Базарбаева Каромат Султонбоевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Хоразм вилояти сув ҳавзаларидаги балиқларнинг гелминтлари”, 03.00.06 – Зоология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам B2024.3.PhD/B1250.
Илмий раҳбар: Амиров Ойбек Олимжонович, биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Хоразм Маъмун академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Хоразм Маʼмун академияси, PhD.05/2025.27.12.B.25.01.
Расмий оппонентлар: Ганджаева Лола Атаназаровна, биология фанлари доктори, профессор; Кузметов Абдулаҳмед Раимбердиевич, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Нукус давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Хоразм вилояти сув ҳавзаларидаги балиқлар гелминтларининг тур таркиби, таксономияси, зарарланиш кўрсаткичларини аниқлаш ва қарши курашиш усулларини ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Хоразм вилояти сув ҳавзаларидаги балиқлар гелминтофаунасининг замонавий ҳолати таҳлил қилиниб, 2 тип, 3 синф, 10 туркум, 22 оила, 31 авлодга мансуб 44 тур эканлиги исботланган; 
зоғора балиқ (Cйпринус cарпио) да 33 та, оддий лаққа (Абрамис брама) да 25 та, кумуш товонбалиқ (Ҳйпопҳтҳалмичтҳйс молитрих) да 20 та, оқ амур (Cтенопҳарйнгодон иделла) да 9 та, илонбош (Чанна аргус) да 7 та, дўнгпешона (Аристичтҳйс нобилис) да 6 та ва судак (Сандер луcиоперcа)да 11 та тур гелминтлар билан зарарланганлиги аниқланган; 
балиқларда аниқланган гелминтларининг 36 та тури ҳазм қилиш тизимида, 15 тури нафас олиш тизимида, 5 тури сезги аъзолари, 2 тури сузгич пуфаги ва мушак тўқималарида, 4 тур терида ҳамда 7 та тур тана бўшлиғида учраши аниқланган; 
Ўзбекистон фаунасида илк бор Нематодалар типига мансуб Cонтраcаеcум қуадрипапиллатум тури қайд этилиб, морфо-биологик ва молекуляр генетик тавсифланган;
гелминтлар онтогенезининг турли босқичларида ҳашаротлар, моллюскалар, циклоплар, копеподалар, қисқичбақасимонлар, балиқчи қушлар ва сут эмизувчи ҳайвонларнинг оралиқ ёки асосий хўжайин сифатида иштирок этиш йўллари очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Хоразм вилояти сув ҳавзаларидаги балиқларнинг гелминтларини ўрганиш юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
балиқларнинг асосий нематодозларига қарши Албендазол - 10%, 2-пропидамизол ва 2-асетамизол кимёвий антигелминтик препаратларни қўллаш юзасидан ишлаб чиқилган амалий тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2025 йил 29 июлдаги 03/23-2295-сон маълумотномаси). Натижада, антигелминтик препаратлар юқори биологик самара бериши 80%, 85% ва 90% гача аниқланиб, ҳайвонларнинг маҳсулдорлик кўрсаткичини ошириш имконини берган;
Хоразм вилояти балиқларидаги гелминт турларининг нуклеотидлар кетма-кетлиги бўйича маълумотлар Миллий биотехнологик ахборотлар маркази Генбанки базасига жойлаштирилган (Миллий биотехнологик ахборотлар маркази (НCБИ), бласт.нcби.нлм.ниҳ.гов). Натижада, Cонтраcаеcум рудолпҳии - ПВ747406, C. қуадрипапиллатум - ПВ082260, Рапҳидасcарис аcус - ПВ194978, Счйзоcотйле ачеилогнатҳи - ПҚ358427, Гланитаениа осcулата - ПҚ114254 турларининг идентификация рақамлари олинган ва улар халқаро миқёсда турларни аниқлаш ва филогениясини ўрганиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish