Шермаматова Зайнаб Азимжон қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инглиз ва ўзбек тилларида табу сўзларнинг ижтимоий-лингвистик таҳлили”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Fil3616
Илмий раҳбар: Хайруллаев Хуршиджон Зайниевич, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат чет тиллар институти, PhD.03/2025.27.12.Fil.37.02
Расмий оппонентлар: Сулайманова Нилуфар Жаббаровна, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Рузиева Ситора Асроровна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат чет тиллар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тилларида табу сўзларнинг ижтимоий-лингвистик хусусиятларини қиёслаш, уларнинг жамиятда – ижтимоий мулоқотдаги ўрни ва ишлатилиш динамикасини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
табу ҳодисасининг тавсифи антропоцентрик, когнитив, прагматик, социолингвистик ва дискурсив ёндашувлар асосида умумлаштирилиб, эвфемизм ва дисфемизм каби унга ёндош тушунчалар асосида изоҳланиб, ҳодисанинг семантик, прагматик, когнитив ҳамда социолингвистик моҳияти инглиз ва ўзбек тиллари мисолида очиб берилган.
инглиз ва ўзбек тилларида табу ҳодисаси структур-семантик ёндашув асосида ёритилган, уларга хос лексик-семантик ва прагматик хусусиятлар аниқланган, бадиий матнларда табу сўзлар ва уларни алмаштирувчи эвфемизмлар қўлланиши далилланган;
инглиз ва ўзбек тиллари мисолида табу ҳодисасининг стилистик хусусиятларини ёритиш орқали унинг ижтимоий, прагматик ва дискурсив каби коммуникатив функсиялари қиёсланган, чоғиштирилаётган тилларда табунинг тақиқланган ёки чекланган маъноларни ифодалаши, бу маъноларнинг нутқда эвфемистик, баҳоловчи ва прагматик воситалар орқали мослаштирилиши ҳамда дискурс ва маданий контекст асосида тартибга солиниши каби функсионал-семантик жиҳатлари аниқланган;
гендер нуқтайи назаридан табунинг қўлланиши ва унинг ижтимоий муносабатларни ифодалашдаги ўрни, жинс ва ижтимоий роллар воқеланишидаги функсияси, уларнинг ўзгариши, турли маданий контекстларга мослашуви исботланиб, ўзбек ва инглиз тилларида табу сўзларнинг ўрнини босувчи эвфемизмлар тизими ҳамда табунинг нутқ маданиятидаги аҳамиятини кўрсатиш орқали унинг антропоцентрик парадигма доирасидаги нутқий мақоми мавжудлиги очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек тилларида табу сўзларнинг ижтимоий-лингвистик таҳлили ва тадқиқи бўйича ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:
табу ҳодисасининг тавсифи антропоцентрик, когнитив, прагматик, социолингвистик ва дискурсив ёндашувлар асосида умумлаштирилиб, эвфемизм ва дисфемизм каби унга ёндош тушунчалар асосида изоҳланиб, ҳодисанинг семантик, прагматик, когнитив ҳамда социолингвистик моҳияти инглиз ва ўзбек тиллари мисолида очиб берилгани ҳақидаги илмий қарашларидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида 2021-2023-йилларда бажарилган “Қорақалпоқ фолклорида оламнинг этнолингвистик тасвири” мавзуидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2025-йил 28-октябрдаги 652/1-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижаларини амалий қўллаш фундаментал лойиҳа доирасида тайёрланган илмий мақолалар илмий савиясини оширишга хизмат қилган;
инглиз ва ўзбек тилларида табу ҳодисаси структур-семантик ёндашув асосида ёритилган, уларга хос лексик-семантик ва прагматик хусусиятлар аниқланган, бадиий матнларда табу сўзлар ва уларни алмаштирувчи эвфемизмлар қўлланиши далилланган янгилик ва хулосалардан Самарқанд давлат чет тиллар институтида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 12-декабрдаги 2/24-4/7-690-сонли хатига асосан 2022-2024-йилларда амалга оширилган ва Тошкент шаҳридаги АҚШ элчихонаси ҳамда Халқаро таълим бўйича Америка Кенгаши билан ҳамкорликда АҚШ давлат департаменти томонидан молиялаштириладиган ъъЭнглиш Аccесс Миcросчоларшип Програм” лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2025-йил 28-октябрдаги 3336/02-сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳа доирасидаги ишларда инглиз ва ўзбек тилларида табу сўзларнинг ижтимоий-лингвистик таҳлили ҳодисасининг тавсифи конкретлаштирилишига эришилган;
инглиз ва ўзбек тиллари мисолида табу ҳодисасининг стилистик хусусиятларини ёритиш орқали унинг ижтимоий, прагматик ва дискурсив каби коммуникатив функсиялари қиёсланган, чоғиштирилаётган тилларда табунинг тақиқланган ёки чекланган маъноларни ифодалаши, бу маъноларнинг нутқда эвфемистик, баҳоловчи ва прагматик воситалар орқали мослаштирилиши ҳамда дискурс ва маданий контекст асосида тартибга солиниши каби функсионал-семантик жиҳатлари аниқланганлиги тўгʻрисидаги хулосаларидан Самарқанд давлат чет тиллар институтида бажарилган Европа Иттифоқининг Эрасмус+дастурининг 585845-ЭПП-1-2017-1-ЭС-ЭППКА2-CБҲТ-ЖП рақамли “Девелопмент оф тҳе интердисcиплинарй мастер програм он Cомпутатионал Лингуистиcс ат Cентрал Асиан Университиес: CЛАСС” мавзусидаги халқаро лойиҳасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2025-йил 28-октябрдаги 3337/02-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижаларини қўллаш амалий лойиҳа доирасида тайёрланган илмий мақолалар тўпламининг илмий савиясини  оширишга хизмат қилган;
гендер нуқтайи назаридан табунинг қўлланишини, бу орқали ижтимоий муносабатлар қандай ифодаланишини, жинс ва ижтимоий роллар воқеланишида табу сўзларнинг ўрнини аниқлаш, уларнинг ўзгариши ҳамда турли маданий контекстларга мослашувини, шунингдек, ўзбек ва инглиз тилларида табу сўзларнинг ўрнини босувчи эвфемизмлар тизимини, табунинг нутқ маданиятидаги ролини кўрсатиш, табунинг антропоцентрик парадигма мезонлари асосидаги нутқий мақоми белгилашга доир илмий янгилик ва хулосалардан 2025-йил 10-ноябр куни “Самарқанд  вилояти телерадиоканали”  ДМнинг ФМ 105.2 “Самарқанд” радиоканалида эфирга узатилган “Кун мавзуси” эшиттириши ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси Самарқанд вилояти телерадиоканалининг 2025-йил 11-ноябрдаги 01-07/375-сон маълумотномаси).  Натижада, фикрлар умумлаштирилиб, назарий хулосалар чиқарилган. Тингловчилар гендер омили табу тушунчасининг жамиятдаги аҳамияти ҳақида батафсил маълумот олдилар. Гендер нуқтайи назаридан табу қўлланишининг илмий моҳияти очиб берилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish