Давлатова Азиза Акмаловнанинг
филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Инглиз ва ўзбек болалар нутқининг лингвокултурологик тадқиқи”, 10.00.06 – “Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик” (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Fil4414.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Ярашова Насиба Жумаевна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Fil.04.07.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Кдирбаева Гулзира Курбанбаевна, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Кошева Дилрабо Худоёрова, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент
Етакчи ташкилот номи: Бухоро давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек болалар нутқида қўлланилган фонетик, лексик, услубий воситаларнинг лингвокултурологик хусусиятларини таҳлил қилиш орқали уларнинг ўхшаш ҳамда фарқли жиҳатларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз ва ўзбек болалар нутқида фонетик бирликларнинг ўзлаштирилиши, аллитерация, ассонанс, ономатопея каби фонографик-услубий воситалар орқали болаларнинг хурсандчилик, орзу-истак, ҳайратланиш, жаҳлланиш, хавотирланиш, таъсирланиш, уялиш, ачиниш, хафачилик, завқланиш, суюниш, қўрқиш, ғазабланиш каби турли ҳиссиётлари миллий-маданий менталитет билан уйғун тарзда образли ҳамда самарали ифодаланиши илмий жиҳатдан исботланган;
болалар нутқи лексикасини мавзуий гуруҳларга ажратиш орқали инглиз болалар нутқида ўйин, мактаб, фантазия, ўзбек болалар нутқида атроф-муҳит, оилавий қадриятлар билан боғлиқ лингвомаданий кодлар аниқланиб, болалар томонидан маданий консептларнинг миллий, ижтимоий-тарихий, қадриятлар асосида шаклланиш омиллари, боланинг консептни қайта идрок қилиши, уни ижтимоий, маданий меъёрларда ифодалаши далилланган;
болалар креатив сўзларининг расмли изоҳли луғати ишлаб чиқилиб, уларнинг коммуникатив, функсионал, лингвокултурологик имкониятлари таҳлил этилган ҳолда, нутқни бойитиш, мулоқотдаги экспрессивлик ва образлиликни оширишдаги ўрни, соматик асослари ҳамда пайдо бўлишига таъсир қилувчи психологик, когнитив, сенсор омиллар ёритилган;
эпитет, ўхшатиш, жонлантириш каби услубий-тасвирий воситаларнинг болалар нутқида қўлланилиши таҳлил қилиниб, инглиз ҳамда ўзбек болалар нутқидан келтирилган мисоллар орқали болаларнинг нутқий тафаккури, бадиий-эстетик диди, образли фикрлаш қобилиятининг шаклланиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек тилларидаги болалар нутқининг лингвокултурологик хусусиятларини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
инглиз ва ўзбек болалар нутқида фонетик бирликларнинг ўзлаштирилиши, аллитерация, ассонанс, ономатопея каби фонографик-услубий воситалар орқали болаларнинг хурсандчилик, орзу-истак, ҳайратланиш, жаҳлланиш, хавотирланиш, таъсирланиш, уялиш, ачиниш, хафачилик, завқланиш, суюниш, қўрқиш, ғазабланиш каби турли ҳиссиётлари миллий-маданий менталитет билан уйғун тарзда образли ҳамда самарали ифодаланиши ҳақидаги натижалардан 2021-2023-йилларда бажарилган “Қорақалпоқ фолклорида оламнинг этнолингвистик тасвири” мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (ЎзФА Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2026-йил 9-февралдаги 46/1-сон маълумотномаси). Натижада, инглиз ва ўзбек тилшунослигида мавжуд назарий ёндашувларнинг қиёсий таҳлили асосида инглиз ва ўзбек болалар нутқида фонографик-услубий воситалар болаларнинг ички олами ва турли ҳиссиётларини миллий-маданий контекст билан уйғун тарзда жонли ва образли ифодалашда самарали хизмат қилган;
болалар нутқи лексикасини мавзуий гуруҳларга ажратиш орқали инглиз болалар нутқида ўйин, мактаб, фантазия, ўзбек болалар нутқида атроф-муҳит, оилавий қадриятлар билан боғлиқ лингвомаданий кодлар аниқланиб, болалар томонидан маданий консептларнинг миллий, ижтимоий-тарихий, қадриятлар асосида шаклланиш омиллари, боланинг консептни қайта идрок қилиши, уни ижтимоий, маданий меъёрларда ифодалашига оид хулосалардан 2021-2023-йилларда бажарилган ИЛ-402104474 рақамли “Болаларадабиёти.уз” электрон платформа ва унинг мобил иловасини яратиш” мавзусидаги инновацион лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 9-февралдаги 04/1-730-сон маълумотномаси). Натижада, қиёсий ифодалар орқали берилган мазмун миллий-маданий тажриба билан белгиланиши аниқланган, олинган илмий хулосалар болалар нутқини лингвокултурологик нуқтайи назардан таҳлил қилишда эмоционал тафаккур ва менталитет омилларини ҳисобга олиш зарурлиги асослаб берилган;
болалар креатив сўзларининг расмли изоҳли луғати ишлаб чиқилиб, уларнинг коммуникатив, функсионал, лингвокултурологик имкониятлари таҳлил этилган ҳолда, нутқни бойитиш, мулоқотдаги экспрессивлик ва образлиликни оширишдаги ўрни, соматик асослари ҳамда пайдо бўлишига таъсир қилувчи психологик, когнитив, сенсор омилларга доир натижалардан 2022-2024-йилларда бажарилган №90-01/38-рақамли “Номоддий маданий мерос муҳофазаси бўйича барқарор тадқиқот далиллари тўплами: Марказий Осиё ва кичик орол ривожланаётган давлатларга эътибор қаратиш” номли лойиҳа доирасида фойдаланилган (“Умрбоқий мерос” Ўзбекистон маданияти ва санъати марказининг 2025-йил 10-январдаги №01/01-07-сон маълумотномаси). Натижада, болалар креатив сўзларининг расмли изоҳли луғати нутқни бойитиш ва мулоқотда образлилик ҳамда экспрессивликни оширишда амалий қўлланилиши мумкинлиги, шунингдек, уларнинг пайдо бўлишида психологик, когнитив ва сенсор омилларнинг роли очиб берилган;
эпитет, ўхшатиш, жонлантириш каби услубий-тасвирий воситаларнинг болалар нутқида қўлланилиши таҳлил қилиниб, инглиз ҳамда ўзбек болалар нутқидан келтирилган мисоллар орқали болаларнинг нутқий тафаккури, бадиий-эстетик диди, образли фикрлаш қобилиятининг шаклланиши асосланганлиги Навоий вилояти телерадиокомпаниясининг “Адабиёт ва ҳаёт”, “Жараён” сингари туркум кўрсатувларининг тегишли сонларида, “Ассалом, янги кун” тонгги дастурида, Навоий вилоят радиоси орқали эфирга узатилган “Назм ва наво”, “Ўзбек адабиёти” эшиттиришларини тайёрлашда фойдаланилган (Навоий вилоят телерадиокомпаниясининг 2025-йил 6-мартдаги 01-04/24-сон маълумотномаси). Натижада, кўрсатувларнинг илмий-оммабоплиги таъминланган ва долзарблиги илмий-амалий аҳамият касб этган, мулоқот жараёнида боланинг нутқий фаоллиги ва коммуникатив стратегиялари ёш даврлари ҳамда гендер омилларига кўра дифференциал хусусиятларга эга эканлиги аниқланган.