Джураев Бекзод Бекамтовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қишлоқ хўжалигида маркетинг ва логистик тизимлари самарадорлигини ошириш методологиясини такомиллаштириш”, 08.00.04 – “Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.3.DSc/Iqt970
Илмий маслаҳатчи: Саттаров Шухрат Хасанович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc.03/2025.27.12.I.11.03
Расмий оппонентлар: Эргашев Раҳамтулла Хидирович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Алиев Яшнар Эгамбердиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Султанов Баҳодир Файзуллаевич иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухора давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Қишлоқ хўжалигида тадбиркорлик субектлари фаолиятида маркетинг ва логистика тизимларини ривожлантиришнинг илмий-услубий асосларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қишлоқ хўжалигида етиштирилган маҳсулотларни қайта ишлаш, саралаш, қадоқлаш, сақлаш, ташиш, сотиш ва экспорт қилиш жараёнларининг ўзига хос хусусиятларини комплекс ҳисобга олган ҳолда, маҳсулотлар оқимининг ҳар бир бўғинида истеъмол нархларининг шаклланиш механизми илмий жиҳатдан очиб берилди ҳамда истеъмол нархига энг катта таъсир кўрсатувчи жараён сифатида логистика ва сотиш босқичларида қўшилган қийматнинг консентрациялашуви асосланди;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи субектларга кўрсатиладиган маркетинг ва логистика хизматлари турларининг (таъминот, сақлаш, саралаш, ташиш, сотиш ва воситачилик хизматлари) маҳсулот етиштириш ҳажми, сифати ва бозор нархларига таъсири комплекс баҳоланиб, ушбу таъсирни миқдорий аниқлаш имконини берувчи “маркетинг маржаси”ни ҳисоблашнинг такомиллаштирилган услубияти ишлаб чиқилди;
ички бозорни қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан барқарор таъминлашда маркетинг ва логистиканинг гинтеграциялашувини баҳолаш методикаси таклиф этилган ҳамда қишлоқ хўжалигида фаолият юритувчи хўжалик субектларининг самарадорлик коеффициентлари салбий (Ск<0,3), ўртача (0,3<Ск<0,6) ҳамда ижобий (Ск≥0,7) каби шаклларда баҳолаш таклиф этилган;
қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш таркибини диверсификация қилиш ва маҳсулотлар оқимини бозор конюнктураси ҳамда нархлар динамикасига мос бошқариш зарурияти илмий жиҳатдан асосланиб, қишлоқ хоъжалигида маркетинг, логистика ва сотиш тизимининг ташкилий-иқтисодий механизми ички (ишлаб чиқарувчи салоҳияти, ресурслар, билим ва малака, сақлаш ва тарқатиш имкониятлари) ҳамда ташқи (давлат сиёсати, бозор инфратузилмаси, ҳудудий талаб фарқлари, илмий тадқиқот натижалари ва рақамли ахборот платформалари) омиллар уйғунлиги асосида такомиллаштирилди;
қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш шароитида кичик агробизнес ва тадбиркорлик субектларига кўрсатиладиган маркетинг ва логистика тизими хизматлари ҳажмининг 2030-йилгача бўлган прогноз параметрлари ва ривожлантириш ссенарийлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қишлоқ хўжалигида маркетинг ва логистик тизимларни ривожлантириш методологиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
қишлоқ хўжалигида етиштирилган маҳсулотларни қайта ишлаш, саралаш, қадоқлаш, сақлаш, ташиш, сотиш ва экспорт қилиш жараёнларининг ўзига хос хусусиятларини комплекс ҳисобга олган ҳолда, маҳсулотлар оқимининг ҳар бир бўғинида истеъмол нархларининг шаклланиш механизми илмий жиҳатдан очиб берилди ҳамда истеъмол нархига энг катта таъсир кўрсатувчи жараён сифатида логистика ва сотиш босқичларида қўшилган қийматнинг консентрациялашуви бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги ташкилотларда амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар марказининг 2025-йил 6-октябрдаги 05/03-04-611-сон маълумотномаси). Натижада бу етиштирилган маҳсулотлар оқимини тўғри ташкил қилиш, маҳсулотларни саралаш ва истеъмолчилар талабларини тўғри баҳолаш, шунингдек, истеъмол бозорларини сегментларга ажратиш ва уларнинг талабларига асосан таклиф ҳажмини аниқлаш имкониятини яратади;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи субектларга кўрсатиладиган маркетинг ва логистика хизматлари турларининг (таъминот, сақлаш, саралаш, ташиш, сотиш ва воситачилик хизматлари) маҳсулот етиштириш ҳажми, сифати ва бозор нархларига таъсири комплекс баҳоланиб, ушбу таъсирни миқдорий аниқлаш имконини берувчи “маркетинг маржаси”ни ҳисоблашнинг такомиллаштирилган услубиёти Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги ташкилотларда амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар марказининг 2025-йил 6-октябрдаги 05/03-04-611-сон маълумотномаси). Натижада етиштирилган маҳсулотларни сақлаш ва ташиш сарфлари ҳамда истеъмол бозорлари сиғимини баҳолаш ҳамда бозор нархларининг кескин тебранишини қисқартиришга имконият яратилди;
ички бозорни қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан барқарор таъминлашда маркетинг ва логистиканинг гинтеграциялашувини баҳолаш методикаси таклиф этилган ҳамда қишлоқ хўжалигида фаолият юритувчи хўжалик субектларининг самарадорлик коеффециентлари салбий (Ск<0,3), ўртача (0,3<Ск<0,6) ҳамда ижобий (Ск≥0,7) каби шаклларда баҳолаш таклифлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизими ташкилотларида амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар марказининг 2025-йил 6-октябрдаги 05/03-04-611-сон маълумотномаси). Натижада бу ишлаб чиқарувчиларга нафақат маҳсулотларни истеъмол бозорларига чиқариш, балки ресурслар бозорларини ҳам таҳлил қилган ҳолда, қайси турдаги маҳсулотларни етиштириш нисбатан юқори самара бериши бўйича илмий ахборот бериш имкониятини яратади;
маҳсулотлар оқимини бозор конюнктураси ҳамда нархлар динамикасига мос бошқариш зарурияти илмий жиҳатдан асосланиб, қишлоқ хоъжалигида маркетинг, логистика ва сотиш тизимининг ташкилий-иқтисодий механизмини ички (ишлаб чиқарувчи салоҳияти, ресурслар, билим ва малака, сақлаш ва тарқатиш имкониятлари) ҳамда ташқи (давлат сиёсати, бозор инфратузилмаси, ҳудудий талаб фарқлари, илмий-тадқиқот натижалари ва рақамли ахборот платформалари) омиллар уйғунлиги асосида такомиллаштириш бўйча таклифлар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизими ташкилотларида амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар марказининг 2025-йил 6-октябрдаги 05/03-04-611-сон маълумотномаси). Натижада бу истеъмол бозорларида шаклланадиган нархларга ресурслар таъминотининг таъсирини аниқлаш ҳамда истиқболда бозор баҳоларини прогноз қилиш имкониятини яратди;
қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш шароитида кичик агробизнес ва тадбиркорлик субектларига кўрсатиладиган маркетинг ва логистика тизими хизматлари ҳажмининг 2030-йилгача бўлган прогноз параметрлари ва ривожлантириш ссенарийлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизими ташкилотларида амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар марказининг 2025-йил 6-октябрдаги 05/03-04-611-сон маълумотномаси). Натижада бу қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг иқтисодий самарадорлик коеффициенти 4 та ссенарий бўйича (0,0 дан 0,35 гача паст самарадорлик, 0,36 дан 0,70 гача ўртача самарадорлик, 0,71 дан 0,99 гача самарадор ва 1,0 гача мутлақо самарали) баҳолаш имкониятини яратди