарий маълумотлар билан бойиган;
давр услуби тушунчаси танқидчи шахсияти ва дунёқараши билан уйғун ҳолда талқин этилиб, жадид ва шўро мунаққидлари ижоди мисолида давр талабидан келиб чиқадиган умумийликлар билан бирга уларнинг индивидуал услублари очиб берилди ҳамда портрет-мақола, очиқ хат ва тақриз жанрларининг илк намуналарига хос услубий қирралар изоҳланган таҳлиллардан чиқарилган илмий-назарий хулосалардан давлат илмий-техник дастурлари доирасида 2021-2023-йилларда бажарилган Эрасмус+“Гендер асосидаги зўравонликнинг олдини олишда имкониятларни кенгайтириш ёʻллари” Реф: 608413-ЭПП-1-2019-1-НО-ЭППКА2-CБЙ-АCПАЛА халқаро лойиҳада фойдаланилган. (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 26-августдаги 01/4-3757-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа қўшимча маълумотлар билан бойиган;
мустақиллик даври танқидчилиги алоҳида услубий босқич сифатида исботланиб, бу давр мунаққидларининг индивидуал хусусиятлари, лиризм, герменевтик ва илоҳий-ирфоний талқин, паратекст, калит сўз ва рамзлар билан ишлаш, хронотоп ва интертекстуал ёндашув каби компонентлар услубий янгиланиш сифатида асосланди, танқидда миллий услуб қадриятлар, халқона иборалар ва диний-ирфоний тафаккур уйғунлигида намоён бўлиши аниқланган хулосалардан давлат илмий-техник дастурлари доирасида 2022-2024-йилларда бажарилган  ИЛ-402104209 рақамли “Ахборот-қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” мавзусидаги лойиҳада фойдаланилган. (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 26-августдаги 01/4-3758-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа матнда рамзларни аниқлашга доир янги маълумотлар билан бойиган;
ўтган аср йигирманчи йиллари мунаққидлари услубида жадид ва шўро танқидчилиги унсурларининг синкретик намоён бўлиши, ҳукм чиқарувчанлик, даъват руҳи, шоирона пафос, вулгар-социологик ёндашув, композицион изчиллик, илмий-публицистик тафаккур, шунингдек, ёзувчи-мунаққид услубида эстетик унсурларнинг кўплиги, эмпатик ёндашув устуворлиги таҳлилларда ёритилган хулосалардан Бухоро вилоят телерадиокомпанияси “Ассалом, Бухоро”, “Адабиёт – миллат эртаси” кўрсатувларининг 2025-йил 22, 12 ва 3-сонларида фойдаланилган. (Бухоро вилояти телерадиокомпаниясининг 2025-йил 8-сентябрдаги 01-09-210- сонли маълумотномаси). Натижада адабий кўрсатувлар заҳирасини илмий жиҳатдан бойишига эришилган;
мустақиллик даври танқидчилиги алоҳида услубий босқич сифатида исботланиб, бу давр мунаққидларининг индивидуал хусусиятлари, лиризм, герменевтик ва илоҳий-ирфоний талқин, паратекст, калит сўз ва рамзлар билан ишлаш, хронотоп ва интертекстуал ёндашув каби компонентлар услубий янгиланиш сифатида асосланган мулоҳазалар, ижтимоий тармоқларда юзага келаётган танқидчиликнинг услубий қирралари субективлик, шахсий оҳанг, диалогик услуб билан тавсифланиб, содда тил, визуал ва мултимодал ифода, интерактивлик, эркинлик ҳамда цензурасизлик унинг асосий белгилари сифатида далилланган хулосалардан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Бухоро вилоят бўлими ҳузуридаги “Нилуфар” адабий тўгараги, вилоят умумтаълим мактабларидаги адабий тўгараклар машғулотлари, замонавий ўзбек шеърияти намонядалари ижодини ўрганиш ва тарғиб этишга қаратилган тадбирлар жараёнида фойдаланилган. (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Бухоро вилоят бўлимининг 2025-йил 08-сентябрдаги 23-сонли маълумотномаси). Натижада тўгарак машғулотлари илмий маълумотлар билан бойиган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish