Бобохўжаева Фотима Кахрамоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Банклар фаолиятида мижозларга йўналтирилган маркетинг стратегиясидан фойдаланишни такомиллаштириш”, 08.00.11-“Маркетинг”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Iqt2034.
Илмий раҳбари: Эргашходжаева Шахноза Джасуровна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги DSc.03/2025.27.12.1.23.04 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Қориева Ёқутхон Каримовна иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, доцент, Неъматов Иннатилла Убайдуллаевич иқтисодиёт фанлари бўйча фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Банклар фаолиятида мижозларга йўналтирилган маркетинг стратегиясидан фойдаланишни такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “банк маркетинги” тушунчасининг иқтисодий мазмуни тижорат банкларида мижоз марказлашган стратегик бошқарув тизими сифатида, уларнинг банк маҳсулотлари ва хизматларига бўлган эҳтиёжлари, кутилмалари ҳамда хулқ-атвор хусусиятларини тизимли ўрганиш, шакллантириш ва индивидуаллаштирилган қиймат таклифлари орқали самарали қондиришга йўналтирилган узлюксиз бошқарув жараёнлари мажмуи сифатида такомиллаштирилган;
Тизимли тенгламаларни моделлаштириш (ПЛС-СЕМ) усулида тижорат банкларида муносабатлар маркетингини шакллантирувчи асосий омиллар ҳисобланган мижоз қониқиши (wCСИ=0,207), қиймат яратиш (wCВC=0,197), шикоятларни бошқариш (wЧ =0,217), садоқлик (wCЛ =0,200), сақлаб қолиш (wCР =0,218) ҳамда банк учун қошилган қиймати (wCЛВ=0,218) кўрсаткичларнинг юқори ижобий ва статистик аҳамиятли таъсири асосида мижозларга йўналтирилган стратегик қарорлар қабул қилиш таклифи асосланган;
“Микрокредитбанк” АТБ мижозлари сегментларининг хулқ-атвор ва эҳтиёжларидаги динамик ўзгаришларга тезкор мослашувчан, брендингга йўналтирилган ва маълумотларга асосланган рақамли маркетинг каналларида фаолликни таъминлашга қаратилган интеграл маркетинг стратегиялари йўл харитаси ишлаб чиқилган;
Тижорат банкларининг мижозлар билан самарали муносабатларга асосланган маркетинг фаолиятини ташкил этувчи бўлимлари таркибини услубий ва методологик жиҳатдан янги йўналишда “Ижтимоий йўналтирилган маркетинг модели” тизими асосида шакллантиришда CРМ тизими, кўп каналли маркетинг, маълумотлар таҳлили, ижтимоий фаолиятлар ва муносабатлар маркетинги дастакларидан фойдаланиш асосланган;
“Микрокредитбанк” АТБнинг мижозларга йўналтирилган маркетинг омиллари таъсирини эконометрик моделлаштириш асосида банк даромадлари ўзгаришларининг 2030-йилларга мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Банклар фаолиятида мижозларга йўналтирилган маркетинг стратегиясидан фойдаланишни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
услубий ёндашувга кўра “банк маркетинги” тушунчасининг иқтисодий мазмунини банк маҳсулотлари ва хизматларига бўлган эҳтиёжлари, кутилмалари ҳамда хулқ-атвор хусусиятларини тизимли ўрганиш, шакллантириш ва индивидуаллаштирилган қиймат таклифлари орқали самарали қондиришга йўналтирилган узлюксиз бошқарув жараёнлари мажмуи сифатида такомиллаштиришга оид назарий-услубий маълумотлардан олий таълим муассасалари талабалари учун мўлжалланган “Хизматлар маркетинги” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 31-майдаги 237-сонли ҳамда 2022-йил 19-июлдаги 233-сонли буйругʻи). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда банк ва мижоз ўртасидаги ўзаро муносабатларда жалб этиш, сақлаб қолиш, ривожлантириш ва мижоз қийматини ошириш банкнинг рақобатбардошлиги, узоқ муддатли даромадлилиги ҳамда ижтимоий масʼулиятини уйгʻун таъминлашга қаратилган узлюксиз бошқарув жараёнлари мажмуини сифатида такомиллаштирилган тушунчаси бўйича назарий билим ва кўникмаларни янада кенгайтириш имкони яратилган;
Тизимли тенгламаларни моделлаштириш (ПЛС-СЕМ) усулида тижорат банкларида муносабатлар маркетингини шакллантирувчи асосий омиллар ҳисобланган мижоз қониқиши (wCСИ=0,207), қиймат яратиш (wCВC=0,197), шикоятларни бошқариш (wЧ =0,217), садоқлик (wCЛ =0,200), сақлаб қолиш (wCР =0,218) ҳамда банк учун мижоз қиймати (wCЛВ=0,218) кўрсаткичларнинг юқори ижобий ва статистик аҳамиятли таъсири асосида мижозларга йўналтирилган стратегик қарорлар қабул қилиш таклифи “Микрокредитбанк” АТБ фаолиятида жорий этилган. (“Микрокредитбанк” АТБнинг 2026-йил 30-январдаги 03-14/2432-сон маълумотномаси). Натижада банкда мижозлар билан муносабатларни бошқариш механизмлари такомиллаштирилиб, мижозларни сақлаб қолиш ва хизматлардан қониқиш даражасини барқарор ўсишига эришилган.
Таклиф этилган тижорат банкларида мижозлар сегментларининг хулқ-атвор ва эҳтиёжларидаги динамик ўзгаришларга тезкор мослашувчан, брендингга йўналтирилган ва маълумотларга асосланган рақамли маркетинг каналларида фаолликни таъминлашга қаратилган интеграл маркетинг стратегиялари йўл харитаси “Микрокредитбанк” АТБ фаолиятида фойдаланилган (“Микрокредитбанк” АТБнинг 2026-йил 30-январдаги 03-14/2432-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий этиш натижасида “Микрокредитбанк” АТБнинг рақамли каналлар самарадорлиги сезиларли оширишга эришилган. Жумладан, рақамли каналлар орқали янги мижозларни жалб қилиш даражаси 42 фоиздан 60 фоизга ошган, мижоз жалб қилиш харажатлари 2024-йилга нисбатан 2025-йилда 7,8 фоизга камайган ҳамда банк даромадларининг барқарор ўсиши ва рақобатбардошликнинг мустаҳкамланишини таъминланган.
Тижорат банкларининг мижозлар билан самарали муносабатларга асосланган маркетинг фаолиятини ташкил этувчи бўлимлари таркибини услубий ва методологик жиҳатдан янги йўналишда “Ижтимоий йўналтирилган маркетинг модели” тизими асосида шакллантиришда CРМ тизими, кўп каналли маркетинг, маълумотлар таҳлили, ижтимоий фаолиятлар ва муносабатлар маркетинги дастакларидан фойдаланиш таклифи “Микрокредитбанк” АТБ фаолиятида жорий этилган (“Микрокредитбанк” АТБнинг 2026-йил 30-январдаги 03-14/2432-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликни амалиётга жорий этиш натижасида ижтимоий йўналтирилган маркетинг устувор йўналиш сифатида белгиланган ҳамда банкнинг ижтимоий йўналтирилган муаммоларга молиявий ресурсларни жалб қилиш даражаси 2025-йилда 2024-йилга нисбатан 8,9 фоизга оширишга эришилган. Шунингдек, ижтимоий йўналтирилган фаол маркетинг сиёсати орқали банк рақобатбардошлигини ошириш, мижозлар қониқиш даражасини яхшилаш ва молиявий инклюзивликни кенгайтиришга эришилган.
Мижозларга йўналтирилган маркетинг омиллари таъсирини эконометрик моделлаштириш асосида банк даромадлари ўзгаришларининг 2030-йилга мўлжалланган прогноз кўрсаткичларидан “Микрокредитбанк” АТБ фаолиятида фойдаланилган (“Микрокредитбанк” АТБнинг 2026-йил 30-январдаги 03-14/2432-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида “Микрокредитбанк” АТБ ва унинг ҳудудий филиалларида кредит портфелини, олинадиган комиссион даромадларни режалаштириш ва мижозларга табақалаштирилган холда тақдим қилиш, мобил илова фойдаланувчилар сонини ошириш ва рақамли транзакциялар улуши янада кўпайтириш бўйича стратегик мақсадларни белгилашга эришилган.