Ишанова Дилдора Абдувалиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ичимлик сув таъминоти тизимларидаги насос станцияларининг иш режимларини оптималлаштириш (Тошкент шаҳар сув таъминоти насос станцияси мисолида)”, 05.05.01 – “Энергетика тизимлари ва мажмуалари”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.PhD/Т3476.
Илмий раҳбар: Шавазов Абдулатиф Ачилович - техника фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Энергетика муаммолари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Энергетика муаммолари институти, DSc.05/2025.28.11.Т.02.01. 
Расмий оппонентлар: Хошимов Фозилджoн Абидович- техника фанлари доктори, профессор. Хушиев Сирожиддин Мейлиевич - техника фанлари бўйича фалсафа доктори PhD, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат транспорт университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: сув таъминоти тизимидаги насос станцияларининг суткалик сув истеъмоли графигига мувофиқ иш режимларини оптималлаштириш орқали энергия самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ичимлик сув таъминоти тизимидаги насос агрегатининг иш режими сув истеъмолининг кунлик графиги, гидравлик характеристикаси ва электромеханик параметрлар асосида оптималлаштирилган;
асинхрон частотали бошқарилувчи электр юритмали насос агрегатининг бошқариш тизимидаги динамик жараёнларни генетик алгоритми асосида насос агрегатининг интеграллашган имитацион модели ва структуравий схемаси такомиллаштирилган;
насос агрегатининг босимли қувурида ичимлик сувининг ўзгарувчан босими ва сарфини инобатга олган ҳолда частотавий ростланувчи асинхрон электр юритманинг оптималлаштриш алгоритми ва математик модели ишлаб чиқилган;
ичимлик сув таъминоти тизими насос станцияларидаги частотавий ростланувчи асинхрон электр юритмаларининг солиштирма электр энергия истеъмолини ҳисоблаш усули гидравлик ва электромеханик кўрсаткичларни инобатга олган холда такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Сув таъминоти насос станцияларининг иш режимларини оптималлаштириш бўйича олиб борилган илмий-тадқиқот ишлари натижалари асосида:
технологик параметрларни ростлаш орқали насос станциясининг иш режимларини оптимал бошқариш усули Тошкент шаҳар сув таъминоти тизими қошидаги Қибрай сув иншоатида жорий этилди (“O’zsuvta’minot” АЖнинг 2024 йил 17 майдаги 2/16-1867-сонли маълумотномаси). Натижада бир йилда 246 133,9 кВт·соат электр энергия миқдорини тежаш имконини берган;
гидравлик ва электромеханик кўрсаткичларни инобатга олган холда частотавий ростланувчи асинхрон электр юритмалари электр энергиясининг солиштирма сарфини меъёрлаш усули Тошкент шаҳар сув таъминоти тизими қошидаги Қибрай сув иншоатида жорий этилди (“O’zsuvta’minot” АЖнинг 2024 йил 17 майдаги 2/16-1867-сонли маълумотномаси). Натижада кутилаётган йиллик иқтисодий самарадорлик 110 760 270 (бир юз ўн миллион етти юз олтмиш минг икки юз етмиш) сўмни ташкил этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish