Абдурахманова Азада Джураевнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисосликлар шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Озиқ-овқат саноати маҳсулотларининг сифатини аниқлаш ва товарлар номенклатураси асосида таснифлаш усулларини такомиллаштириш», 02.00.09 – Товарлар кимёси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.DSc/Т494.
Илмий маслаҳатчи: Каримқулов Қурбонқул Мавланқулович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, DSc.03/2025.27.12.К/Т.07.04.
Расмий оппонентлар: Ахмадалиев Махамаджон Ахмадалиевич, техника фанлари доктори, профессор; Йўлчиев Аслбек Бахтиёрбекович, техника фанлари доктори, доцент; Тўраев Зокиржон, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади божхона амалиётида экспорт-импорт қилинадиган озиқ-овқат маҳсулотларини кимёвий таркиби асосида илмий асосланган тарзда тўғри таснифлаш ва ТИФ ТН кодларини аниқлаш усулларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Ўзбекистон Республикасига импорт қилинадиган ёғ-мой маҳсулотларини идентификациялашда ёғ кислоталари спектри, глицеридлар структураси, стероллар профили ва физик-кимёвий кўрсаткичлар мажмуасига таянган комплекс илмий-методик ёндашув ишлаб чиқилган;
маргарин ва сариёғ маҳсулотларини дифференсиал ажратишда ёғ кислоталари таркибидаги тетрадецен кислотасининг мавжудлиги ёки етишмаслиги маҳсулотни идентификация қилишда юқори сезгирликка эга бўлган кимёвий диагностик маркер эканлигини статистик ва экспериментал натижалар асосида илмий жиҳатдан асосланган;
ёғ кислоталари спектрини газ–суюқлик хроматографиясида аниқлаш учун колонна фазаси, ҳарорат режими, ташувчи газ тезлиги, пикларнинг резолюцияси (Рс) ва селективлик коеффициентларининг оптимал комбинацияси асосида таҳлил вақти анъанавий 32 дақиқадан 7 дақиқагача қисқартирилган, аниқлик ва ажратиш даражаси сақланган ҳолда тезкор ва ишончли аниқлаш имконини берувчи анализ режими ишлаб чиқилган;
газ–суюқлик хроматографияси асосида ёғ кислоталарини аниқлаш усулида чизиқлилик (Р² ≥ 0,999), аниқлик, такрорланувчанлик, робастлик ва сезгирлик мезонлари қўлланилиб, комплекс валидация модели илмий асосланган;
ёғ маҳсулотларидаги транс-изомерлар миқдорини баҳолаш учун 9-транс-оcтадеcеноиc кислота пик майдони ва унинг нисбий улушига асосланган янги ТИ-индех (Trans-Isomer Index) илмий кўрсаткичи ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Маргарин, сариёг ва зайтун мойи ва маҳсулотлари ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси асосида таснифлашни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
маргарин, сариёг ва зайтун мойи ҳамда улардан тайёрланган маҳсулотлар ташқи иқтисодий фаолиятдаги товарлар номенклатураси бўйича синфланиб, уларга 1509 90 000 1 ва 1509 90 000 2 янги халқаро товар код рақамлари давлат божхона қўмитаси амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Марказий божхона лабораториясининг 2024-йил 23-октабрдаги 17/05-24-1913-сон маълумотномаси). Натижада, код рақамларини нотўғри белгилаш оқибатида юзага келадиган иқтисодий зарарларнинг олди олиш имконини берган;
қайта ишланган зайтун мойларини баҳолашда эриш ҳарорати асосий ўлчов кўрсаткичи сифатида белгиланди. Ишлаб чиқилган самарали лаборатория методлари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат осойишталиги қўмитаси амалиётига татбиқ этилди (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат осойишталиги қўмитасининг 2024-йил 8-октабрдаги 02249611-сон маълумотномаси). Натижада, маргарин, сариёг ва зайтун мойлари ҳамда уларнинг маҳсулотлари экспертизасининг самарадорлигини ошириб, уларни тез ва сифатли таҳлил қилиш имконини берган;
маргарин, сариёғ ва зайтун мойлари маҳсулотларини инсон омили аралашувисиз ТИФ ТН кодларини аниқлашга хизмат қилувчи тезкор таҳлил усуллар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат осойишталиги қўмитасининг Тошкент шаҳар бошқармаси амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат осойишталиги қўмитасининг 2024-йил 16-сентябрдаги 25-11/2568-сон маълумотномаси). Натижада, ёғ-мой маҳсулотлари код рақамларини тезкор аниқлаш ва божхона расмийлаштируви муддатларини қисқартириш имконини берган.
ёғ кислоталари таркибидаги сутли ёғлилик даражасини аниқлаш усули Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази тасарруфидаги Сифат назорати Марказий лабораторияси амалиётига этилган (Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази тасарруфидаги Сифат назорати Марказий лабораториясининг 2024-йил 27-сентябрдаги 396/24-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу усул озиқ-овқат маҳсулотларининг сифатини аниқ ва тез баҳолаш имкониятини яратди ҳамда лаборатория назорати самарадорлигини оширди.