Дусанов Норйигит Эрназаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): ““З” авлод вакилларида ватанпарварлик туйғусини шакллантиришнинг педагогик асослари ва методик имкониятлари (ижтимоий-фалсафий фанлар мисолида)”, 13.00.02– Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (ижтимоий фанлар) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Ped3719.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Бурханов Тахир Махамматжонович, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.01/2025.27.12.Ped.04.02.
Расмий оппонентлар: Бойметов Ботир Болтабоевич, педагогика фанлари номзоди, доцент;  Болтаева Моҳичехра Жамшид қизи, педагогика фанлари доктори, доцент.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади “З” авлод вакилларида ватанпарварлик туйғусини шакллантиришнинг педагогик асослари ва методик имкониятларини такомиллаштиришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
глобаллашув шароитида ватанпарварлик туйғусини шакллантиришнинг ижтимоий зарурати миллий идентификация ва маданий меросни сақлаш заруратини ёш авлоднинг миллий қадриятлардан узоқлашув хавфини олдини олиш, уларда умуминсоний қадриятлар билан уйғунлашган миллий ғурур ва шахсий масъулиятни шакллантиришга қаратилган замонавий таълим методларига интеграция қилиш орқали асосланган;
“З” авлод вакилларининг ижтимоий-психологик портрети рақамли муҳит таъсири, ахборот технологияларидан кенг фойдаланиш ва глобаллашув жараёнларидаги ижтимоий тенденсияларга боғлиқ уларнинг индивидуал-типологик хусусиятларини очиб берувчи белги-хусусиятларини когнитив таҳлил қилиш ва психологик диагностикага кўра аниқлаштириш асосида ишлаб чиқилган;
“З” авлод учун ватанпарварлик тарбиясини амалга оширишнинг инновацион методлари уларнинг ижтимоий-психологик портретига мос қадриятлар тизимини замонавий таълимнинг ахборот технологиялари имкониятлари билан интерактив усуллар (интерактив квестлар, виртуал музейлар, геймификация элементлари, ижодий танловлар ва дебатлар) ёрдамида уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган;
ватанпарварлик туйғусини шакллантириш бўйича методик комплекс таълим жараёнида миллий қадриятларни инновацион технологиялар ва интерактив усуллар билан уйғунлаштириш, педагогик шароитларни таъминлаш ва таълим мазмунини бойитиш заруратини дидактик таҳлил ва тадқиқот натижаларига кўра методик жиҳатдан асослаш орқали ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
“З” авлод вакилларида ватанпарварлик туйғусини шакллантиришнинг педагогик асослари ва методик имкониятларини такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
бўлажак ҳарбий мутахассисларда умуминсоний қадриятлар билан уйғунлашган ҳарбий жанговар кўникмаларни шакллантиришга қаратилган замонавий таълим методларига интеграция қилиш орқали асосланган глобаллашув шароитида ватанпарварлик туйғусини шакллантиришнинг ижтимоий заруратига оид таклиф ва тавсиялар “Жанговар тайёргарлик” дарслиги мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтининг 2024-йил 25-мартдаги 66-сонли буйругʻи билан тасдиқланган). Натижада, ҳарбий олий таълим муассасаларида талабаларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг педагогик-дидактик таъминотини такомиллаштиришга хизмат қилган;
миллий идентификация ва маданий меросни сақлаш заруратини ёш авлоднинг миллий қадриятлардан узоқлашув хавфини олдини олиш, уларда умуминсоний қадриятлар билан уйғунлашган миллий ғурур ва шахсий масъулиятни шакллантиришга қаратилган замонавий таълим методларига интеграция қилиш орқали асосланган глобаллашув шароитида ватанпарварлик туйғусини шакллантиришнинг ижтимоий заруратига оид таклиф ва тавсиялар “Ёш даврлар педагогикаси” дарслиги мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 31-майдаги 237-сон буйруғи билан тасдиқланган 237-298-рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада, педагогик олий таълим муассасаларида талабаларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг дидактик таъминотини такомиллаштиришга хизмат қилган;
ёшларнинг ижтимоий-психологик портретига мос қадриятлар тизимини замонавий таълимнинг ахборот технологиялари имкониятлари билан интерактив усуллар (интерактив квестлар, виртуал музейлар, геймификация элементлари, ижодий танловлар ва дебатлар) ёрдамида уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган “З” авлод учун ватанпарварлик тарбиясини амалга оширишнинг инновацион методлари борасидаги таклиф ва хулосалар “Ёш даврлари педагогикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020-йил 14-августдаги 418-сон буйруғи билан тасдиқланган 418-076-рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада, ижтимоий-фалсафий фанларни ўқитишнинг интерфаол усул ва технологияларини такомиллаштиришга хизмат қилган;
таълим жараёнида миллий қадриятларни инновацион технологиялар ва интерактив усуллар билан уйғунлаштириш, педагогик шароитларни таъминлаш ва таълим мазмунини бойитиш заруратини дидактик таҳлил ва тадқиқот натижаларига кўра методик жиҳатдан асослаш орқали ишлаб чиқилган ватанпарварлик туйғусини шакллантириш бўйича методик комплекс бўйича хулоса ва таклифлар, рақамли муҳит таъсири, ахборот технологияларидан кенг фойдаланиш ва глобаллашув жараёнларидаги ижтимоий тенденсияларга боғлиқ уларнинг индивидуал-типологик хусусиятларини очиб берувчи белги-хусусиятларини когнитив таҳлил қилиш ва психологик диагностикага кўра аниқлаштириш асосида ишлаб чиқилган “З” авлод вакилларининг ижтимоий-психологик портрети борасидаги фикр-мулоҳазалар “Ички ишлар идоралари ходимларининг касб маданияти” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академиясининг 2026-йил 14-февралдаги  маълумотномаси).  Натижада, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш бўйича дарсдан ташқари тадбирлар мажмуини такомиллаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish