Курбанов Абдурахмон Алишбоевичнинг
Фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Инсоннинг эмоционал ҳолатига баҳо бериш усуллари ва модификацияланган алгоритмлари”, 05.01.02 – “Тизимли таҳлил, бошқарув ва ахборотни қайта ишлаш” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № В2023.4.PhD/Т4162.
Илмий раҳбар: Қаландаров Азиз Абдукаюмович, физика-математика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг Жиззах филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги PhD.10/2025.27.12.FM/T.01.08 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Хуснутдинова Хамида Хафизовна, техника фанлари доктори, профессор; Назаров Файзулло Махмадиярович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети.
Диссертация йўналиши. Техника йўналиши. Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади машинавий ўқитиш алгоритмларига асосланган ҳолда реал вақт режимида инсон юз ифодаларини таҳлил қилиш орқали эмоционал ҳолатни аниқловчи интеллектуал тизим ҳамда мазкур тизим асосида бошқарув қарорларини қабул қилишга кўмаклашувчи алгоритмлар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
реал вақт режимида ишловчи инсон юз ифодаси асосида эмоционал ҳолатини аниқловчи интеграллашган тизимнинг гибрид архитектураси ишлаб чиқилган;
инсон юз ифодаларини таҳлил қилиш орқали эмоционал ҳолатини аниқлаш учун илгʻор конволуцион нейрон тармоқларни стаcкинг ёндашуви асосида бирлашган энсембле модели ишлаб чиқилган;
инсоннинг эмоционал ҳолатини аниқлашнинг вақт бўйича барқарорлигини оширишга қаратилган иерархик архитектурали адаптив конволуцион нейрон тармоғи модели ишлаб чиқилган;
бирлашган энсембле модели ва иерархик архитектурали адаптив модел асосида аниқлик ва кечикиш ўртасидаги мувозанатни реал вақт режимида динамик равишда таъминлаш ва оптималлаштиришга қаратилган адаптив бошқарув механизмини ўз ичига олган дастурлар мажмуаси ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Инсоннинг эмоционал ҳолатини аниқлаш учун ишлаб чиқилган чуқур ўрганиш моделларидан фойдаланиш бўйича олинган натижалари асосида:
бирлашган энсембле модели асосида ишловчи ҳиссиётларни аниқлаш дастурий мажмуа “Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббий марказнинг” Психиатрия хизмати бўйича Сирдарё вилояти филиалида ҳамда Сирдарё вилояти “Астро-НейроМЕД” хусусий клиникасида ходимларнинг ҳиссий ҳолатини кузатиш орқали уларнинг иш самарадорлигини ошириш мақсадида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг 33-8/9304-сон маълумотномаси). Натижада, юз ифодаларининг таҳлили учун кетадиган вақтни 2 баробарга, йўл қўйиладиган хатоликларни эса 7-11% га камайтиришга эришилган;
иерархик мослашган архитектурали ДеепФаcеЕмоcНет25 модели асосида ишловчи ҳиссиётларни аниқлаш дастурий мажмуаси Сирдарё вилояти “Гулистон шаҳар деҳқон бозори” МЧЖ да ҳамда Сирдарё вилояти “Сабр-шукур” хусусий клиникасида ходимларнинг руҳий саломатлигини аниқлаш орқали уларнинг меҳнат унумдорлигини ошириш мақсадида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг 33-8/9304-сон маълумотномаси). Натижада, ходимларнинг меҳнат унумдорлигини 5-8% га оширишга эришилган.