Норов Шухрат Сувоновичнинг 
фан доктори (DSc) диссертация иши ҳимояси ҳақида эълон матни

I.     Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: Деятельность молодёжных организаций Узбекистана в годы независимости в областях Зарафшанского оазиса: исторический анализ (2001 – 2021 гг.), 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  B2022.2. DSc/Tar229
Илмий маслаҳатчисининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Хаитов Шадмон Ахмадович, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети.
 ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Tar.06.01.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Давлетов Санжарбек Ражабович тарих фанлари доктори (DSc), профессор; 
Ишқуватов Валиқул Турдиевич тарих фанлари доктори (DSc), профессор;
Саидов Санжар Шавкатович сиёсий фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот номи: Қорақалпоқ давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Ўзбекистонда, мустақиллик йилларида ёшлар ташкилотлари фаолиятининг асосий шаклланиш босқичларини Зарафшон воҳаси вилоятлари мисолида тарихий таҳлил қилишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Самарқанд, Бухоро ва Навоий вилоятлари мисолида ёшлар ташкилотларининг фаол иштирокида ёшлар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш йўналишида республиканинг бошқа ҳудудларига нисбатан хизмат кўрсатиш ва туризм соҳаларига ёшларни жалб этиш имкониятлари кенгроқ эканлиги асослаб берилган. Хусусан, тарихий обидалар ва маданий ёдгорликларга бой бўлган Самарқанд ва Бухоро вилоятларида ёшлар бандлиги ва иш билан таъминлаш масалаларини самарали ҳал этишнинг маълум салоҳиятга эгалиги  аниқланган;
маҳаллий ҳокимиятларнинг маданий иншоотларининг қурилиши кўнгил очар ва истироҳат боғ ва масканларни барпо этиш бўйича амалга ошираётган ишларига қарамай, Самарқанд, Бухоро ва Навоий вилоятларининг айрим туман ва шаҳарларида ёшлар марказлари, драма театрлар, мусиқа ва санъат муассасалари сони етарли эмаслиги исботланди. Хусусан, Зарафшон воҳаси вилоятларининг олис туман (шаҳар)лари мисолида олиб борилган тадқиқотлар асосида ҳудудларни ўрганишда интеграция жараёнларини ҳисобга олган ҳолда, ёшлар тарбиясини тўлақонли йўлга қўйиш учун маданият марказлари қурилишини жадаллаштириш зарурлиги таҳлил қилинган;
“Маҳалла” тизими доирасида ёшлар ҳаётини тадқиқ этишда комплекс ёндашув зарурлиги аниқланди. Айрим оилаларда ёш авлодни тўлақонли тарбиялаш (одоб-ахлоқ, ўсмирлар ўртасида гиёҳвандлик ва тамаки исътемоли олдини олиш, ёшларни китоб ўқишга жалб этиш) етарли даражада олиб борилмаслиги аниқланди. Шу муносабат билан, низоли, нотинч оилалардаги ёш авлоднинг психологик ҳолатини яхшилаш мақсадида ёшлар масалалари бўйича маълум тажрибага эга психолог ёки социолог лавозимини ёшлар тузилмаларига киритиш кераклиги асослаб берилган;
Бухоро ва Самарқанд вилоятлари ҳудудларига нисбатан Навоий вилоятида ёшлар ўртасида маънавият, маданият ва маърифатнинг мавқеини, ошириш жараёнида ёшларнинг бўш вақтида дам олиш муаммосини ҳал қилишда инновацион ғоялар янада фаол қўллаб-қувватланаётгани аниқланди. Хусусан, минтақада мавжуд имкониятлар билан боғлиқ ҳолда ёшлар манфаатларига манзилли ёндашув такомиллаштирилиб, тизимлаштирилиб, жисмоний тарбия, ёшларни кўп томонлама ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилиб, уларнинг замонавий технологияларга жалб этилиши етарли даражада эмаслиги аниқланган;
Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларига нисбатан Зарафшон воҳасининг айрим вилоятларида ёшлар ташкилотлари томонидан ёшларни илм-фанга жалб этиш фаол амалга оширилаётгани исботланди. Хусусан, Бухоро ва Навоий вилоятлари мисолида, саноат салоҳияти мавжуд бўлган ҳудудларда талабаларнинг республика ва халқаро грантларда иштирок этиши орқали ўз илмий салоҳиятларини ошириб бориши, айниқса, техник фанлар йўналишида Америка, Европа ва Осиё давлатларининг нуфузли олий таълим муассасаларида таҳсил олиш ва амалиёт ўташ имкониятларидан фойдаланиётганлиги аниқланди. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўтказилган тадқиқот натижалари асосида ишлаб чиқилган илмий хулосалар ва таклифлар қуйидаги йўналишларда амалиётга татбиқ этилди:
 Самарқанд, Бухоро ва Навоий вилоятлари мисолида ёшлар ташкилотларининг фаол иштирокида ёшлар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш йўналишида республиканинг бошқа ҳудудларига нисбатан хизмат кўрсатиш ва туризм соҳаларига ёшларни жалб этиш имкониятлари кенгроқ эканлиги асослаб берилган. Хусусан, тарихий обидалар ва маданий ёдгорликларга бой бўлган Самарқанд ва Бухоро вилоятларида ёшлар бандлиги ва иш билан таъминлаш масалаларини самарали ҳал этишнинг маълум салоҳиятга эга эканлиги тўғрисидаги илмий натижалардан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги фаолиятида фаойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2025-йил 24-июлдаги 2-13-21-4049-сонли маълумотномаси). Тадқиқот натижалари ёшлар тадбиркорлигини кенгайтириш, корхона ва ташкилотларда бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотларни очиқлик тамойиллари асосида мунтазам меҳнат ярмаркаларини ташкил қилишга хизмат қилди;
 маҳаллий ҳокимиятларнинг маданий иншоотларининг қурилиши кўнгил очар ва истироҳат боғ ва масканларни барпо этиш бўйича амалга ошираётган ишларига қарамай, Самарқанд, Бухоро ва Навоий вилоятларининг айрим туман ва шаҳарларида ёшлар марказлари, драма театрлар, мусиқа ва санъат муассасалари сони етарли эмаслиги исботланди. Хусусан, Зарафшон воҳаси вилоятларининг олис туман (шаҳар)лари мисолида олиб борилган тадқиқотлар асосида ҳудудларни ўрганишда интеграция жараёнларини ҳисобга олган ҳолда, ёшлар тарбиясини тўлақонли йўлга қўйиш учун маданият марказлари қурилишини жадаллаштириш зарурлиги хақидаги  тарихий маълумотлардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Қисмат”, “Тарихий майдон” каби кўрсатувлар ссенарийси тайёрлашда қўлланилди фойдаланилди (2025-йил 25-июндаги Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 01-33/487-сонли маълумотномаси). Тадқиқот натижалари кўпчилик телетомошабинлар қатори ёшларни фаоллаштиришга, уларнинг сифати ва сонини оширишга хизмат қилди;
 “Маҳалла” тизими доирасида ёшлар ҳаётини тадқиқ этишда комплекс ёндашув зарурлиги аниқланди. Айрим оилаларда ёш авлодни тўлақонли тарбиялаш (одоб-ахлоқ, ўсмирлар ўртасида гиёҳвандлик ва тамаки исътемоли олдини олиш, ёшларни китоб ўқишга жалб этиш) етарли даражада олиб борилмаслиги аниқланди. Шу муносабат билан, низоли, нотинч оилалардаги ёш авлоднинг психологик ҳолатини яхшилаш мақсадида ёшлар масалалари бўйича маълум тажрибага эга психолог ёки социолог лавозимини ёшлар тузилмаларига киритиш кераклиги тўғрисидаги ишлаб чиқилган тавсиялардан Республика маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти томонидан ўтказилган тарғибот ишлари доирасида қўлланилди (2025-йил 4-июлдаги 10/415-сонли маълумотнома). Тадқиқот натижалари ёшлар ўртасида ҳар томонлама билимларни шакллантириш ва уларнинг ҳаётий позицияларини мустаҳкамлашга хизмат қилди; 
Бухоро ва Самарқанд вилоятлари ҳудудларига нисбатан Навоий вилоятида ёшлар ўртасида маънавият, маданият ва маърифатнинг мавқеини, ошириш жараёнида ёшларнинг бўш вақтида дам олиш муаммосини ҳал қилишда инновацион ғоялар янада фаол қўллаб-қувватланаётгани аниқланди. Хусусан, минтақада мавжуд имкониятлар билан боғлиқ ҳолда ёшлар манфаатларига манзилли ёндашув такомиллаштирилиб, тизимлаштирилиб, жисмоний тарбия, ёшларни кўп томонлама ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилиб, уларнинг замонавий технологияларга жалб этилиши етарли даражада эмаслиги аниқланганлиги каби илмий тадқиқот натижаларидан Зарафшон воҳаси вилоятларидаги ташкилотлар, муассасалар, маҳаллалар ва ўқув юртларида ўтказилган маданий тадбирларда қўлланилди (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2025-йилда 8-июлдаги 02-12-17-39-31-сонли маълумотномаси). Натижада вилоят маданият бошқармалари томонидан муайян йилга мўлжалланган иш режаларини тузишда Самарқанд, Бухоро ва Навоий вилоятларининг олис ҳудудлари учун маданият марказлари, мусиқа ва санъат муассасалари сонини кўпайтириш лозимлигига эътибор қаратилди йиллик иш дастурларига киритилиши белгилаб қўйилди;
 Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларига нисбатан Зарафшон воҳасининг айрим вилоятларида ёшлар ташкилотлари томонидан ёшларни илм-фанга жалб этиш фаол амалга оширилаётгани исботланди. Хусусан, Бухоро ва Навоий вилоятлари мисолида, саноат салоҳияти мавжуд бўлган ҳудудларда талабаларнинг республика ва халқаро грантларда иштирок этиши орқали ўз илмий салоҳиятларини ошириб бориши, айниқса, техник фанлар йўналишида Америка, Европа ва Осиё давлатларининг нуфузли олий таълим муассасаларида таҳсил олиш ва амалиёт ўташ имкониятларидан фойдаланиётганлиги тўғрисида ишлаб чиқилган илмий-амалий таклиф ва хулосалар “Оʻзбекистоннинг энг янги тарихи” дарслиги ҳамда “Новейшая история Узбекистана” ўқув қўлланмасининг яратилишида қўлланилди (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлар марказининг 2025-йил 5-августдаги № 02/01-01-309-сонли маълумотномаси). Натижада ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ва ёшлар ташкилотларининг илмий йўналишдаги фаолиятини такомиллаштириш ташаббуслари асосида таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича ўқув-услубий ҳужжатлар ишлаб чиқилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish