Ёқубова Ҳуррият Бурхонжон қизининг
Педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси
ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Аутизм спектри бузилган болаларнинг мактаб таълимига нутқий тайёргарлигини такомиллаштириш технологиялари”. 13.00.03 - Махсус педагогика.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Ped8864
Диссертация бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Турғунбоев Сирожиддин Фахриддинович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, PhD.01/2025.27.12. Ped.04.03.
Расмий оппонентлар: Абдуллаева Гавхар Сапаровна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Гоипова Нодира Бахтиёровна, педагогика фанлари бо'йича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мактабгача ёшдаги аутизм спектри бузилган болаларни мактаб таълимига нутқий тайёрлаш технологияларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
аутизм спектри бузилган болаларни мактаб таълимига нутқий тайёрлашнинг педагогик-психологик хусусиятлари болаларнинг визуал контактга мотивациясини кучайтиришга қаратилган коррексион-дидактик дастурни фонематик идрок устуворлигида ота-она ва логопедларнинг вербал коммуникатив фаолияти талабларига кўра адаптивлаштириш асосида аниқлаштирилган;
аутизм спектри бузилган болаларни мактаб таълимига нутқий тайёрлаш модели микро ва макро муҳитга мос коммуникациянинг минимал лексик базасини новербал контактдан вербал мулоқотгача методик алгоритмда “АБА”, 3П “Фрее Праcтиc” технологияларининг интерактив элементлари интеграциясида босқичма-босқич мақбуллаштириш асосида такомиллаштирилган;
аутизм спектри бузилган болаларни мактаб таълимига нутқий тайёрлашнинг сенсор интегратив технологиялари мурожаатни тушуниш ва етказишга ўргатувчи визуал, аудиал, кинестетик таъсир топшириқларини ишлаб чиқиш ҳамда нутқий кластерда индивидуал ривожланиш нуқталарини персонал белгилашга устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
аутизм спектри бузилган болаларни мактаб таълимига нутқий тайёрлашнинг методик таъминоти болаларнинг физиологик-психологик хусусиятларига кўра режалаштирилган якка ривожланиш харитасини интенсив диагностика жараёнида конструктив визуал карточкалар модификацияларида академик даражаланиш динамикасига кўра қўллаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Аутизм спектри бузилган болаларнинг мактаб таълимига нутқий тайёргарлигини такомиллаштириш бўйича илмий тадқиқот натижалари асосида:
аутизм спектри бузилган болаларни мактаб таълимига нутқий тайёрлашнинг педагогик-психологик хусусиятлари болаларнинг визуал контактга мотивациясини кучайтириш қаратилган коррексион-дидактик дастурни фонематик идрок устуворлигида ота-она ва логопедларнинг вербал коммуникатив фаолияти талабларига кўра адаптивлаштиришга оид таклифлари “Аутизм синдромли болаларни ўқитиш ва тарбиялаш” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 27-декабрдаги 485-сон буйруғи билан тасдиқланган 153736-сонли гувоҳнома). Натижада, аутизм синдромли болаларни мактаб таълимига нутқий тайёрлашнинг дидактик таъминоти такомиллаштирилган;
аутизм спектри бузилган болаларни мактаб таълимига нутқий тайёрлаш модели микро ва макро муҳитга мос коммуникациянинг минимал лексик базасини новербал контактдан вербал мулоқотгача методик алгоритмда “АБА”, 3П “Фрее Праcтиc” технологияларининг интерактив элементлари интеграциясида босқичма-босқич мақбуллаштиришга оид тавсиялари аутизм спектри бузилган болаларни мактаб таълимига нутқий тайёрлаш бўйича адаптив дастур мазмунига сингдирилган (Республика Ташхис марказининг 2026-йил 29-январдаги 01/10-01-39-сонли маълумотномаси). Натижада, аутизм спектри бузилган болаларни мактаб таълимига нутқий тайёрлаш бўйича тавсияларни оммалаштиришга эришилган;
аутизм спектри бузилган болаларни мактаб таълимига нутқий тайёрлашнинг сенсор интегратив технологиялари мурожаатни тушуниш ва етказишга ўргатувчи визуал, аудиал, кинестетик таъсир топшириқларини ишлаб чиқиш ҳамда нутқий кластерда индивидуал ривожланиш нуқталарини персонал белгилашга доир таклифлари Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё ва Андижон вилоятларининг кўп тармоқли мактабгача таълим ташкилотлари ўқув-коррексион жараёнига жорий этилган (Республика Ташхис марказининг 2026-йил 29-январдаги 01/10-01-39-сонли маълумотномаси). Натижада, аутизм спектри бузилган болаларни мактаб таълимига нутқий тайёрлашга мўлжалланган микро ва макро муҳитни яратишнинг методик таъминоти такомиллаштирилган.