Нормуратов Ойбек Улуғбердиевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Минерал ва органо-минерал ўғитларни такрорий, оралиқ сабзавот экинларида қўллашнинг тупроқ хоссалари ҳамда ғўза ҳосилдорлигига таъсирини илмий асослаш”, 06.01.04 – Агрокимё (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.DSc/Qx340
Илмий маслаҳатчи: Болтаев Сайдулла Махсудович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти, DSc.08/2025.27.12.Qx.06.01.
Расмий оппонентлар: Кўзиев Жахонгир Мадаминович, қишлоқ хоʻжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим; Каримов Хусниддин Нагимович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим; Карабаев Икром Тўраевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади минерал ва органо-минерал ўғитларни такрорий, оралиқ сабзавот экинларида қўллашнинг суғориладиган оч тусли бўз тупроқлар агрокимёвий хоссалари ҳамда ғўза ҳосилдорлигига таъсирини илмий асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Сурхондарё вилоятининг оч тусли бўз тупроқлари шароитида такрорий сабзавот экини помидор, оралиқ экин укроп ва асосий экин ғўза тизимида такрорий сабзавот экини помидорда қўлланилган органо-минерал компостнинг сўнги таъсири фонида асосий экин гўза парваришида минерал ўғитларни мақбул (Н150П105П75) меъёри аниқланган;
такрорий сабзавот экини помидорда қўлланилган 21 т/га органо-минерал компостнинг сўнги таъсирида ғўза парваришида минерал ўғитларни камайтирилган (Н150П105К75) меъёрида ғўзанинг озиқ моддаларга талаби юқори бўлган гуллаш даврида аммонийли ва нитратли азот миқдори мос равишда 39,3 ва 43,1 мг/кг ни, ҳаракатчан фосфор ва алмашинувчан калий миқдори эса 47,5 ва 321 мг/кг ни ташкил этиши илмий асосланган;
такрорий сабзавот экини помидорда қўлланилган 21 т/га органо-минерал компостнинг сўнги таъсири фонида асосий экин ғўза парваришида минерал ўғитларни камайтирилган (Н150П105К75) меъёрларида қўлланилганда тупроқдаги мавжуд озиқ моддаларнинг ижобий баланси кузатилиб азот, фосфор ва калийнинг ўзлаштириш коеффициенти минерал ўғитларни ўзи алоҳида қўлланилган варинатга нисбатан мос рависда 19,7; 23,2 ва 13,8% га ортиши асосланган;
суғориладиган оч тусли бўз тупроқлар шароитида такрорий сабзавот экини помидор, ҳамда оралиқ экин укропдан кейин экилган асосий экин ғўзанинг ўсиши, ривожланиши, ҳосилдорлиги ва ҳосилининг технологик сифат кўрсаткичларига ижобий таъсири илмий-назарий томондан асосланган ва ишлаб чиқаришга тавсиялар берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Сурхондарё вилоятининг суғориладиган оч тусли бўз тупроқлари шароитида такрорий помидор оралиқ укроп ва ғўза экиш тизимида минерал ва органо-минерал ўғитларни мақбул қўллаш меъёрларини ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
“Ғўза мажмуидаги экинлар ҳосилдорлиги ва тупроқ унумдорлигига ноанъанавий органо-минерал компостларни қўллаш самарадорлиги” номли тавсиянома ишлаб чиқилган ва амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 11-ноябрдаги 05/01-05/02-05/04-03-506-сонли маълумотномаси). Натижада, органо-минерал компостлар тайёрлаш ва уни қўллаш орқали экинлар ҳосилдорлиги ва тупроқ унимдорлигини оширишда ушбу тавсиянома Сурхондарё вилоятида ғўза ва ғўза мажмуидаги экинлар етиштирувчи агрокластерлар ва фермер хўжаликларида қўлланма сифатида хизмат қилган;
сабзавот экинлари ҳамда асосий экин ғўза тизимида органо-минерал компостнинг дастлабки, кейинги ва сўнги таъсирлари фонида минерал ўғитларни мақбул меъёрини қўллаш агротехникаси Бандихон тумани “Вақт ва имконият” фермер хўжалигида 10,0 га, “Бағрикенг Бандихон” фермер хўжалигида 8,0 га, Музробод тумани “Қодирий Шунқори” фермер хўжалигида 5,0 га, “Холиқов Алимардон” фермер хўжалигида 8,0 га жами 28,0 га майдонда амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 11-ноябрдаги 05/01-05/02-05/04-03-506-сонли маълумотномаси). Натижада: а) такрорий сабзавот экини помидорда қўлланилган минерал ўғитлар (Н120П100К80) органо-минерал компостнинг 21 т/га меъёрини помидорнинг ўсиш-ривожланиши ва ҳосилдорлигига дастлабки таъсирида минерал ўғитларни (Н120П100К80) кг/га меъёрини ўзи алоҳида қўлланилган вариантга нисбатан 4,7 т/га помидор ҳосилини ошириб, рентабеллик даражаси 18,3% га юқори бўлишига эришилган;
б) такрорий сабзавот экини помидорда минерал ўғитларни (Н120П100К80) кг/га фонида 21 т/га органо-минерал компост қўлланилиб, унинг кейинги таъсири фонида оралиқ экин укропда минерал ўғитларни Н70П50К30 кг/га қўлланилган меъёрларида укроп ҳосилдорлиги минерал ўғитларни ўзи алоҳида қўлланилган вариантга нисбатан 5,3 с/га ошиб, рентабеллик даражаси 11,7% га юқори бўлганлигига имкон берди;
c) такрорий ва оралиқ сабзавот экинлари ҳамда асосий экин ғўза тизимида такрорий сабзавот экини помидорда қўлланилган минерал ўғитлар (Н120П100К80) фонида 6 т/га бентонит ҳамда 15 т/га гўнг асосида тайёрланган органо-минерал компостни 21 т/га меъёрининг сўнги таъсирида такрорий ҳамда оралиқ экиндан сўнг экилган ғўзага Н150П105К75 кг/га меъёрида маъдан ўғитлар қўлланилганда органо-минерал компост қўлланилмасдан такрорий сабзавот экини (помидор), оралиқ экин (укроп) ҳамда асосий экин ғўза алмашлаб экиш тизимида минерал ўғитларни ўзи алоҳида қўлланилган вариантга нисбатан 9,3 с/га пахта ҳосили олиниб, рентабеллик даражаси 15,7 % га юқори бўлишига эришилган.