Қодиров Муҳсинжон Муҳторжон ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси  ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Қўқон шаҳри замонавий инфратузилмаларининг шаклланиши ва тараққиёти (1991–2022-йиллар), 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Tar.1666
Илмий раҳбар: Йўлдошев Салимжон Валиевич – тарих фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Tar.10.01.
Расмий оппонентлар: Ерметов Аваз Абдуллаевич – тарих фанлари доктори,профессор, Нуриддинов Турдали Қамбарович – тарих фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.
Диссертациянинг йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.    Тадқиқотнинг мақсади 1991–2022-йилларда Қўқон шаҳрининг ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳаётида юз берган жараёнлар тарихини, замонавий ўзгаришлар ва уларга таъсир қилаётган омиллар ҳамда муаммоларни таҳлил қилишдан иборат.
III.     Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Шаҳар замонавий инфратузилмасининг ривожлантиришдаги табиий демографик ўсиш, урбанизация жараёнлари, ижтимоий-иқтисодий, транспорт-муҳандислик, маданий ҳаётидаги муаммолар стастистик маълумотлар асосида аниқланган ва ҳал этиш ҳамда барқарор ривожлантиришни тақоза этган ҳуқуқий-меъёрий асосларнинг яратилиши далилланган;
саноат корхоналари ҳамда савдо тизимларининг ривожланиш хусусиятлари расмий, ҳуқуқий ва статистик манбалар асосида ўрганилиб, унинг тўртта даврга бўлиш (иқтисодий ҳаётни сақлаб қолиш, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, экспорт-импорт кўрсаткичларида ижобий ўзгаришлар, саноат корхоналари тармоқларини ривожлантириш) мумкинлиги асосланган; 
эркин иқтисодий зоналарнинг шаклланиши шаҳарнинг ижтимоий (аҳолининг иш билан таъминланиши, шаҳар замонавий меъморий қиёфасининг шаклланиши), иқтисодий (янги саноат корхоналарининг қурилиши, экспорт-импорт салоҳиятининг ортиши) ҳаётига, транспорт-муҳандислик тузилмаларига ижобий таъсир кўрсатганлиги статистик маълумотлар ва архив ҳужжатларининг таҳлилий динамикаси асосида очиб берилган; 
янги маданий-маърифий ва таълим муассасаларининг ташкил этилиши шаҳар замонавий маданий муҳити, толерантликнинг таъминланишига олиб келганлиги расмий ҳамда ҳуқуқий асослар ёрдамида, шаҳар ижтимоий ҳаёти ва туризм салоҳиятини оширишдаги мавжуд муаммолар оғзаки тарих материаллари ҳамда социологик тадқиқот натижалари ёрдамида ёритиб берилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот натижасида ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
Шаҳар замонавий инфратузилмасининг ривожлантиришдаги табиий демографик ўсиш, урбанизация жараёнлари, ижтимоий-иқтисодий, транспорт-муҳандислик, маданий ҳаётидаги муаммолар стастистик маълумотлар асосида аниқланган ва ҳал этиш ҳамда барқарор ривожлантиришни тақоза этган ҳуқуқий-меъёрий асосларнинг яратилиши далилланганлигига оид илмий хулосалардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканали фаолиятида “Тарих майдони” кўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2025-йил 20-августдаги 01-33/628-сонли маълумотномаси). Натижада кўрсатувнинг шаҳарлар аҳолисининг демографик ҳолати, замонавий шаҳарлар ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг локал хусусиятлари ҳамда иқтисодий ҳамда транспорт-муҳандислик инфратузилмаларини ривожлантиришни тақозо этган ҳуқуқий-меъёрий асосларнинг яратилиши оид маълумотлар ва илмий далилларга бой бўлиши таъминланган;
Саноат корхоналари ҳамда савдо тизимларининг ривожланиш хусусиятлари расмий, ҳуқуқий ва статистик манбалар асосида ўрганилиб, унинг тўртта даврга бўлиш (иқтисодий ҳаётни сақлаб қолиш, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, экспорт-импорт кўрсаткичларида ижобий ўзгаришлар, саноат корхоналари тармоқларини ривожлантириш) мумкинлиги асосланганлиги ҳақидаги маълумотлардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2025-йил 29-сентябрдаги 10/621-сонли маълумотномаси). Натижада Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг замонавий рақамли тарғибот технологияларини қўллаш борасида ривожланган мамлакатлар тажрибасини ўрганиш ҳақидаги тарғибот ишларини ташкил этиш жараёни саноат корхоналари ҳамда савдо тизимларининг ривожланиш хусусиятлари ҳақидаги маълумотлар ва илмий далилларга бой бўлиши таъминланган;
Эркин иқтисодий зоналарнинг шаклланиши шаҳарнинг ижтимоий (аҳолининг иш билан таъминланиши, шаҳар замонавий меъморий қиёфасининг шаклланиши), иқтисодий (янги саноат корхоналарининг қурилиши, экспорт-импорт салоҳиятининг ортиши) ҳаётига, транспорт-муҳандислик тузилмаларига ижобий таъсир кўрсатганлиги статистик маълумотлар ва архив ҳужжатларининг таҳлилий динамикаси асосида очиб берилганлигига оид илмий хулосалардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканали фаолиятида “Тарих майдони” кўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2025-йил 20-августдаги 01-33/628-сонли маълумотномаси). Натижада кўрсатувнинг эркин иқтисодий зоналарнинг, шаҳар ижтимоий, иқтисодий ҳаёти ҳамда транспорт-муҳандислик коммуникацияларига таъсирига оид маълумотлар ва илмий далилларга бой бўлиши таъминланган;
Янги маданий-маърифий ва таълим муассасаларининг ташкил этилиши шаҳар замонавий маданий муҳити, толерантликнинг таъминланишига олиб келганлиги расмий ҳамда ҳуқуқий асослар ёрдамида, шаҳар ижтимоий ҳаёти ва туризм салоҳиятини оширишдаги мавжуд муаммолар оғзаки тарих материаллари ҳамда социологик тадқиқот натижалари ёрдамида ёритиб берилганлиги ҳақидаги маълумотлардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2025-йил 29-сентябрдаги 10/621-сонли маълумотномаси). Натижада Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг замонавий рақамли тарғибот технологияларини қўллаш борасида ривожланган мамлакатлар тажрибасини ўрганиш ҳақидаги тарғибот ишларини ташкил этиш жараёни маданий-маърифий, таълим муассасалари фаолиятига оид маълумотлар ва илмий далилларга бой бўлиши таъминланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish