Хакимов Муминжон Олимжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «1H-1,2,3-триазол ҳосилалари ва уларнинг танланган 3д-элементлар билан координацион бирикмаларининг структуравий хусусиятлари: рентген структуравий ва квант кимёвий таҳлиллар асосида», 02.00.01 – Ноорганик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2026.1.PhD/К864.
Илмий раҳбар: Тожибоев Акмалжон Ғуломжон ўғли, кимё фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, DSc.03/2025.27.12.К/Т.12.05.
Расмий оппонентлар: Рахмонова Дилноза Саломовна, кимё фанлари доктори, профессор; Назаров Юсуфжон Эшқобилович, кимё фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Умумий ва ноорганик кимё институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: 1H-1,2,3-триазолнинг ҳосилаларини танланган 3д-металлар: Cu(II), Co(II), Ni(II), Zn(II) билан турли комплекс бирикмаларининг синтези, уларнинг таркиби, кристалл тузилиши, физик-кимёвий ҳамда биологик фаол хоссаларини амалий ва назарий таҳлиллар ёрдамида аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор 1H-1,2,3-триазол ҳосилалари билан танланган 3д-металлар асосида 11 та Co(II), Ni(II), Cu(II) ва Zn(II) металлкомплекслар синтез қилинган ҳамда 1H-1,2,3-триазолнинг 7 та ҳосилалари ва уларнинг Cу асосидаги 4 та металлкомплексларнинг монокристаллари олинган;
дифраксион тажрибалар ва назарий ҳисоблашлар асосида молекулалараро таъсирларни миқдорий баҳолаш учун Ҳиршфелд юзаларини ҳосил қилинган ва энергетик ташкил этувчиларини таҳлилига кўра молекулалараро ўзаро таъсирлашишлар H···H (van der Vaals), H···O/O···H ва H···C/C···H атомлари орасида таъсирлашиш улуши юқори эканлиги аниқланган;
замонавий ҳисоблаш усуллари ёрдамида (электрон тузилишни ифодаловчи) квант-кимёвий кўрсаткичлар ҳисобланган ва комплекс ҳосил бўлишида реаксион фаол ҳамда электронга бой марказ триазол ҳалқасида учинчи ҳолатда жойлашган Н атомида юқори бўлиши исботланган;
1H-1,2,3-триазол ҳосилалари ҳамда улар асосида олинган мис комплекс бирикмаларини саратон касаллигига қарши биологик фаоллиги назарий усулда таҳлил қилинган, олинган комплекс бирикмаларнинг оқсилга боғланиши лигандга нисбатан фаол эканлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 1H-1,2,3-триазол ҳосилалари ва улар билан танланган 3д-металлар иштирокида олинган янги комплекс бирикмаларнинг кристалл тузилиши бўйича олинган илмий натижалар асосида:
7 та янги лиганд ва 4 та янги синтез қилинган комплексларнинг рентген тузилиш таҳлили натижалари Кембридж кристаллографик маълумотлар базасига киритилган (https://www.ccdc.cam.ac.uk/structures/, депосит номерлари: 2467102, 2467106, 2322358, 2313784, 2464444, 2403706, 2313720; 2466685, 2426436, 2467390, 2464445). Натижада бошқа ўхшаш бирикмаларнинг физик-кимёвий ва геометрик катталикларини аниқлашда ва ўзаро таққослашда улардан фойдаланиш имконияти яратилган;
комплекс бирикмаларни синтез усуллари ва олимган монокристаллар ренген таҳлил натижалари асосида аниқланган кристалл ўлчамлари тўғрисидаги маълумотлар Ф-ФА-2021-408 “Замонавий кросс-бирикиш ва гетероциклизация реакциялари асосида молекулага фармакофор фрагментлар киритиш қонуниятларини тадқиқ этиш” (2021-2024 йй.) мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Фанлар Академиясининг 2025-йил 14-февралдаги 4/1255-410-сон маълумотномаси). Натижада ((1-(4-бромофенил)-1H-1,2,3-триазол-4-ил)метил 2-(4- нитрофенокси) ацетатнинг монокристаллини ҳамда бошқа 1H-1,2,3-триазолларни монокристалларини олиб, кристалл структураларини ўрганишда фойдаланилган, уларнинг молекуляр ва фазовий тузилишини аниқлаш ҳамда ушбу моддалар таркибида водород боғлар тузилиши ва таъсир механизмини ёритиш имконини берган.