Эшниязова Айимхан Шерипбаевнанинг 
филология фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Муаллиф  консепсияси ва бадиий талқин муаммоси (А.Аъзам, Х.Дўстмуҳаммад, Н.Эшонқул насри мисолида)” 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:  №В2023.4.DSc/Fil705 
Илмий раҳбарнинг фамилияси, исми, шарифи, илмий даражаси ва унвони: Тўлаганова Санобар Панжиевна,  Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти етакчи  илмий ходими, филология фанлари доктори, профессор 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти, DSc.05/2025.27.12.Fil.15.01  
Расмий оппонентлар: Яқубов Исломжон Ахмеджанович, филология фанлари доктори, профессор; Юлдашев Нормат Темирович, филология фанлари доктори, профессор; Расулова Умида Йўлдош қизи, филология фанлари доктори (DSc), профессор. 
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Тошкент давлат миллий педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Муаллиф ижодий консепсияси ва бадиий талқин муаммосини адабий-эстетик категория сифатида аниқлаштириш, инсон эрки, ўзликни англаш,  руҳий ҳуррият,  миллатпарварлик масалалари танланган ижодкорларнинг ижодий консепсиясини белгилаши, мушоҳада балоғати, интеллектуал проза, метафорик тафаккур талқинини илмий асослашдан иборат.  
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
–    муаллиф консепсияси ижодкорнинг бадиият оламидаги яхлит қиёфаси, шахсий дастурининг жамланмаси, “штрих коди”  экани, шахсият, дунёқараш, ғоя, эстетик идеал, услуб каби компонентлардан ташкил топиши илмий асосланган;
–    ижодий консепсия муаллиф ижодининг умуммаҳражини ташкил қилувчи ғоялар йиғиндиси бўлиб, ижодкор ва жамият муносабатларини ўзида мужассам этиши очиб берилган; 
–    бадиий талқин ҳаётий ҳақиқатнинг бадиий воқеликка айланиш жараёни сифатида, муаллиф мақсади ва ғоявий нияти асосида амалга ошиши таҳлилларда аниқланган; 
–    А.Аъзам ижодида инсон шахсига турли ракурсдан ёндашуви, консепсиясида ўйлаётган одам муаммоси алоҳида ўрин эгаллаши, Х.Дўстмуҳаммад ижоди мушоҳада балоғати намунаси, Н.Эшонқул умумбашарий ғоялар талқинчиси экани илмий далилланди;
    – А.Аъзам, Х.Дўстмуҳаммад ва Н.Эшонқул ижодий консепсиясига жаҳон адабиёти ва фолклорнинг таъсири, адабиётшуносликда адабий таъсирнинг муҳим жиҳатлари, метафорик тафаккур талқинининг интеллектуал прозани юзага келтириши ҳамда роман-метафора бадиий ҳодиса сифатида адабий-эстетик аҳамият касб этиши далилланди. 
Тадқиқотнинг амалий натижаси қуйидагилардан иборат:
ижодий консепсия – муаллиф ижодидаги ғоялар мажмуасининг йиғиндиси, ғоялар тизимидан ташкил топган бутунлик  экани, у мазмун-моҳиятига кўра бутун адабиётники, даврники, авлодники ва маълум ижодкорники бўлиши, макон ва замон категориясидаги динамик аҳамияти асосланган; 
герменевтиканинг матн талқини назарияси ва маънони тушуниш ҳақидаги таълимот, адабиётшунослик методологияси, тушуниш ва тушунтиришга асосланган кенг қамровли соҳа эканлиги далилланган; 
интерпретация герменевтик консепсиялар негизида тараққий этган фаолият, ёндашув, жараён экани, қабул қилувчининг бадиий матнни тарихий, ижтимоий ва шахсий тажрибасидан келиб чиқиб талқинни талқин қилиши, бунда талқинчининг дунёқараши ва тафаккур тарзи бирламчи асос бўлиши аниқланган; 
танланган ёзувчиларда тафаккур кенглиги, ўзликни англаш изтироби ва ўзлигига ишонч асарларининг консепсиясини белгилаши, уларнинг адабиёт, сиёсат, журналистика ва телевидениеда олиб борган  фаолияти, жамиятнинг фаол қатламида бўлгани ҳамда жамиятнинг оғриқларини ҳис қилгани, ижтимоий фаолиятнинг муаллиф консепсиясига таъсири  исботланган;
бадиий асарни ижодкор шахсияти ва оилавий муҳити билан боғлаб ўрганиш, унинг ижодий лабораториясини илмий-назарий методлар асосида тадқиқ этиш, бунда  ҳар бир миллатнинг ўзига хос қадриятлар тизими асос бўлиб хизмат қилиши далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Муаллиф ижодий консепсияси ва бадиий талқин маҳоратини А.Аъзам, Х.Дўстмуҳаммад ва Н.Эшонқулнинг насри мисолида ўрганилишидан олинган илмий натижалар асосида:
Муаллиф ижодий консепсияси ижодкорнинг бадиият оламидаги яхлит қиёфаси, ёзувчининг ижодий, бадиий, ҳаётий дастури, ижодининг умуммаҳражини ташкил қилувчи ғоялар йиғиндиси эканлиги, шахсият, дунёқараш, ғоя, эстетик идеал, услуб каби компонентлардан ташкил топиши борасидаги тавсияларидан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2020-2023-йилларда бажарилган “Эрасмус+ Интернатионал КА107 Cредит Мобилитй Программе” (Биалйсток университети, Полша) номли халқаро лойиҳада фойдаланилган. (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 26-ноябрдаги № 04/1-5686-сон  маълумотномаси). Натижада замонавий ўзбек адабиётини ижодкор консепсияси асосида ўқитишнинг методологик асосларини яратишга хизмат қилган. 
А.Аъзам, Х.Дўстмуҳаммад ва Н.Эшонқул ижодий консепсиясига жаҳон адабиёти ва фолклорнинг таъсири, адабиётшуносликда адабий таъсирнинг муҳим жиҳатлари, метафорик тафаккур талқинининг интеллектуал прозани юзага келтириши ҳамда роман-метафора  бадиий ҳодиса сифатида адабий-эстетик аҳамият касб этиши ҳақидаги илмий хулосаларидан Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси Миллий институти Қорақалпоғистон филиалида бажарилган ФА-Ф1-005 рақамли “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш” (2017-2020) мавзусидаги фундаментал лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг  2025-йил 7-ноябрдаги № 421-сон  маълумотномаси). Натижада барча қардош халқлар учун умумий боʻлган ёзма манбаларнинг бадиий ва илмий талқини, герменевтик ёндашувнинг аҳамияти асосланган.
А.Аъзам ижодида ўзликни англаш, миллий қадриятлар илдизи ҳамда озод инсон талқинининг берилиши, Х.Дўстмуҳаммаднинг “Бозор”, “Ўйин” романларида замонавий инсон талқини, қиссаларида миллий қаҳрамонлар (Абдулла Қодирий, Маҳмудхўжа Беҳбудий, Абдулла Қаҳҳор) характерининг яратилиши, Н.Эшонқулнинг бугунги инсоннинг ички олами, давр муаммолари, уйғоқ тафаккур талқин қилинган асарлари, адабий-эстетик қарашлари, эсселаридан иборат китобларининг бугунги адабиёт илмидаги аҳамияти ёритилган илмий-назарий таҳлилларидан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида  бажарилган ПФ-201912258 рақамли  “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” (2021-2023)  бўйича амалий лойиҳа доирасида фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 1-июлдаги №01/4-2866-сон ма'лумотномаси). Илмий натижанинг қўлланилиши замонавий ўзбек насридаги янгиланишлар, танланган қаҳрамонлар, рамз ва метафорик тафаккур талқинини текшириш имконини берган; 
Диссертация ишининг илмий натижалари асосида “Муаллиф консепсияси ва бадиий талқин муаммоси” илмий ишланмасига муаллифлик ҳуқуқи олинди.(Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги “Интеллектуал мулк маркази” давлат муассасасининг 2025-йил 26-декабрдаги  №009704-сонли гувоҳномаси)
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг йиллик наср ва адабий танқидчилик кенгашларида тадқиқот натижаларидан фойдаланилган (Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасининг 2025-йил 7-июлдаги 01-03/288-сонли маълумотномаси). А.Аъзам Х.Дўстмуҳаммад ва Н.Эшонқулнинг таваллуд кунларига бағишланган кечаларда, ёшларнинг ижодий тўгаракларида тадқиқот натижалари маърузаларни бойитган, илмий изчиллигини таъминлашга хизмат қилган.
Муаллиф ижодий консепсияси ва бадиий талқин маҳорати, эстетик идеали, услуб ҳамда усулдаги изланишлари, бадиий асарни ижодкор шахсияти билан боғлаб ўрганишга доир илмий-назарий хулосалардан “Ўзбекистон” телерадиоканали” давлат муассасаси таркибидаги “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган адабий, илмий-маърифий ҳамда  “Ҳамма учун” кўрсатувида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали” давлат муассасасининг 2024-йил 14-октябрдаги 01-44--301-сон маълумотномаси). Натижада кўрсатувларда кўтарилган адабий масалаларнинг илмий асоси таъминланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish