Сотиболдиев Акрамжон Ахматовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қандли диабет 2-тури фонидаги семизликда билиар рефлюкснинг олдини олишда ўзгартирилган мини гастрошунтлаш усули», 14.00.27 – «Хирургия» (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Tib5626.
Илмий раҳбар: Ботиров Жахонгир Акрамжон ўғли, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат тиббиёт институти, DSc.06/2025.27.12.Tib.02.01.
Расмий оппонентлар: Касимов Адхам Лутфуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Неймарк Александр Евгеневич, тиббиёт фанлар номзоди.
Етакчи ташкилот: Доғистон давлат тиббиёт университети (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: лапароскопик мини гастрошунтлаш ташрихининг модификацияланган усулини ишлаб чиқиш орқали қандли диабетнинг 2-тури фонида морбид семизлиги бўлган беморларда бариатрик амалиётнинг натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қандли диабетнинг 2-тури фонидаги морбид семизликда анъанавий лапароскопик мини гастрошунтлаш бариатрик амалиётидан кейинги натижаларга салбий таъсир қилувчи энг кўп учровчи специфик асорат билиар рефлюкс (14,3%) эканлиги аниқланган;
қандли диабетнинг 2-тури фонидаги морбид семизликни хирургик даволашда ташрихдан кейинги билиар рефлюкс асорати ривожланишини олдини олиш учун лапароскопик мини гастрошунтлаш операциясининг модификацияланган усули (IAP 7843) ишлаб чиқилган;
қандли диабетнинг 2-тури фонидаги морбид семизликни даволашда амалга ошириладиган бариатрик ташрихларнинг техник ва тактик жиҳатларини оптималлаштириш ҳамда модификацияланган лапароскопик мини гастрошунтлаш амалиётини қўллаш билан тавсифланувчи хирургик тактик ёндашув ишлаб чиқилган;
лапароскопик мини гастрошунтлаш операциясининг ишлаб чиқилган модификацияланган усулининг клиник самарадорлиги специфик асоратларнинг 13,7% га, жумладан билиар рефлюксни 12% га, шунингдек жарохат асоратларини 6,7% га, умумий асоратларни 6,3% га ва ўлим кўрсаткичини 1,2% га камайтириш билан асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қандли диабетнинг 2-тури фонида морбид семизлиги бўлган беморларда бариатрик амалиётнинг натижаларини яхшилашга қаратилган илмий тадқиқотлар натижалари асосида:
биринчи илмий янгилик: қандли диабетнинг 2-тури фонидаги морбид семизликда анъанавий лапароскопик мини гастрошунтлаш бариатрик амалиётидан кейинги натижаларга салбий таъсир қилувчи энг кўп учровчи специфик асорат билиар рефлюкс (14,3%) эканлиги аниқланганлиги Андижон давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 25 мартда 6i-23/u-сон билан тасдиқланган “2-тур қандли диабет фонида семизликда билиар рефлюкс профилактикасида минигастрошунтлашнинг модификацияланган усули” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Андижон давлат тиббиёт институти клиникасининг 2025 йил 6-майдаги 67i/ch-сон ва Фарғона вилояти Қўқон шаҳар тиббиёт бирлашмасининг 2024 йил 29 майдаги 44-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 17 июлдаги 22/51-сон хулосаси). Илмий янгилик натижаларининг ижтимоий самарадорлиги: қандли диабетнинг 2-тури фонидаги семириш билан оғриган беморларда анъанавий лапароскопик операциялардан кейинги асоратлар частотаси ва тузилмасини инобатга олиш мақсадли хирургик реабилитация чора-тадбирларини асосли ишлаб чиқиш ва оптимал оператив усулни танлаш имконини беради, бу эса асоратлар частотасини камайтиришга, клиник натижаларни яхшилашга ҳамда беморлар ҳаёт сифати ошишига имкон беради. Илмий янгилик натижаларининг иқтисодий самарадорлиги: билиар рефлюкс асорати туфайли бир нафар беморни хирургик даволаниши учун ўртача 5 ётоқ-кун талаб этилади. Касалликни олдини олиш ҳисобига бир бемор учун 5 ётоқ-кун тежалади ҳамда умумий хисобда бир бемор учун ўртача 2440000 сўм иқтисод қилиш имконини беради. Хулоса: илмий янгиликдан фойдаланиш асоратлар ривожланишини олдини олиш ҳисобига тадқиқот кўлами бўйича (билиар рефлюкс назорат гуруҳида 9 нафар, асосий гуруҳда эса 3 нафар беморда кузатилган) 14640000 сўм иқтисодий самара олишга имкон берган.
иккинчи илмий янгилик: қандли диабетнинг 2-тури фонидаги морбид семизликни хирургик даволашда ташрихдан кейинги билиар рефлюкс асорати ривожланишини олдини олиш учун лапароскопик мини гастрошунтлаш операциясининг ишлаб чиқилган модификацияланган усули (Ихтиро учун IAP7843-сонли патент) Андижон давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 25 мартда 6i-23/u-сон билан тасдиқланган “2-тур қандли диабет фонида семизликда билиар рефлюкс профилактикасида минигастрошунтлашнинг модификацияланган усули” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Андижон давлат тиббиёт институти клиникасининг 2025 йил 6-майдаги 67i/ch-сон ва Фарғона вилояти Қўқон шаҳар тиббиёт бирлашмасининг 2024 йил 29 майдаги 44-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 17 июлдаги 22/51-сон хулосаси). Илмий янгилик натижаларининг ижтимоий самарадорлиги: мини гастрошунтлашнинг модификация қилинган усулини клиник амалиётга жорий этиш операциядан кейинги асоратлар ва қайта оператив аралашувлар сонини камайтириш, даволаш ҳамда реабилитация муддатларини қисқартириш, шунингдек қандли диабет 2-тури фонидаги семириш билан оғриган беморлар ҳаёт сифатини яхшилашни таъминлайди. Илмий янгилик натижаларининг иқтисодий самарадорлиги: мини гастрошунтлаш операциясининг ишлаб чиқилган модификацияланган усулини қўллаш қайта оператив аралашувлар ўтказиш заруриятини бартараф этиши ҳисобига 1 нафар бемор учун 12865000 сўм иқтисод қилиш имконини беради. Хулоса: илмий янгиликдан фойдаланиш қайта аралашувларни олдини олиш ҳисобига тадқиқот кўлами бўйича вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизликнинг камайиши ҳисобидан 241178100 сўм маблағлар тежалишига имкон беради.
учинчи илмий янгилик: қандли диабетнинг 2-тури фонидаги морбид семизликни даволашда амалга ошириладиган бариатрик ташрихларнинг техник ва тактик жиҳатларини оптималлаштириш ҳамда модификацияланган лапароскопик мини гастрошунтлаш амалиётини қўллаш билан тавсифланувчи ишлаб чиқилган хирургик тактик ёндашув Андижон давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 25 мартда 6i-23/u-сон билан тасдиқланган “2-тур қандли диабет фонида семизликда билиар рефлюкс профилактикасида минигастрошунтлашнинг модификацияланган усули” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Андижон давлат тиббиёт институти клиникасининг 2025 йил 6-майдаги 67i/ch-сон ва Фарғона вилояти Қўқон шаҳар тиббиёт бирлашмасининг 2024 йил 29 майдаги 44-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 17 июлдаги 22/51-сон хулосаси). Илмий янгилик натижаларининг ижтимоий самарадорлиги: қандли диабетнинг 2-тури фонидаги морбид семизликни даволаш учун ишлаб чиқилган хирургик тактик ёндашувни клиник амалиётга жорий этиш даволаш самарадорлигини ошириш, операциядан кейинги асоратлар ва қайта оператив аралашувлар частотасини камайтириш ҳисобига ногиронлик даражасини пасайтиришга ҳамда мазкур беморлар контингенти ҳаёт сифатини яхшилашга хизмат қилади. Илмий янгилик натижаларининг иқтисодий самарадорлиги: ишлаб чиқилган хирургик тактик ёндашувни қўллаш ривожланиши мумкин бўлган асоратларни даволаш харажатларини ҳамда қайта оператив аралашувлар ўтказиш заруриятини бартараф этиш ҳисобига 1 нафар бемор учун 12865000 сўм иқтисод қилиш имконини беради. Хулоса: илмий янгиликдан фойдаланиш қайта аралашувларни олдини олиш ҳисобига тадқиқот кўлами бўйича вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизликнинг камайиши ҳисобидан 241178100 сўм, ногиронликнинг пасайиши ҳисобига эса 138874635 сўм маблағлар тежалишига имкон беради.
тўртинчи илмий янгилик: лапароскопик мини гастрошунтлаш операциясининг ишлаб чиқилган модификацияланган усулининг клиник самарадорлиги специфик асоратларнинг 13,7% га, жумладан билиар рефлюксни 12% га, шунингдек жарохат асоратларини 6,7% га, умумий асоратларни 6,3% га ва ўлим кўрсаткичини 1,2% га камайтириш билан асосланганлиги Андижон давлат тиббиёт институти Эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 25 мартда 6i-23/u-сон билан тасдиқланган “2-тур қандли диабет фонида семизликда билиар рефлюкс профилактикасида минигастрошунтлашнинг модификацияланган усули” номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Андижон давлат тиббиёт институти клиникасининг 2025 йил 6-майдаги 67i/ch-сон ва Фарғона вилояти Қўқон шаҳар тиббиёт бирлашмасининг 2024 йил 29 майдаги 44-сон буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2025 йил 17 июлдаги 22/51-сон хулосаси). Илмий янгилик натижаларининг ижтимоий самарадорлиги: лапароскопик мини гастрошунтлашнинг модификация қилинган усулини қўллаш операциядан кейинги асоратларнинг умумий частотасини 18,4%дан 4,7%га, шу жумладан олиб келувчи ҳалқа синдромини 14,3%дан 2,3%га, жарохат асоратларини 12,2%дан 5,5%га ва умумий характердаги асоратларни 10,2%дан 3,9%гача камайтиришни таъминлади. Бу эса қайта оператив аралашувлар сонининг камайишига, даволаш ва реабилитация муддатларининг қисқаришига, тиббий-ижтимоий самарадорликка эришишга имкон берди. Илмий янгилик натижаларининг иқтисодий самарадорлиги: семиришни хирургик даволаш усулларини такомиллаштиришга оид тадқиқот натижаларини жорий этиш даволаш муддатларининг қисқариши ҳисобига бир беморга ўртача 2440000 сўм иқтисод қилиш имконини берди. Хулоса: илмий янгиликдан фойдаланиш тадқиқот кўлами бўйича (n=40) 97600000 сўм маблағлар тежалишига имкон беради.