Юсупов Сардор Абдримовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ҳимояланган ерларда гилос етиштириш агротехнологиясининг айрим элементларини ишлаб чиқиш”, 06.01.07 – Мевачилик ва узумчилик (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Qx1692
Илмий раҳбар: Арипов Абдулла Убаевич, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Академик М.Мирзаев номидаги боғдорчилик,
узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.08/2025.27.12.Qx.02.02.
Расмий оппонентлар: Халмирзаев Дилмурад Камилович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори; Абдурамонова Саломат Худайбергеновна, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ҳимояланган ерларда гилоснинг ўсиши, ривожланиши ва ҳосилдорлигига яшил новдаларни кесиш узунлиги ва муддатларининг таъсирини ўрганиш ҳамда сифатли мева етиштиришда тоқалашнинг таъсирини тадқиқ қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор Тошкент вилояти шароитида ҳимояланган ерларда тупроқ юзасини қора плёнка билан мулчалаб етиштирилган гилоснинг Роял Тиога нави назоратга нисбатан мевалари 21-27 кун эрта пишганлиги аниқланган;
ҳимояланган ерларда гилосни Роял Тиога навининг гул куртаклари 50% тоқаланганда меваси йирик (мева вазни 11,6 г), сифати юқори бўлганлаги ҳамда ҳосилдорлиги 175 с/га эканлиги аниқланган;
гилос навларини яшил новдаларни май ойининг И декадасида 30 см узунликда кесилганда дарахтлар яхши ўсиб, ривожланиши ва мева сифати ҳамда ҳосилдорлиги (219 с/га) ошганлиги исботланган;
ҳимояланган ерларда етиштирилган Роял Тиога навини гул куртакларини 50% тоқалаш орқали энг юқори (496 млн. сўм) соф фойда ва рентабелликка (383%) эришилиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Гилосни ҳимояланган ерларда етиштириш бўйича олиб борилган илмий-тадқиқот натижалари асосида:
фермер хўжаликлари, соҳа мутахассислар ва шахсий томорқа ер эгалари учун «Ҳимояланган ерларда гилоснинг сифатли меваларини етиштириш технологияси» номли тавсиянома тасдиқланган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновасиялар миллий марказининг
2025-йил 15-октябрдаги 05/06-04-665-сонли маълумотномаси). Ушбу тавсиянома фермер хўжаликлари, соҳа мутахассислар ва шахсий томорқа майдонларида ҳимояланган ерларда гилоснинг сифатли меваларини етиштириш технологияларини қўллашда амалий қўлланма сифатида хизмат қилмоқда;
ҳимояланган ерларда гилос навларидан эрта муддатда, юқори ҳосилли ҳамда сифатли мевалар етиштириш ишланмаси Тошкент вилояти Тошкент тумани «Алишер Файз Мурувват» фермер хўжалиги кластерида ҳимояланган ерларда Роял тиога навини май ойининг И-декадасида бир йиллик новдаларини 30 см узунликда кесиш агротехникаси 1 га майдонда жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновасиялар миллий марказининг 2025 йил 15 октябрдаги
05/06-04-665-сонли маълумотномаси). Натижада, анъанавий усулда гилос етиштиришга нисбатан ҳимояланган ерларда Роял тиога навини май ойининг И-декадасида 30 см узунликда кесиш орқали етиштирилганда гектаридан 20,8 т (15-20% га юқори) юқори сифатли ҳосил олинган;
Тошкент вилояти Тошкент тумани Тошкент илмий тажриба станциясининг ҳимояланган ерда Роял тиога навини гул куртаклар 50% тоқалаш агротехникаси станциясида 0,3 га майдонда ва “Рахматходжаев Тойир” фермер хўжалигида 1 га майдонда жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновасиялар миллий марказининг 2025-йил 15-октябрдаги 05/06-04-665-сонли маълумотномаси). Бунинг натижасида анъанавий усулда ҳимояланган ерларда гилос етиштиришга нисбатан ҳимояланган ерларда Роял тиога навини 50% тоқалаш орқали етиштирилганда мос равишта 3,6-18,6 т энг юқори сифатли (15-20% га юқори) ҳосил олинган.