Узакбаев Камал Ахмет улининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Деемулгаторлар композициясини қўллаб нефтларни комплекс тайёрлаш технологиясини такомиллаштириш», 02.00.11 – Коллоид ва мембрана кимёси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/Т4826.
Илмий раҳбар: Очилов Абдурахим Абдурасулович, техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Бухоро давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат техника университети, DSc.03/2025.27.12.Т.16.05.
Расмий оппонентлар: Беисенбаев Орал Курганбекович, техника фанлари доктори, профессор; Салиханова Дилноза Саидакбаровна, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: деемулгаторлар композициясини қўллаб нефтларни комплекс тайёрлаш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
деемулгатор олишда ишлатилган компрессор мойи, чизиқли алкил бензолсулфонатга натрий гидроксиднинг 40% ли эритмаси билан ишлов бериб олинган маҳсулот ҳамда калсий стеаратнинг 50:30:20 фоиз нисбатларида энг мақбул таркиб эканлиги исботланган;
деемулгаторлар таркибидаги калсий стеарати уларнинг самарадорлигига сезиларли таъсир кўрсатади, тизимда стабилизатор вазифасини бажаради ва 20-25 % консентрацияда деемулгаторнинг қовушқоқлик хусусиятларини яхшилайди, натижада уларнинг нефт-сув фазалари чегарасида тенг тақсимланиши исботланган;
ишлаб чиқилган деемулгаторлар композицияларини қўллаш натижасида, маҳаллий нефт тайёрлаш қурилмасидаги турғун сув нефтли эмулсияларини сувсизлантириш даражаси 99,7% ва қолдиқ тузсизлантириш даражаси 95,6% гача эканлиги исботланган;
маҳаллий нефт тайёрлаш қурилмаларидан олинган нефтларнинг юқори турғун сув нефтли эмулсияларни парчалашда ишлаб чиқилган деемулгаторлар ва электромагнит майдон таъсири билан биргаликда қўлланилганда синергетик эффект аниқланган, бунда ЭММ частотаси 2500 МГс, таъсир вақтини 1 дақиқа иш режими ва 5 дақиқа тўхташ режимида энг мақбул шароит эканлиги исботланган;
сув нефтли эмулсияларни парчалашда кимёвий ва электр усулларини биргаликда қўллаш натижасида деемулгатор сарфини 1,5 мартага камайишига ва жараён самарадорлиги 1,7 мартагача жадалишиши илмий асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Деемулгаторлар композициясини қўллаб нефтларни комплекс тайёрлаш технологиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
сув-нефтли эмулсияларни парчалаш технологияси “Муборак нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси” да жорий қилинган (Муборак нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг 2025-йил 26-августдаги П01/ТБ-3371-сон маълумотномаси). Натижада, Жанубий Кемачи нефт кони СНЕларини деемулгирлаш жараёни вақтини 1,5 мартага камайтириш ва сувсизланиш даражасини 99,6%, қолдиқ тузлар миқдорини 99 мг/дм3 гача тозалаш имконини берган;
деемулгатор композициялари ва комбинациялашган усулда турғун сув-нефтли эмулсияларни сувсизлантириш технологияси “Муборак нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси”да жорий қилинган (Муборак нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг 2025-йил 26-августдаги П01/ТБ-3371-сон маълумотномаси). Натижада, КД-6 деемулгаторининг 90 г/т сарфида сув нефтли эмулсияларини И- ва ИИ- гуруҳ нефтлари даражасигача тайёрлаш имконини берган.