Жураев Хусниддин Пазлиддиновичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): ХИХ аср охири – ХХ аср бошларида Туркистон, Бухоро амирлиги ва Хива хонлигида аграр муносабатлар: қиёсий таҳлил, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.3.DSc/Tar531.
Илмий раҳбар: Хайитов Шодмон Ахмадович – тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Tar.10.01
Расмий оппонентлар: Ғаффоров Шокир Сафарович – тарих фанлари доктори, Расулов Бахтиёр Махмуджонович – тарих фанлари доктори, Очилдиев Файзулла Бабакулович – тарих фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат университети.
Диссертациянинг йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ХИХ асрнинг иккинчи ярми – ХХ аср бошларида Туркистон минтақасида аграр вазият ва ер эгалиги масалаларини алоҳида олинган ҳудудларнинг қиёсий таҳлили асосида очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ХИХ аср охири ва ХХ аср бошларида Туркистон ўлкаси, Бухоро амирлиги ва Хива хонлигида ерга эгалик қилиш билан боғлиқ масалалар қиёсий таҳлил этилиб, Туркистон вилоятларида ягона ер эгалиги, ягона ер солиғи, вақф ерларини мусодара этиш, бўш ер фондларини яратиш, ерларни ижарага бериш, банкдан кредит олиш асосида деҳқончиликни ривожлантириш кабилар жорий этилгани, хонликлардаги каби ер эгалигининг (амлок, хусусий, вақф) анъанавий шакллари сақланиб қолганлиги, шунингдек империя мустамлака сиёсати мақсадлари йўлида Туркистонда мустаҳкам рус деҳқонлари активини яратиш билан боғлиқ стратегик мақсадлар кўзлангани, аграр муносабатлардаги айрим трансформацион динамикаси билан боғлиқ жиҳатлар илмий асослантирилган;
Россия империясининг Туркистон генерал-губернаторлиги марказий бошқаруви ва маъмурияти томонидан Туркистон ўлкаси аграр муносабатлари мустамлака манфаатлари учун жорий этилган Низом ва қоидалари, ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлари (сувдан фойдаланиш ҳақида, ирригация иншоотлари ва уларни бошқариш тўғрисида, солиқ тартиби тўғрисида, ўтроқ ва кўчманчи аҳолининг ерга эгалиги ҳақида ва ҳ.к) анъанавий аграр муносабатларни бузишга, аҳолиси асосан деҳқонлардан иборат бўлган ўлка устидан назоратни кучайтиришга, қишлоқда “ҳарбий-халқ бошқаруви”ни мустаҳкамлашга қаратилгани аниқлаштирилган;
Бухоро амирлигидаги солиқлар (хирож, закот ва бошқалар) ва Хива хонлигидаги ер ва сув ресурслари учун белгиланган тўлов турлари қиёсий таҳлил қилиниб, Россия империясининг Туркистондаги солиқ тизимига киритган ўзгаришлари ва унинг амалиётга жорий этилиши, солиқ юкининг ижтимоий ва иқтисодий ҳолатда салбий таъсири аниқланган;
Туркистон, Бухоро амирлиги ва Хива хонлигида анъанавий ердан фойдаланиш тартибининг Россия империяси сиёсатидан келиб чиққан ҳолда ўзгариши ва бу ўзгаришларнинг маҳаллий аҳолининг ижтимоий муносабатларига таъсири ўрганилиб, ерсизлашиш жараёнининг кучайиши оқибатида қишлоқ жамоаларининг ижтимоий тангликка дучор бўлганлиги далилланган;
ХИХ аср охири ва ХХ аср бошларида Ўрта Осиёдаги сиёсий ўзгаришлар, жумладан Россия империясининг минтақадаги таъсирининг кенгайиши ва маҳаллий хонликларнинг сиёсий мустақиллигини йўқотиши натижасида маҳаллий ер эгаликлари тизимидаги трансформацион жараёнлар кузатилганлиги ва сиёсий ислоҳотларга мослашганлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. ХИХ аср охири – ХХ аср бошларида Туркистон, Бухоро амирлиги ва Хива хонлигида аграр муносабатлар: қиёсий таҳлил мавзусини тадқиқ қилиш давомида олинган илмий натижа ва амалий таклифлар асосида:
ХИХ аср охири ва ХХ аср бошларида Бухоро амирлиги, Хива хонлиги ва Туркистонда ер эгаликлари тизимидаги ўхшашлик ва фарқлар илмий асосда таҳлил қилиниб, маҳаллий ер мулкдорлари (амлокдорлар, вақф ерлари, давлат мулки) ва деҳқонлар ўртасидаги муносабатларнинг маҳаллий, ижтимоий ва сиёсий тузилмаларга таъсири ҳамда Россия империясининг Туркистондаги сиёсатидан келиб чиққан ўзгаришларига доир хулосаларидан Республика Маънавият ва маърифат марказининг тарғибот фаолиятида татбиқ этилган. (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2025-йил 14-июлдаги 10/425-сон далолатномаси). Натижада, Ёшларда юксак ватанпарварлик, миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини ривожлантириш, ҳарбийлар, ватан ҳимоячиларига ҳурмат уйғотиш, Ватанни ҳимоя қилишни энг шарафли бурч эканлигини кенг тарғиб қилишга хизмат қилган.
Россия империясининг Туркистон ўлкасида аграр муносабатлар учун киритган қонунчилик ислоҳотлари ва бу ўзгаришларнинг қишлоқ хўжалиги тизимига таъсири танқидий таҳлил қилиниб, ирригация тизимини ривожлантириш, ерларни қайта тақсимлаш ва маҳаллий аҳолига солиқ юкининг ошиши каби жараёнлар орқали аграр муносабатлардаги структур ўзгаришларига оид натижалардан “Ўзбекистон тарихи” каналида узатилган “Тарих кўзгуси”, “Таълим ва тараққиёт” дастурлари ссенарийсини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон 24” ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг 2025-йил 18-июлдаги 05-09-1166-сон маълумотномаси). Натижада, телетомошабинларнинг, айниқса ёш авлоднинг Ўзбекистон тарихига доир билим ва тассавурларини янада ортишига хизмат қилган.
Бухоро амирлигидаги солиқлар (хирож, закот ва бошқалар) ва Хива хонлигидаги ер ва сув ресурслари учун белгиланган тўлов турлари қиёсий таҳлил қилиниб, Россия империясининг Туркистондаги солиқ тизимига киритган ўзгаришлари ва унинг амалиётга жорий этилиши, солиқ юкининг ижтимоий ва иқтисодий ҳолатда салбий таъсирига доир материаллардан Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фонди маълумотларини бойитилишида фойдаланилган (Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фондининг 2025-йил 27-июндаги 36-01/27-06-2025-сон маълумотномаси). Натижада, тақдим этилган материаллар Россия империясининг ер эгалиги сиёсати салбий оқибатларига доир тарғибот маълумотларининг илмийлигини ортиши ва янада бойитилишига хизмат қилган.
Туркистон, Бухоро амирлиги ва Хива хонлигида анъанавий ердан фойдаланиш тартибининг Россия империяси сиёсатидан келиб чиққан ҳолда ўзгариши ва бу ўзгаришларнинг маҳаллий аҳолининг ижтимоий муносабатларига таъсири ўрганилиб, ерсизлашиш жараёнининг кучайиши оқибатида қишлоқ жамоаларининг ижтимоий тангликка дучор бўлганлигига доир тавсиялардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган АЛ-442201944-рақамли “Ўзбекистон тарихи давлат музейидаги ноёб экспонатларнинг 3Д анимацияли виртуал галереясини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2025-йил 15-июлдаги 04/11-9161-сон маълумотномаси). Натижада, тақдим этилган материаллар тарғибот ишлари, турли маданий-маърифий тадбирларни янада илмий ва самарали ташкил этилишига хизмат қилган.
ХИХ аср охири ва ХХ аср бошларида Ўрта Осиёдаги сиёсий ўзгаришлар, жумладан Россия империясининг минтақадаги таъсирининг кенгайиши ва маҳаллий хонликларнинг сиёсий мустақиллигини йўқотиши натижасида маҳаллий ер эгаликлари тизимидаги трансформацион жараёнлар кузатилганлиги ва сиёсий ислоҳотларга мослашганлигига оид натижалардан “Ўзбекистон тарихи” каналида узатилган “Тарих кўзгуси”, “Таълим ва тараққиёт” дастурлари ссенарийсини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон 24” ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг 2025-йил 18-июлдаги 05-09-1166-сон маълумотномаси). Натижада, кўрсатувнинг ХИХ аср охири – ХХ аср бошларида Туркистонда кечган тарихий жараёнларга оид маълумотлар ва илмий далилларга бой бўлиши таъминланган