Рахимова Гулнора Элёр қизининг
педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертасияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: 13.00.02–Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси - “Талабаларни лойиҳавий фаолиятга тайёрлаш методикаси (Дизайн-лойиҳалаш фани мисолида)”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Ped9378
Илмий раҳбар: Асқарова Ўғулой Мамашокировна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган давлат техника университети, DSc.03/2025.27.12.Т.15.03
Расмий оппонентлар: Набиджанова Наргиза Насимжановна техника фанлари доктори, профессор; Қодирова Зохидахон Собировна, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона Давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Дизайн таълим йўналиши талабаларини лойиҳавий фаолиятга методик тайёргарлигини ривожлантиришга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
дизайн таълими йўналиши талабаларини лойиҳавий фаолиятининг ташкилий тузилмаси (когнитив, операцион-прагматик, шахсий ижодий, аксиологик) ва касбий-амалий компетенсиялари мазмуни (мотивацион, қадриятли, когнитив, амалий-операцион, технологик инновацион) “СМАРТ” методи асосида такомиллаштирилган;
касбий-амалий компетенсияларини шакллантиришга қаратилган ўқув-ижодий машқлар ва амалий ижодий тестларни бажаришда марказлаштирилган индивидуал амалий таълимини лойиҳалаш орқали “Ариз-Триз” ўқув амалий лойиҳавий топшириқлардан фойдаланишнинг ташкилий дидактик таъминоти такомиллаштирилган;
ўқув жараёнини педагогик лойиҳалашда дизайн таълим йўналиши малака талабларидан креатив ва ижод бирлиги тамойили ҳамда лойиҳавий фаолиятнинг мазмуний кўрсаткичларини “Блум таксиономияси” методи асосида синтезлаш ижодий топшириқлар тизими орқали касбий-амалий компетенсияларни такомиллаштирилган ўқув-методик таъминоти ишлаб чиқилган;
касбий-амалий компетенсияларни ривожлантиришнинг меъёрий-мазмуний (ўқув-касбий фаолият), процессуал (методик ва амалий технологик жараёнлар) ва натижавий-баҳолаш (билиш, тушуниш, қўллаш, таҳлил, синтез, баҳолаш) компонентларини компетенсиявий, тизимли, фаолиятли, синергетик ёндашувлар асосида интеграциялаш натижасида дизайн таълим йўналиши талабаларини касбий-амалий компетентлигини баҳолаш мезонлари (мотивацион-когнитив, креатив-жараёнли, изланишли-интегративли) ишлаб чиқилган.
Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат:
Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти диссертацияда илгари сурилган дизайн таълим лойиҳалаши талабаларини лойиҳавий фаолиятга тайёрлашнинг педагогик жараёнлари ўқитишнинг дидактик воситалари, ўқув жараёнининг методик тизими модели ишлаб чиқилгани, шу билан бирга талабаларнинг лойиҳалаш-конструкторлик фаоллигини, интегратив технологиялар воситасида ўқитиш сифати ва самарадорлигини ошириш мақсадида фаннинг методик тизими ҳамда модели такомиллаштирилгани билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти ҳозирги кунда дизайнчиларга бўлган эҳтиёжни ҳисобга олган ҳолда олий таълим муассаларида тайёрланадиган дизайнчиларнинг касбий-амалий компетенсиясини ривожлантириш моделини қўллашнинг дидактик имкониятларининг кенгайтирилгани ҳамда техника таълим муассасаларининг “Талабаларни лойиҳавий фаолиятга тайёрлаш технологиялари” мазмунини бойитиш, малака ошириш курслари дастурларини такомиллаштиришда ҳамда талабаларда лойиҳалаш компетенсиясини ривожлантириш технологиясини такомиллаштиришда фойдаланиш мумкинлиги билан изоҳланади.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Дизайн таълим йўналиши талабаларини лойиҳавий фаолиятга методик тайёргарлигини ривожлантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
дизайн лойиҳалаш фанини ўқитишда ўқув машғулотларида талабаларни методик фаолиятга тайёрлашда “СМАРТ технологй” айни пайтда технология оламида кенг қўлланилувчи ибора бўлиб Дизайн-лойиҳалаш фанига қаратилган маълумотлар базаларини, ахборот тизимларини яратиш, улардан фойдаланиш, хизматлар кўрсатиш ҳамда амалий услубий таъминлаш модели ишлаб чиқишга доир Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган ФЗ-2020010829-сонли “Талаба ёшлар илмий фаолиятида амалий кўникмаларни шакллантиришнинг инновацион механизмлари” мавзусидаги амалий лойиҳада белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган. Натижада “Дизайн лойиҳалаш” фанини ўқитишда ўқув машғулотларида талабаларни методик фаолиятга тайёрлаш имконияти ортиб борган.
Дизайн лойиҳалаш фанини ўқитишда техника олий таълим муассасалари бўлажак мутахассисларининг ижодкорлик қобилиятларини ва ижодий ёндошувларини ривожлантиришга имкон берадиган методик таъминоти (дидактик ўқув материаллар, фанга оид ижодий масалалар, мултимедиа воситалари) яратишга доир тавсиялардан лойиҳалашкомпетенсиясини ривожлантиришнинг мотивацион, когнитив, операционал-прагматик ва шахсий-ижодий ва аксиологик компонентларни қамраб олувчи замонавий таркибий компонентлар ишлаб чиқишга доир амалий таклиф ва тавсиялардан Дизайн таълим йўналиши талабалари учун “Талабаларни лойиҳавий фаолиятга тайёрлаш технологияси” номли услубий методик қўлланма яратилган. Натижада Дизайн таълим йўналиши талабаларини лойиҳавий фаолиятга методик тайёргарлигини ривожлантириш бўйича турли технологиялар АКТ ва дидактик ўйинлардан фойдаланилган.
Дизайн лойиҳалаш фанини ўқитишда техника олий таълим муассасалари ижодий ёндошувларини ривожлантиришга имкон берадиган методик таъминоти (дидактик ўқув материаллар, фанга оид ижодий масалалар, мултимедиа воситалари) яратиш бўйича хулоса ва тавсияланган “Педагогик технологиядан изоҳли луғат” номли ўқув қўлланмадан (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил л1-ноябрдаги 429-сонли буйруғи билан тасдиқланган 429-767-сонли рухсатномасига) мувофиқ нашр қилинган ва амалиётга тадбиқ этилган. Натижада Дизайн лойиҳалаш фанини ўқитиш самарадорлигини оширилишига эришилган.
Дизайн лойиҳалаш фанини ўқитишда бўлажак мутахассисларнинг ижодий фаоллигини педагогик технологиялар (муаммоли вазиятларни таҳлил қилиш, таққослаш ва қарор қабул қилиш) асосида ўз фикрларини эркин баён этиш ва амалда тадбиқ эта олиш кўникмаларини ошириш, ривожлантириш методикаси (ташаббускорлик, ижодий фикрлаш, қобилият, яратувчанлик, изанувчанлик, интилиш ва қизиқиш, ихтиролар яратиш) самарадорлиги экспериментал асосланган самарадорлиги Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон” телерадиоканалининг 2025 йил март ва август ойларидаги “Етти ранг”, “Ўзбекистон ёшлари”, “Таълим ва тараққиёт” дастурларини самарали ташкил этишда, уларнинг дастур ва ссенарийларини тайёрлашда мазмунига сингдирилган (2025й 26 август 05-09-1369-сон маълумотномаси). Натижада Дизайн лойиҳалаш фанини ўқитиш самарадорлигини оширилишига эришилган.
Тадқиқот натижалари Наманган давлат техника университети, Жиззах политехника институти ва Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтларида “Дизайн (костюм)” ва дизайн таълим йўналишларида синовдан ўтказилди ва улардан ижобий натижалар олинди.