Тўхтаева Хуршида Фарходовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Туристик хизматлар бозорида бандликни тартибга солиш ва бошқаришни такомиллаштириш”, 08.00.13 - Менежмент ва 08.00.17 - Туризм ва меҳмонхона фаолияти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD/Iqt2826
Илмий раҳбар: Адилова Зулфия Джавдатовна иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси ҳузуридаги Туризмни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Туризмни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти, PhD. 22/2025.27.12.I.02.01 рақамли Илмий кенгаш қошида тузилган бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Халилов Сирожиддин Шерали ўғли, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), профессор; Рахимова Дилфуза Нигматовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон халқаро Исломшунослик академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Туристик хизматлар бозорида бандликни тартибга солиш ва бошқаришни такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
“туристик хизматлар бозорида бандлик” тушунчасининг асосий хусусиятлари ва ривожланиш истиқболларини аниқлаш имконини берувчи консептуал мазмуни муаллифлик ёндашуви асосида такомиллаштирилган;
туристик хизматлари бозорида бандликни тартибга солиш ва бошқариш жараёнларига замонавий технологияларни интеграция қилиш орқали минтақавий бандлик муаммоларини ҳал қилиш ва мослашувчан меҳнат бозорини шакллантириш учун рақамли индикаторлар асосида туристик хизматлар бозори мониторинг тизими ишлаб чиқилган;
янги рақамли кўникмалар ва ўзгарувчан истеъмолчи эҳтиёжларига мослаштириш мезонлар асосида бандликни самарали тартибга солиш ва бошқаришнинг “Рақамли компетенсияларни баҳолаш ва мослашувчан ҲР модели” ишлаб чиқилган;
Ўзбекистон Республикаси туристлик хизматлар бозорида бандлик даражасига таъсир этувчи асосий омилларини аниқлаш ҳамда уларнинг иқтисодий аҳамиятини эмпирик жиҳатдан баҳолашнинг кўп омилли эконометрик модел ва прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Туристик хизматлар бозорида аҳолининг бандлигини бошқариш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
туризм секторидаги бандлик тушунчасининг асосий хусусиятлари ва унинг ривожланиш истиқболлари аниқланиб, консептуал модел шакллантирилди. Туризмда бандликнинг сифат омиллари, мослашувчан меҳнат шакллари ва ҳудудий тафовутлари аниқланиб, уларнинг интеграциялашган назарий асослари яратилди (Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг 2025-йил 15-октябрдаги 03-10-17-10662-сонли маълумотномаси). Ушбу модел туризм секторида бандликни тизимли ва стратегик бошқаришни кенгайтириб, барқарор бандлик сиёсати, иқтисодий самарадорлик ва глобал рақобатбардошликни таъминлайди.
туристик хизматлар бозорида бандлик бошқарувига замонавий технологияларни интеграция қилиш орқали минтақавий бандлик муаммоларини ҳал қилиш ва мослашувчан меҳнат бозорини шакллантириш учун рақамли индикаторлар асосида меҳнат бозори мониторинг тизимини жорий этилди (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2025-йил 20-октябрдаги 01/00-03/10-9728-сонли маълумотномаси). Ҳар бир ҳудудда туризм бандлиги даражаси реал вақт режимида аниқланадиган тизим ҳудудий номутаносибликларни аниқлаш, ресурсларни қайта тақсимлаш ва меҳнат сиёсатини динамик бошқаришга, шунингдек, мавсумий иш ўринларини автоматик мониторинг қилиш имкониятини беради.
инсон ресурсларини бошқариш стратегияларини янги рақамли кўникмалар ва ўзгарувчан истеъмолчи эҳтиёжларига мослаштиришга хизмат қилувчи технологияга интеграциялашган “Рақамли компетенсияларни баҳолаш ва мослашувчан ҲР жараёни бандликни бошқариш модели” ишлаб чиқилди (Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг 2025-йил 15-октябрдаги 03-10-17-10662-сонли маълумотномаси). Янгиликни амалиётга жорий этиш ходимларнинг рақамли саводхонлиги, технологияларга мослашувчанлиги ва хизмат кўрсатиш компетенсияларини аниқлаб, персонални қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича аниқ стратегиялар ишлаб чиқишга имкон яратади. Натижада, инсон ресурсларини ривожлантириш самарадорлиги ошиб, туризм хизматлари сифати ва мижозлар қониқиши, шунингдек, рақобатбардош кадрлар захираси мустаҳкамланади.
Ўзбекистон Республикаси туристлик хизматлар бозорида бандлик даражасига таъсир этувчи асосий омиллари аниқлаш ҳамда уларнинг иқтисодий аҳамияти эмпирик жиҳатдан баҳолашнинг кўп омилли эконометрик модел ва прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилиши (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2025-йил 20-октябрдаги 01/00-03/10-9728-сонли маълумотномаси), ушбу соҳадаги бандлик ҳолатини илмий асосда таҳлил қилиш ва прогнозлаш имконини яратади. Ушбу модел туризм бандлигини самарали бошқариш, ресурсларни тақсимлаш, барқарорликни таъминлаш ва соҳанинг рақобатбардошлигини оширишга хизмат қилади.