Маматқулова Ўғилжон Эшмирза қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида 
эълон.

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бўлажак ўқитувшиларда рус тили бўйиша касбий компетентликни платформа ёрдамида такомиллаштириш», 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (рус тили).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/В1510.
Илмий раҳбар: Бакиева Гуландом Ҳисомовна филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ҳузуридаги DSc.03/2026.31.01.Ped.45.02
Расмий оппонентлар: Хошимова Дилдорхон Уринбаевна педагогика фанлари доктори, профессор; Латипов Оқил Журақулович педагогика фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: бўлажак ўқитувчиларнинг рус тили бўйича касбий компетентлигини ривожлантиришнинг ахборот-методик платфомасини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак рус тили ўқитувчиларининг касбий компетентлигини ривожлантиришнинг назарий асослари рефлектив журнал юритиш, амалий фаолиятга тайёргарлигини рақамли-технологик компетенсияларга мувофиқлиги фаол билиш фаолиятини рақамли платформалар орқали лойиҳалаш ва корпус касбий компонентларига мос педагогик диагностикалаш асосида аниқлаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг рус тили бўйича касбий компетентлигини ривожлантириш методикаси индивидуал эҳтиёжларга асосланган маданиятлараро мазмунни рақамлаштириш, социалмедиа-геймификацион воситалар орқали интеркултурал фасилитация ва менторлик компетенсияларини технолингвистик интеграциялаш асосида такомиллаштирилган; 
бўлажак рус тили ўқитувчиларининг касбий компетентлигини ривожлантириш самарадорлиги социолингвинистик компетенсиянинг рақамли муҳитга мослашуви Б1, Б1+ ва Б2 билим даража кўрсаткичларининг дифферинсиаллашувига олиб келганлиги туфайли касбий тайёргалигига (фром лоw то топ) эволюсион ўсишни босқичма-босқич таъминлаш асосида оширилган;
бўлажак ўқитувчиларда рус тили бўйича касбий компетентликнинг ривожланганлик даражасини баҳолаш мониторинги  билимлар тизимлилигини рефлексив баҳоловчи ички (таълим жараёнида) ва ташқи (якуний)   ўзлаштириш кўрсаткичларига алақодорлигини рақамли баҳолаш воситалари орқали оптималлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак ўқитувшиларда рус тили бўйиша касбий компетентликнинг платформа ёрдамида такомиллаштиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
бўлажак рус тили ўқитувчиларининг касбий компетентлигини ривожлантиришнинг назарий асослари рефлектив журнал юритиш, амалий фаолиятга тайёргарлигини рақамли-технологик компетенсияларга мувофиқлиги фаол билиш фаолиятини рақамли платформалар орқали лойиҳалаш ва корпус касбий компонентларига мос педагогик диагностикалашга доир таклифлардан Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19-январдаги 34-сон «Хорижий тилларни оʻрганишни такомиллаштириш боʻйича қоʻшимча чора-тадбирлар тоʻгʻрисида»ги қарори, олий таълим муассасаларининг бўлажак ўқитувчиларни тайёрлаш ва уларнинг билимини ошириш тўғрисидаги Низомнинг 1-иловасига меʼёрий хужжатларни тайёрлашда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 22-апрелдаги 02/02-1120-сонли маълумотномаси) Натижада мазкур қарор ва унда белгиланган вазифалар мазмун-моҳиятини бойитишга эришилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг рус тили бўйича касбий компетентлигини ривожлантириш методикаси индивидуал эҳтиёжларга асосланган маданиятлараро мазмунни рақамлаштириш, социалмедиа-геймификацион воситалар орқали интеркултурал фасилитация ва менторлик компетенсияларини технолингвистик интеграциялаш оид хулосаларидан таълим сифаини оширишда ва оʻқув жараёнида татбиқ қилишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 22-апрелдаги 02/02-1120-сонли маълумотномаси). Натижада мазкур лойиҳа доирасида тайёрланган дастур ва материалларнинг мазмуни бойитилган;
бўлажак рус тили ўқитувчиларининг касбий компетентлигини ривожлантириш самарадорлиги социолингвинистик компетенсиянинг рақамли муҳитга мослашуви Б1, Б1+ ва Б2 билим даража кўрсаткичларининг дифферинсиаллашувига олиб келганлиги туфайли касбий тайёргалигига (фром лоw то топ) эволюсион ўсишни босқичма-босқич таъминлашга доир тадқиқот натижаларидан 2020–2022-йилларда амалга оширилган Британия Кенгаши ҳамкорлигида амалга оширилган “Энглиш ас а счоол субжеcт” 1683580-рақамли халқаро лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2025-йил 23-июндаги 04-01/2965-сонли маълумотномаси). Натижада ушбу лойиҳа доирасида ишлаб чиқилган дастурлар ҳамда тайёрланган материалларнинг мазмуни бойитилган;
бўлажак ўқитувчиларда рус тили бўйича касбий компетентликнинг ривожланганлик даражасини баҳолаш мониторинги  билимлар тизимлилигини рефлексив баҳоловчи  ички (таълим жараёнида) ва ташқи (якуний)   ўзлаштириш кўрсаткичларига алақодорлигини рақамли баҳолаш воситалари орқали оптималлаштирилга доир таклифлардан олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2014 йил 17 июлдаги 281-сон буйруғи билан тасдиқланган «Олий таълим муассасалари мутахассислиги чет тиллар бўлмаганларининг чет тили бўйича билим ва кўникмаларини шакллантириш дастури (минимал талаблар)»ни тайёрлашда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 22-апрелдаги 02/02-1120-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг жорий қилиниши олий таълим муассасалари педагог кадрларининг чет тил бўйича билим ва кўникмаларини шакиллантириш механизмини такомиллаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish