Ҳазратқулов Шаҳбоз Бобоқул ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.  
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Хизмат кўрсатиш тармоқларига инвестиция жалб қилишда рискларни таҳлил қилиш ва минималлаштириш механизмлари”, 08.00.05 – “Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.3.PhD/Iqt5687
Илмий раҳбар: Набиев Ғулом Абдусаломович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc.03/2025.27.12.I.11.03
Расмий оппонентлар:
Очилов Акром Одилович, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), профессор;
Рўзиев Зафар Икромович, иқтисодиёт фанлари номзоди (и.ф.н), профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат техника университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Хизмат кўрсатиш тармоқларига инвестиция жалб қилиш жараёнида инвестицион рискларни аниқлаш, баҳолаш ва минималлаштиришнинг илмий-услубий асосларини ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг иқтисодий самарадорлик ва инвестицион барқарорликка таъсирини асослашдан иборат .
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
йиллик даромадларнинг нисбий ўзгаришлари асосидаги тақсимотдан энг салбий 5 фоизлик қисми 95 фоизлик ишончлилик даражасида аниқланган кўрсаткични жорий даромад ҳажми асосида пул ифодасига ўтказиш орқали хизматлар сектори инвестиция рискини баҳолаш таклифи илмий асосланган;
мавсумий талаб, инфляция босими ҳамда реал аҳоли даромадлари қисқаришига таъсирчан хизмат кўрсатиш тармоқларидаги инвестиция хатарларини лойиҳада режалаштирилган даромаднинг амалда эришилмаган улушини ифодаловчи — даромад узилиши индекси асосида ДУИ≤5% — паст, 5%<ДУИ≤10% — ўртача ва ДУИ>20% — юқори хавф даражаларига ажратиб баҳолаш таклифи илмий асосланган;
иқтисодий омил 1 фоизга ўзгарганда соф жорий қиймат (НПВ)нинг фоиз ҳисобида қанчага ўзгаришини аниқлаш орқали инвестиция лойиҳаларининг хатар даражасини сонли кўрсаткичлар асосида баҳолаш ва минималлаштиришга қаратилган илмий таклиф асосланган;
НПВ сезгирлиги, даромад узилиши индекси, дисконт ставкасига боғланган пессимист, базавий ва оптимистик ссенарийлар асосида хизмат кўрсатиш тармоқларига йўналтириладиган инвестициялар ҳажмининг 2030-йилгача бўлган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Хизмат кўрсатиш тармоқларига инвестиция жалб қилишда рискларни таҳлил қилиш ва минималлаштириш механизмлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
йиллик даромадларнинг нисбий ўзгаришлари асосидаги тақсимотдан энг салбий 5 фоизлик қисми 95 фоизлик ишончлилик даражасида аниқланган кўрсаткични жорий даромад ҳажми асосида пул ифодасига ўтказиш орқали хизматлар сектори инвестиция рискини баҳолаш таклифи Қашқадарё вилоятида ҳудудий инвестиция лойиҳаларини режалаштириш ва хизмат кўрсатиш тармоқларини ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қашқадарё вилояти ҳокимлиги 2026-йил 18-февралдаги 05-11/2066-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида, йиллик даромадлар тақсимотининг энг салбий 5 фоизи асосида хизматлар секторида инвестиция риски пул ифодасида аниқ баҳоланиб, хавф даражаси олдиндан аниқлаш ҳамда илмий асосланган инвестиция қарорларини қабул қилиш имконияти яратилди;
Мавсумий талаб, инфляция босими ҳамда реал аҳоли даромадлари қисқаришига таъсирчан хизмат кўрсатиш тармоқларидаги инвестиция хатарларини лойиҳада режалаштирилган даромаднинг амалда эришилмаган улушини ифодаловчи — даромад узилиши индекси асосида ДУИ≤5% — паст, 5%<ДУИ≤10% — ўртача ва ДУИ>20% — юқори хавф даражаларига ажратиб баҳолаш таклифи Қашқадарё вилоятида ҳудудий инвестиция лойиҳаларини режалаштириш ва хизмат кўрсатиш тармоқларини ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қашқадарё вилояти ҳокимлиги 2026-йил 18-февралдаги 05-11/2066-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида, даромад узилиши индекси (ДУИ) мезони орқали хизмат кўрсатиш тармоқларидаги инвестиция хатарлари паст, ўртача ва юқори даражаларга аниқ таснифланиб, мавсумийлик ва инфляция таъсирини инобатга олган ҳолда инвестиция қарорларини илмий асосда қабул қилиш имконияти яратилди;
Иқтисодий омил 1 фоизга ўзгарганда соф жорий қиймат (НПВ)нинг фоиз ҳисобида қанчага ўзгаришини аниқлаш орқали инвестиция лойиҳаларининг хатар даражасини сонли кўрсаткичлар асосида баҳолаш ва минималлаштиришга қаратилган илмий таклифи Қашқадарё вилоятида ҳудудий инвестиция лойиҳаларини режалаштириш ва хизмат кўрсатиш тармоқларини ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қашқадарё вилояти ҳокимлиги 2026-йил 18-февралдаги 05-11/2066-сонли маълумотномаси).  Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида иқтисодий омилнинг 1 % ўзгаришига НПВ сезгирлиги аниқланиб, инвестиция лойиҳаларининг хатар даражаси сонли ифодада баҳоланди ҳамда хатарларни минималлаштириш бўйича асосли қарорлар қабул қилиш имконияти яратилди;
НПВ сезгирлиги, даромад узилиши индекси, дисконт ставкасига боғланган пессимист, базавий ва оптимистик ссенарийлар асосида хизмат кўрсатиш тармоқларига йўналтириладиган инвестициялар ҳажмининг 2030-йилгача бўлган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган таклиф  Қашқадарё вилоятида ҳудудий инвестиция лойиҳаларини режалаштириш ва хизмат кўрсатиш тармоқларини ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қашқадарё вилояти ҳокимлиги 2026-йил 18-февралдаги 05-11/2066-сонли маълумотномаси).  Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида НПВ сезгирлиги, даромад узилиши индекси ва ссенарийлар асосида хизмат кўрсатиш тармоқларига инвестициялар ҳажмининг 2030-йилгача прогнози аниқланди, ҳамда хатарларни ҳисобга олган ҳолда инвестиция режалаштириш имконияти яратилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish