Давлетмуратова Бибираушан Тилеумуратовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Жанубий Оролбўйи шароитида сассиқ ферула (Ферула асса-фоетида Л) нинг биоекологик хусусиятлари, муҳофаза қилиш ва оқилона фойдаланиш чоралари», 03.00.10 – Экология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/B1505.
Илмий раҳбар: Серекеева Гулайıм Абдигалиевна, биология фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ табиий фанлар илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ табиий фанлар илмий-тадқиқот институти, DSc.05/2025.27.12.В.14.02.
Расмий оппонентлар: Ажиев Алишер Бахтибаевич, биология фанлари доктори, профессор; Мамарахимов Ойбек Муратович, биология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Жанубий Оролбўйи шароитида Ферула асса-фоетиданинг биоекологик хусусиятларини аниқлаш, уни муҳофаза қилиш, ва оқилона фойдаланиш чораларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Илк бор Жанубий Оролбўйи шароитида (Амударё, Элликқалъа, Беруний туманлари ва Нукус шаҳри атрофи мисолида) Ф. фоетида нинг онтогенези, биоекологик хусусиятлари, шунингдек илдиз вазнининг кўрсаткичлари унинг ёшига боғлиқлиги аниқланган;
илк бор Ф. фоетида илдиз тизимининг ўсиш динамикаси унинг ўсадиган жойга ва экологик омилларга боғлиқлиги, қолаверса биомасса кўрсаткичларининг тупроқ шўрланишига корреляцион боғлиқлиги аниқланган;
Жанубий Оролбўйи табиий шароитида ковракзор (Ферула асса-фоетида Л.) фитоценозларининг ассоциациялари аниқланиб, уларнинг таркиби ва ҳудуд бўйича тарқалиши баҳоланган, шунингдек уларнинг экотизимдаги аҳамияти илмий жиҳатдан очиб берилган;
Жанубий Оролбўйи шароитида ковракзор фитоценозларининг экологик-оптимал диапазони комплекс баҳоланди, бунда тупроқ шўрланиш даражаси, намлик режими ва антропоген босимнинг ўзаро боғлиқлиги асосида коврак тарқалишининг критик чегаралари аниқланган;
Жанубий Оролбўйи шароитида кенг майдонларда ковракзор (Ферула асса-фоетида Л.) фитоценозларини сақлаш ва улардан оқилона фойдаланишнинг илмий асосланган комплекс чора-тадбирлар тизими ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жанубий Оролбўйи шароитида Ф. фоетида нинг биоекологик хусусиятларини аниқлаш, муҳофаза қилиш ва оқилона фойдаланиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида:
Ф. фоетида тарқалишининг экологик яруслари, онтогенетик тузилиши ва сенопопуляцияларини аниқлаш, ҳамда турли ҳудудлардаги популяцияларининг тарқалиш хусусиятларини баҳолаш бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирлар Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим узгариши вазирлигининг амалий фаолиятига жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим узгариши вазирлигининг 2023 йил 12 июлдаги 01/18-1817-сон маълумотномаси). Натижада, атроф-муҳитнинг ландшафт-экологик шароити динамикасини ва Жанубий Оролбўйи экотизимларининг антропоген ўзгаришлар даражасини кўрсатувчи чора-тадбирларни ишлаб чиқишда Ф. фоетида популяциясининг ахборот тавсифлардан фойдаланиш имконини берган;
Жанубий Оролбўйи ҳудудида Ф. фоетида нинг биоресурс салоҳиятини сақлаш ва қайта тиклаш бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитасининг амалий фаолиятига татбиқ этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитасининг 2023 йил 28 апрелдаги 1-189-сон маълумотномасı). Натижада, Ф. фоетида ўсимлигининг шифобахш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, уни етиштириш учун плантациялар яратиш бўйича илмий асосланган чора-тадбирлар ишлаб чиқиш имконини берган.