Ҳакимов Санжар Ҳабибовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи):
“Тортув электр юритмаларнинг ишлаш режимларини оптималлаштириш”,
05.05.02 – “Электротехника. Электр энергия станциялари, тизимлари. Электротехник мажмуалар ва қурилмалар”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Т2948
Илмий раҳбар Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Колесников Игор Константинович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети, DSc 10/2025.27.12.Т.01.03.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Бедрицкий Иван Михайлович – техника фанлари доктори, профессор; Толипов Жамшид Нурбекович – техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади энергия самарадорлиги оширилган тортув электр юритмаларининг иш режимларини оптималлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
тортув электр юритмасининг ишлаш самарадорлигини баҳолашнинг оптимал мезонлари векторли оптималлаштиришнинг сифат кўрсаткичлари ва ички параметрлари асосида аниқланган;
тортув электр юритмасининг қўзғалиш ва тўғри ҳаракат режимларида статор оқим илашиши ва моментини бошқаришнинг оқим илашиши эффектив қийматини танлаш орқали статор истеъмол токини минималлаштириш имконини берувчи энергия тежамкор алгоритми ишлаб чиқилган;
тортув электр юритмасини тортув режимида бошқариш тизимининг статор оқим илашиши ва тортув двигатели электромагнит моментининг оптимал параметрларини ҳисобга олувчи математик ва компютер моделлари индуктив боғланиш коеффициентини инобатга олган ҳолда такомиллаштирилган;
рекуператив тормозлашда тортув электр юритмасининг иккиламчи таъминот манбаидаги электромагнит жараёнлар иқлим шароитлари таъсирини инобатга олган ҳолда баҳолаш услуби ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши қуйидагилардан иборат: Тортув электр юритмаларининг ишлаш режимларини оптималлаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
тортув электр юритмасининг такомиллаштирилган математик ва компютер моделлари асосида “Ўзтемирйўлмаштаъмир” АЖнинг синов стендида тортув электр юритмаси статор оқим илашиши ва электромагнит моментининг оптимал қийматлари тажриба йўли билан олиниб, амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 6.11.2025 йилдаги 4/Э1618-сон маълумотномаси.). Натижада тортув мотори статор токи истемолини 3-5%га камайтириш имконини берган;
тортув электр юритмасининг статор оқим илашиши ва электромагнит моментини бошқаришнинг ишлаб чиқилган алгоритми “Ўзтемирйўлмаштаъмир” АЖнинг ишлаб чиқариш-синов жараёнига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 6.11.2025 йилдаги 4/Э1618-сон маълумотномаси.). Натижада тортув электр юритмаси энергия самарадорлигини ошириш ва эксплуатацион харажатларни камайтиришга эришилди. Электр энергияси сарфини камайтириш ҳисобига йиллик иқтисодий самарадорлик 90720000 сўмни ташкил этган.