Исмоилжон Нишонов Абдумуталлибовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Онлайн мулоқотда нутқ хатти-ҳаракатларининг гендер жиҳатлари”. 10.00.11–Тил назарияси. Амалий ва компютер лингвистикаси (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: №B2024.4.PhD/Fil5437.
Илмий раҳбар:  Шахобитдинова Шохида Хошимовна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат чет тиллари институти.
ИК фаолият коʻрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат чет тиллари институти, DSc.03/2025.27.12.Fil.32.02.
Расмий оппонентлар: Гулямова Шахноза Қаҳрамоновна, филология фанлари доктори, профессор, Каримов Камолдин Насриддинович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Онлайн мулоқотда нутқ хатти-ҳаракатларининг намоён бўлиши, уларда гендер жиҳатларнинг ифодаланиши ҳамда онлайн платформанинг контексти ва турининг гендер нутқ хусусиятларининг намоён бўлишига таъсирини очиб беришиборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
рақамли муҳитда нутқнинг гендер хусусиятларини ҳар томонлама таҳлил қилиш турли хил онлайн платформаларда нутқ хатти-ҳаракатларининг гендер жиҳатларини изчил ўрганишга асос бўлиб, онлайн мулоқотда лингвистик, ижтимоий ва технологик омилларнинг ўзаро боғлиқлигини ҳисобга оладиган интеграл таҳлил модели ишлаб чиқилиб, анонимлик ва виртуал идентификация шароитида анъанавий гендер нутқ стереотипларининг ўзгариши таҳлил қилиниб, гендер қурилишининг янги шакллари онлайн муҳитда нутқ хатти-ҳаракатлари орқали далилланган;
илк марта ҳар хил турдаги онлайн платформаларда, яъни ижтимоий тармоқлар, форумлар, блоглар, мессенжерларда нутқнинг гендер хусусиятларини қиёсий таҳлил қилиш амалга оширилиб, виртуал муҳитда эркак ва аёл нутқига хос бўлган ўзига хос лингвистик воситалар аниқланиб, жинсга хосланган паралингвистик воситалардан фойдаланишнинг аҳамияти аниқланган;
виртуал муҳитда гендер идентификациясининг лингвистик белгилари мисол ва таҳлиллар асосида ўрганилиб, интернет маконидаги аёл нутқининг хусусиятлари эмоционал (ҳиссий) тўйинганлик; эмотикон ва эмодзилардан фаол фойдаланиш; бир нечта ундов белгиларини ишлатиш; унли товушларни узайтириш; эркаловчи-кичрайтирувчи қўшимчалардан кўп фойдаланиш билан характерланиши; эркаклар нутқининг хусусиятлари эса ифодаларнинг ихчамлиги; дарак гапларнинг устунлиги; ҳиссий белгиларнинг камлиги; терминология, профессионализмдан кўп фойдаланиш; муайян луғатнинг устунлиги; жаргонлардан фойдаланишга мойиллик; эркаловчи-кичрайтирувчи шаклларидан камроқ фойдаланиш; императив конструксиялардан фойдаланиш; кириш сўзларини камроқ ишлатиш билан изоҳланиши далилланган;
онлайн мулоқотда эркак коммуникатив тактикаларига рақамли маълумотлардан фойдаланиш, профессионал мақомни кўрсатиш, танқидий муносабат билдириш, техник деталларни муҳокама қилиш, баҳо беришда тўғридан-тўғри ёндашув хослиги; аёл коммуникатив тактикаларига эса муносабатларни юмшатиш, эмоционал қўллаб-қувватлаш, шахсий тажрибаларни улашиш, диалог яратишга интилиш, ижобий муҳит яратиш кириши мисоллар асосида контекстуал асосланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқотининг илмий натижалари, таклиф ва тавсияларидан қуйидаги лойиҳаларда фойдаланилди:
рақамли муҳитда нутқнинг гендер хусусиятларини ҳар томонлама таҳлил қилиш турли хил онлайн платформаларда нутқ хатти ҳаракатларининг гендер жиҳатларини изчил ўрганишга асос бўлиб, онлайн мулоқотда лингвистик, ижтимоий ва технологик омилларнинг ўзаро боғлиқлигини ҳисобга оладиган интеграл таҳлил модели ишлаб чиқилиб, анонимлик ва виртуал идентификация шароитида анъанавий гендер нутқ стереотипларининг ўзгариши таҳлил қилиниб, гендер қурилишининг янги шакллари онлайн муҳитда нутқ хатти-ҳаракатлари борасидаги қарашлар шаклланишида фойдаланиш каби масалалар борасидаги илмий хулосалардан Давлат инновацион-тадқиқот дастурлари доирасидаги №ОТ-Ф1-18 рақамли “Оммавий лисоний маданиятни шаклантириш методлар ва методологиясини ишлаб чиқиш” номли фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Андижон давлат университетининг 2025-йил 22-мартдаги 04-990-сон маълумотномаси). Натижада рақамли дискурсда лисоний маданиятни таъминлашга оид назарий қарашлар билан  бойитилган;
виртуал муҳитда гендер идентификация тавсифида қўлланилувчи айрим бирликларининг ўзига хосликлари очиб берилган ва виртуал муҳитда гендер идентификациясининг лингвистик белгилари мисол ва таҳлиллар асосида ўрганилиб, интернет маконидаги аёл нутқининг хусусиятлари эмоционал (ҳиссий) тўйинганлик; эмотикон ва эмодзилардан фаол фойдаланиш; бир нечта ундов белгиларини ишлатиш; унли товушларни узайтириш; эркаловчи-кичрайтирувчи қўшимчалардан кўп фойдаланиш билан характерланиши; эркаклар нутқининг хусусиятлари эса ифодаларнинг ихчамлиги; дарак гапларнинг устунлиги; ҳиссий белгиларнинг камлиги; терминология, профессионализмдан кўп фойдаланиш; муайян луғатнинг устунлиги; жаргонлардан фойдаланишга мойиллик; эркаловчи-кичрайтирувчи шаклларидан камроқ фойдаланиш; императив конструксиялардан фойдаланиш; кириш сўзларини камроқ ишлатиш кабиларга доир лингвистик атамаларни изоҳлашда фойдаланиш каби масалалар борасидаги илмий хулосалардан Давлат инновацион - тадқиқот дастурлари доирасидаги № ИЛ 402104213 рақамли “Ўзбек тилида электрон лингвистик энциклопедик луғат ишлаб чиқиш” (2022-2023) мавзусидаги лойиҳада фойдаланилган. (Андижон давлат университетининг 2025-йил 27-мартдаги 04-1049-сон маълумотномаси). Натижада виртуал муҳитда гендер идентификация тавсифида қўлланилувчи айрим бирликларининг ўзига хосликлари очиб берилган;
ҳар хил турдаги онлайн платформаларда нутқ хатти-ҳаракатлари таққосланади ва муҳокама мавзусининг гендер хусусиятларининг намоён бўлишига таъсири таҳлил қилиниши; эркак ва аёллар томонидан қўлланиладиган алоқа стратегиялари аниқланиб, ўзини тақдим этиш ва виртуал идентификацияни яратиш тактикаси таҳлил қилиниши; онлайн маркетинг соҳасида олинган натижаларни қўллаш усуллари таклиф қилиниб, интерфейсни ишлаб чиқувчилар ва онлайн жамоаларнинг модераторлари учун тавсиялар шакллантириш асосидаги илмий изланишлари лойиҳани амалга оширишда инобатга олишда фойдаланиш каби масалалар борасидаги илмий хулосалардан Давлат илмий-техник дастурлари доирасида 2021-2023-йилларга мўлжалланган №ИЛ-402104209-рақамли “Ахборот қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси–ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш”  номли амалий лойиҳада фойдаланилган. (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 9-январдаги 04/1-117-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида дарслик, ўқув қўлланма ва диссертасиялар илмий жиҳатдан бойитилган;
рақамли муҳитда нутқнинг гендер, хусусиятиарини ҳар томонлама таҳлил қилиш турли хил онлайн платформаларда нутқ хатти- ҳаракатларининг гендер жиҳатларини изчил ўрганишга асос бўлиб, онлайн мулоқотда лингвистик, ижтимоий ва технологик омилларнинг ўзаро бог'лиқлигини ҳисобга оладиган интеграл таҳлил модели ишлаб чиқилганлиги, виртуал муҳитда эркак ва аёл нутқига хос бўлган ўзига хос лингвистик воситалар аниқланиб, жинсга хосланган паралингвистик воситалардан фойдаланишнинг аҳамияти аниқланиши ҳамда анонимлик ва виртуал идентификасия шароитида ан'анавий гендер нутқ стереотипларининг ўзгариши таҳлил қилиниб, гендер қурилишининг янги шакллари онлайн муҳитда нутқ хатти-ҳаракатлари орқали далилланиши каби ўзига хос жиҳатлари ҳақида маълумотларга эга бўлдилар ва онлайн мулоқотда нутқ хатти-ҳаракатларининг намоён бўлиши, уларда гендер жиҳатларнинг ифодаланиши ҳамда онлайн платформанинг контексти ва турининг гендер нутқ хусусиятларининг намоён бўлишига таъсирини ўрганиш усуллари таҳлиллар орқали ёритишга доир илмий хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси "Озбекистон" телерадиоканали" ДМ "Маданий-маърифий ва бадиий эшиуиришлар" муҳарририяти ижодкорлари томонидан 2024-йил сентябр ва октябр ойларида эфдирга узатилган “Таълим ва тараққиёт", "Миллат ва маънавият", "Адабий-жараён", “Жаҳон адабийбти" номли дастурлар сенарийсида кўрсатувларни  тайёрлашда  фойдаланилган. (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2024-йил 4-октябрдаги 04-36-1137-сон маълумотномаси). Натижада, эшиттиришларнинг илмий савияси ортган ҳамда онлайн муҳитда эркак ва аёлларга хос бўлган полемика ҳамда низоларни ҳал қилишнинг ўзига хос усуллари ўрганилиб, жинси ва виртуал мулоқотнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда ог'заки тажовуз ва ҳимоя механизмларининг янги шаклларини изчил амалий татбиқ этиши хусусидаги маълумотларга эга бўлдилар.

Yangiliklarga obuna bo‘lish