Бахтиёрова Мунира Султоналиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Помидор меваси жигарранг бужмайиши (Томато броwн ругосе фруит вирус) вирусини ажратиш, хусусиятларини ўрганиш ва унинг диагностикаси”, 03.00.04 - Микробиология ва вирусология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/В1239.
Илмий раҳбар: Файзиев Вохид Бахрамович, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, PhD.01/2025.27.12.B.04.05.
Расмий оппонентлар: Шеримбетов Анвар Гулмирзаевич, биология фанлари доктори, профессор; Махмудов Тохир Ҳалимович, биология фанлари фалсафа доктори (PhD), катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: иссиқхона шаротида тарқалган Помидор мевасининг жигарранг бужмайиши вирусининг РНКсини ажратиш, хусусиятларини аниқлаш ва молекуляр-генетик идентификасиялаш ҳамда филогенетик шажарасини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ТоБРФВ илк бор Республикамизда ёпиқ изоляцияланган шароитда помидор ўсимлиги ҳосилдорлиги ҳамда мева сифатига жиддий зарар етказувчи фитовирус сифатида аниқланган;
вирус “Томато броwн ругосе фруит вирус, М-24” изоляти комплект геноми ва “ТоБРФВ Узб_4.1” изолятининг эса оқсил қобиғи (CП) синтезига жавобгар ген участкасини секвенс қилиш орқали молекуляр идентификация қилинган ҳамда биоинформатик таҳлиллар асосида филогенетик шажараси яратилган ва дунёнинг бошқа минтақаларида тарқалган изолятлардан фарқланиши исботланган;
ПЗР таҳлиллари ёрдамида вируснинг оддий жағ-жағ (Cапселла бурса-пасторис Л.) ва қоқиўт (Тарахаcум оффиcинале) каби янги табиий резерватор ўсимликлари аниқланган;
ТоБРФВ “М-24” изолятининг CП генини бошқа изолятлар билан қиёсий таҳлили унинг бешта участкасида нуқтали (Миссенсе) мутация мавжудлиги аниқланган ва лейцин (Л) аминокислотаси глутаминга (Қ), тирозин (Й) аминокислотаси аспартат кислотасига (Д), лйзин (К) аминокислотаси аспарагинга (Н), аланин (А) аминокислотаси валинга (В), аргинин (Р) аминокислотаси эса серинга (С) ўзгарганлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Помидор (Лйcоперсиcум эсcулентум Милл.) ўсимлигини касаллантирувчи ТоБРФВни ажратиш, хусусиятларини ўрганиш ва уларнинг диагностикасига оид олинган илмий натижалар асосида:
ТоБРФВ вирусининг республикамизда тарқалган изоляти “Фитопатоген ва бошқа микроорганизмлар ноёб илмий обекти коллекцияси” генофондига топширилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси 2024-йил 6-ноябр 4/1255-2468-сон маълумотномаси). Натижада, фитопатоген микроорганизмлар штаммлари коллекция генофондини бойитиш, вирус турлари хилма-хилликлари электрон базаси ахборот таҳлил тизимини шакиллантириш имконини берган;
Тошкент вилояти иссиқхона шаротида помидор экинларида кузатилган вирусли касаллик аломатларидан ТТ-ПЗР усулида таҳлил ўтказилган ва республикамизда илк бор ТоБРФВ вирусининг “ТоБРФВ Узб_4.1” ва “Томато броwн ругосе фруит вирус, исолате М-24” изолятлари аниқланган ҳамда ушбу изолят Халқаро ГенеБанкнинг НCБИ базасига ОР501605.1 ва ПҚ660493.1 ИД рақам билан жойлаштирилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025 йил 14 июлдаги 05/06-04-395-сонли маълумотномаси). Натижада, ушбу вирус изоляти дунё бўйича шу йўналишдаги илмий-тадқиқот ишларида фойдаланиш, вирус миграциясини аниқлаш ва филогенетик шажарасини ўрганиш имконини берган;
“ТоБРФВ вируси диагностикаси ва олдини олиш чоралари” номли тавсиянома ишлаб чиқилган бўлиб, ушбу тавсиянома Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининги Тошкент ва Фарғона вилояти бошқармаси лабораторияларида амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 2025 йил 14 июлдаги 05/06-04-395-сонли маʻлумотномаси). Натижада, иссиқхонада етиштирилаётган помидор ва қалампир экинларида вирусни эрта аниқлаш, фитосанитар назоратга олиш ишларини олиб бориш шу билан бирга вирус тарқалиш даражасини камайтиришда илмий-услубий қўлланма сифатида хизмат қилган.