Ҳақбердиев Жамолиддин Абдуғаффор ўғлининг
Педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси
ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Заиф эшитувчи ўқувчиларни оилавий ҳаётга тайёрлашнинг педагогик механизмларини ривожлантириш”. 13.00.03 – Махсус педагогика
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/Ped7222.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Акрамова Хафиза Самадовна, педагогика фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, PhD.01/2025.27.12.Ped.04.03.
Расмий оппонентлар: Холиқов Азамат Қаҳрамонович, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент; Турғунбоев Сирожиддин Фахриддинович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Андижон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади заиф эшитувчи ўқувчиларни оилавий ҳаётга тайёрлашнинг педагогик механизмларини ривожлантириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
заиф эшитувчи ўқувчиларни оилавий ҳаётга тайёрлашнинг педагогик механизмларини такомиллаштириш зарурати замонавий таълимнинг фаол ва шахсга йўналтирилган ёндашувларини ўқувчиларнинг нутқий реабилитация жараёнида визуал-кинестетик интеграциясини персонал таъминлаш орқали асослаб берилган;
заиф эшитувчи ўқувчиларни оилавий ҳаётга тайёрлашнинг педагогик модели нутқий кластерда белгиланган эшитув-нутқий реакцияларнинг персонал даражаланишини оилавий ҳаёт тасаввурларига оид луғат базасида коррексион-педагогик механизмлар яхлитлигида қўллаш асосида такомиллаштирилган;
заиф эшитувчи ўқувчиларни оилавий ҳаётга тайёрлашнинг оила ва таълим муассасаси ҳамкорлигига асосланган механизмлари ўз-ўзига хизмат ва коммуникация малакаларини мактабда ва оилада ривожлантиришга қаратилган интегратив буклет, қадриятлар флаерини педагогик ва терапевтик таъсир симуляцияси устуворлигида динамик таҳлилда қўллаш асосида такомиллаштирилган;
заиф эшитувчи ўқувчиларни оилавий ҳаётга тайёрлигини баҳолаш меъзонлари болалардаги стихияли нутқий-ижтимоий ҳаракатларни диагностика ва коррексия қилишга қаратилган ассистив ва тарбия воситаларини ўқувчиларнинг кундалик-маиший, академик фаолият траекториясига ҳамоҳанг мақбуллаштириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Заиф эшитувчи ўқувчиларни оилавий ҳаётга тайёрлашнинг педагогик механизмларини ривожлантириш бўйича илмий тадқиқот натижалари асосида:
заиф эшитувчи ўқувчиларни оилавий ҳаётга тайёрлашнинг педагогик механизмларини такомиллаштириш зарурати замонавий таълимнинг фаол ва шахсга йўналтирилган ёндашувларини ўқувчиларнинг нутқий реабилитация жараёнида визуал-кинестетик интеграциясини персонал таъминлашга оид таклифлари “Кар ва заиф эшитувчи болаларни оилага тайёрлаш” ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 9-июлдаги 258-сонли буйруғи билан тасдиқланган 744679-сонли гувоҳнома). Натижада, заиф эшитувчи болалар билан ишлашнинг методик аспектларини илмий-амалий йўналганликда жорий этишга хизмат қилган;
заиф эшитувчи ўқувчиларни оилавий ҳаётга тайёрлашнинг педагогик модели нутқий кластерда белгиланган эшитув-нутқий реакцияларнинг персонал даражаланишини оилавий ҳаёт тасаввурларига оид луғат базасида коррексион-педагогик механизмлар яхлитлигида қўллашга оид тавсиялари “Кўриш қобилиятида нуқсони бор ва кўзи ожиз ўқувчиларга ментал арифметика ёрдамида арифметик амалларни ўргатиш” номли инновацион лойиҳанинг мазмунини такомиллаштиришда фойдаланилган (Фарғона давлат университетининг 06.03.2026-йилдаги 04/2264-сонли маълумотномаси). Натижада, болаларнинг оилавий ҳаётга оид тасаввурларини зарур луғат базасида кенгайтиришнинг дидактик таъминоти такомиллаштирилган;
заиф эшитувчи ўқувчиларни оилавий ҳаётга тайёрлашнинг оила ва таълим муассасаси ҳамкорлигига асосланган механизмлари ўз-ўзига хизмат ва коммуникация малакаларини мактабда ва оилада ривожлантиришга қаратилган интегратив буклет, қадриятлар флаерини педагогик ва терапевтик таъсир симуляцияси устуворлигида динамик таҳлилда қўллашга доир таклифлари Республиканинг Тошкент, Самарқанд ва Жиззах вилоятлари коррексион таълим амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик Республика ташхис марказининг 2025 йил 17 ноябрдаги 01/10-01-356-сонли далолатномаси). Натижада, интегратив буклет, қадриятлар флаерлар индивидуал ва дифференциал йўналганликда фойдаланиш бўйича тавсияларнинг кенг жамоатчиликка тарғиб этилишига эришилган.