Мирсаидова Умида Акмаловнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Дерматопатиялар билан боғлиқ эндокрин касалликларнинг клиник, гормонал, диагностик жиҳатлари”, 14.00.03 – «Эндокринология» ва 14.00.11 – «Дерматология ва венерология» (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.DSc/Tib836.
Илмий маслахатчилар: Халимова Замира Юсуфовна, тиббиёт фaнлaри дoктoри, прoфeссoр. Сабиров Улугбек Юсупханович, тиббиёт фaнлaри дoктoри, прoфeссoр.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Академик Ё.Х.Турақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Академик Ё.Х.Турақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳузуридаги DSc.06/2025.27.12.Tib.10.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Нажмутдинова Дилором Камартдиновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Рахматов Акром Баратович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Трошина Екатерина Анатольевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти
II. Тадқиқотнинг мақсади: эндокрин касалликлар билан огриган беморларда дерматопатияларнинг ривожланишида клиник-метаболик, иммунологик ва генетик омилларнинг комплекс баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор етакчи дерматопатиялар (псориаз, витилиго, атопик дерматит) билан боғлиқ ҳолда энг кўп учрайдиган эндокринопатиялар (семизлик, 2-тур қандли диабет, сурункали аутоиммун тиреоидит) билан оғриган беморларда комплекс қиёсий таҳлили орқали клиник, метаболик ва иммун-яллиғланиш кўрсаткичларнинг специфик хусусиятлари намоён бўлиши аниқланган;
дерматопатияларнинг тузилиши ва учраш частотаси касалликнинг нозологик шаклига, жинсига, ёшига, касаллик давомийлигига ва қалқонсимон безнинг функционал ҳолатига боғлиқ равишда сезиларли фарқланиши исботланган;
эндокринопатияларнинг давомийлиги ва метаболик бузилишларнинг оғирлиги дерматопатияларнинг ривожланиш частотаси ва клиник полиморфизмини белгиловчи асосий омиллар эканлиги исботланган;
илк бор турли эндокринопатияларда характерли иммун-яллиғланиш паттернлари аниқланиб, семизлик ва 2-тур қандли диабетда IL-6, IL-17, TNF-α, С-реактив оқсил ва VEGF миқдорининг ортиши билан тизимли яллиғланиш кузатилиши, аутоиммун тиреоидитда эса TNF-α, IL-6 ва IL-1 устунлиги билан кечувчи аутоиммун яллиғланиш жавоби устунлик қилиши исботланган;
семизлик ва 2-тур қандли диабетда IL-6 (C174G) ва SOD2 (Ala16Val) генларининг полиморфизмлари ассоциацияси туфайли дерматопатиялар ривожланишига генетик мойиллик борлиги, IL-6 ва SOD2 генларнинг кичик аллеллари мустақил предиктор сифатида аҳамиятини сақлаб қолиши ва комбинацияда тери асоратлари ривожланиш хавфини ошириши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Эндокрин касалликлар билан огриган беморларда дерматопатияларнинг ривожланишида клиник-метаболик, иммунологик ва генетик омилларнинг комплекс баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: илк бор етакчи дерматопатиялар (псориаз, витилиго, атопик дерматит) билан боғлиқ ҳолда энг кўп учрайдиган эндокринопатиялар (семизлик, 2-тур қандли диабет, сурункали аутоиммун тиреоидит) билан оғриган беморларда комплекс қиёсий таҳлили орқали клиник, метаболик ва иммун-яллиғланиш кўрсаткичларнинг специфик хусусиятлари намоён бўлиши аниқланганлиги буйича таклифлар Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази Эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 8 июлда 4-сон билан тасдиқланган «Эндокрин касалликлар молекуляр-генетик диагностикаси ва уларнинг дерматологик кўринишлари» ва «Эндокрин ва тери патологияси хавф омиллари сифатида SOD2 ва IL-6 полиморфизмларини баҳолаш» номли услубий тавсияномалар мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф академик Ё.Х.Тўрақулов номидаги РИЭИАТМ Кашкадаре вилояти филиали бўйича 06.09.2025 йилдаги 135Т-сон ҳамда Самарканд вилоят филиали бўйича 10.09.2025 йилдаги 35u-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2026 йил 12 январдаги 01/45-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: семизлик, 2-тур қандли диабет ва аутоиммун тиреоидит билан оғриган беморларда дерматологик кўринишларни фанлараро баҳолаш ассоциацияланган тери патологияларини эрта босқичларда 27% га кўпроқ аниқлаш имконини берди, бу эса шахсийлаштирилган кузатув самарадорлигини оширди. Иқтисодий самарадорлиги: асосий лаборатор ва клиник кўрсаткичларга асосланган комплекс баҳолаш қўшимча консультациялар ва қиммат диагностик муолажаларга бўлган эҳтиёжни камайтириб, текширувга сарфланадиган маблағлар ўртача 18% га иқтисод қилинади;
иккинчи илмий янгилик: дерматопатияларнинг тузилиши ва учраш частотаси касалликнинг нозологик шаклига, жинсига, ёшига, касаллик давомийлигига ва қалқонсимон безнинг функционал ҳолатига боғлиқ равишда сезиларли фарқланиши исботланганлиги буйича таклифлар Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази Эксперт кенгашининг 2025 йил 8 июлда 4-сон билан тасдиқланган «Эндокрин касалликлар молекуляр-генетик диагностикаси ва уларнинг дерматологик кўринишлари» ва «Эндокрин ва тери патологияси хавф омиллари сифатида SOD2 ва IL-6 полиморфизмларини баҳолаш» номли услубий тавсияномалар мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф академик Ё.Х.Тўрақулов номидаги РИЭИАТМ Кашкадаре вилояти филиали бўйича 06.09.2025 йилдаги 135Т-сон ҳамда Самарканд вилоят филиали бўйича 10.09.2025 йилдаги 35u-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2026 йил 12 январдаги 01/45-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: ёш-жинс бўйича стратификация алгоритмини жорий этиш аутоиммун тиреоидит билан огриган аёлларда дерматопатияларнинг яширин шаклларини аниқлашни 31% га ошириб, ўз вақтида тиббий аралашувни таъминлади. Иқтисодий самарадорлиги: мавжуд клиник-анамнестик маълумотлардан фойдаланиш қиммат лаборатор таҳлиллар ва инструментал текширувларга бўлган эҳтиёжни 24% га камайтириш натижасида иқтисодий самарадорликка эришилади;
учинчи илмий янгилик: эндокринопатияларнинг давомийлиги ва метаболик бузилишларнинг оғирлиги дерматопатияларнинг ривожланиш частотаси ва клиник полиморфизмини белгиловчи асосий омиллар эканлиги исботланганлиги буйича таклифлар Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази Эксперт кенгашининг 2025 йил 8 июлда 4-сон билан тасдиқланган «Эндокрин касалликлар молекуляр-генетик диагностикаси ва уларнинг дерматологик кўринишлари» ва «Эндокрин ва тери патологияси хавф омиллари сифатида SOD2 ва IL-6 полиморфизмларини баҳолаш» номли услубий тавсияномалар мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф академик Ё.Х.Тўрақулов номидаги РИЭИАТМ Кашкадаре вилояти филиали бўйича 06.09.2025 йилдаги 135Т-сон ҳамда Самарканд вилоят филиали бўйича 10.09.2025 йилдаги 35u-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2026 йил 12 январдаги 01/45-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: эндокрин-метаболик континуум концепциясининг жорий этилиши узоқ муддатли анамнезида қандли диабет ва семизлик бўлган беморларни профилактик кузатувга олиш имконини яратиб, кузатувнинг биринчи йилида оғир дерматопатиялар частотасини 19% га камайтирган. Иқтисодий самарадорлиги: касаллик давомийлиги ва асосий метаболик кўрсаткичларни қўзғатувчи омиллар сифатида баҳолаш иккилламчи лаборатор текширувлар ҳажмини 22% га қисқартириш натижасида иқтисодий самарадорликка эришилади;
тўртинчи илмий янгилик: илк бор турли эндокринопатияларда характерли иммун-яллиғланиш паттернлари аниқланиб, семизлик ва 2-тур қандли диабетда IL-6, IL-17, TNF-α, С-реактив оқсил ва VEGF миқдорининг ортиши билан тизимли яллиғланиш кузатилиши, аутоиммун тироидитда эса TNF-α, IL-6 ва IL-1 устунлиги билан кечувчи аутоиммун яллиғланиш жавоби устунлик қилиши исботланганлиги буйича таклифлар Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази Эксперт кенгашининг 2025 йил 8 июлда 4-сон билан тасдиқланган «Эндокрин касалликлар молекуляр-генетик диагностикаси ва уларнинг дерматологик кўринишлари» ва «Эндокрин ва тери патологияси хавф омиллари сифатида SOD2 ва IL-6 полиморфизмларини баҳолаш» номли услубий тавсияномалар мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф академик Ё.Х.Тўрақулов номидаги РИЭИАТМ Кашкадаре вилояти филиали бўйича 06.09.2025 йилдаги 135Т-сон ҳамда Самарканд вилоят филиали бўйича 10.09.2025 йилдаги 35u-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2026 йил 12 январдаги 01/45-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: континуум моделини жорий этиш тери белгилари мавжуд беморларда тизимли бузилишларни эрта аниқлашни 29% га оширди, асоратларнинг олдини олиш имкониятларини кенгайтирди ҳамда беморларни мутахассисларга йўналтириш жараёнини оптималлаштирган. Иқтисодий самарадорлиги: эндокринология амалиётида тери симптомларини комплекс баҳолаш ортиқча лаборатор ва инструментал текширувларга бўлган эҳтиёжни камайтириб, ташхис қўйиш учун сарфланадиган маблағлар ўртача 21% га иқтисод қилинади;
бешинчи илмий янгилик: семизлик ва 2-тур қандли диабетда IL-6 (C174G) ва SOD2 (Ala16Val) генларининг полиморфизмлари ассоциацияси туфайли дерматопатиялар ривожланишига генетик мойиллик борлиги, IL-6 ва SOD2 генларнинг кичик аллеллари мустақил предиктор сифатида аҳамиятини сақлаб қолиши ва комбинацияда тери асоратлари ривожланиш хавфини ошириши исботланганлиги буйича таклифлар Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази Эксперт кенгашининг 2025 йил 8 июлда 4-сон билан тасдиқланган «Эндокрин касалликлар молекуляр-генетик диагностикаси ва уларнинг дерматологик кўринишлари» ва «Эндокрин ва тери патологияси хавф омиллари сифатида SOD2 ва IL-6 полиморфизмларини баҳолаш» номли услубий тавсияномалар мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф академик Ё.Х.Тўрақулов номидаги РИЭИАТМ Кашкадаре вилояти филиали бўйича 06.09.2025 йилдаги 135Т-сон ҳамда Самарканд вилоят филиали бўйича 10.09.2025 йилдаги 35u-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2026 йил 12 январдаги 01/45-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: цитокин профилидан фойдаланиш семизлик билан оғриган беморларда псориаз ва атопик дерматит ўртасидаги дифференциал ташхис аниқлигини 88% гача ошириш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: фақат асосий цитокинларни мақсадли аниқлаш диагностик сезгирликни йўқотмаган ҳолда лаборатор харажатларни 34% га камайтириш натижасида иқтисодий самарадорликка эришилади.