Очилов Жамшид Темур ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Гонартроз хасталигида тизза бўғими тузилмаларидаги ўзгаришларнинг клиник-морфологик жиҳатларини қиёсий тавсифи», 14.00.15 – Патологик анатомия, 14.00.22 – Травматология ва ортопедия.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/Tib5172.
Илмий раҳбарлар: Жуманов Зиядулла Эшмаматович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Эранов Шерзод Нуралиевич, тиббиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети ҳузуридаги DSc.06/2025.27.12.Tib.01.03 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Мусаева Юлдуз Алписовна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Худойбердиев Қобилжон Турсунович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Абуали ибни Сино номидаги Тожикистон давлат тиббиёт универстети.
II. Тадқиқотнинг мақсади: иккиламчи гонартроз хасталигида тизза бўғими тузилмаларидаги ўзгаришларнинг клиник-морфологик қиёсий таҳлилини ўтказишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
иккиламчи гонартроз касаллигида тизза бўғими тоғай тўқимасидаги некроз ўчоқларининг ва субхондрал суяк нўқсонларининг трабекуляр суяк тўқимасига тарқалиши касаллик муддати ошган сайин ортиб бориши исботланган;
иккиламчи гонатрозда тизза бўғимида ривожланган оғир деформация ҳолатларида ҳам, пайлар, синовиал парда, бўғим халтаси структурасида ва периартикуляр мушаклар шишиши фонида чуқур патоморфологик ўзгаришлар ривожланмаслиги туфайли бўғим функциясини сақлаб қолиш асослаган;
иккиламчи гонатрозда бўғим юзаси тоғайи, субхондрал суяк дефектлари ҳамда бўғимлар юмшоқ тўқима тузилмаларининг морфологик ва морфометрик кўрсаткичлари беморнинг ёши ва касаллик муддатига боғлиқ ҳолда сезиларли даражада фарқ қилиши исботланган;
иккиламчи гонартрозда қон томир деворидаги прогрессив склеротик ўзгаришларнинг, қон томир юзасининг торайиши ва қон оқимининг секинлашиши билан бирга, тизза бўғими юзаси тоғайидаги ва субхондрал суяк тўқимасининг ҳужайраларидаги деструктив жараёнларни кучайтиришдаги роли исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Гонартроз хасталигида тизза бўғими тузилмаларидаги ўзгаришларнинг клинико-морфологик жиҳатларини қиёсий таҳлили бўйича олинган илмий натижалари асосида:
биринчи илмий янгилик: иккиламчи гонартроз касаллигида тизза бўғими тоғай тўқимасидаги некроз ўчоқларининг ва субхондрал суяк нўқсонларининг трабекуляр суяк тўқимасига тарқалиши касаллик муддати ошган сайин ортиб бориши исботланганлиги бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университетининг илмий кенгаши томонидан 2025 йил 28 майда 10-сон билан тасдиқланган «Гонартроз хасталигида тизза бўғими тузилмаларидаги морфологик ўзгаришларнинг аниқлаш усуллари» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Сурхондарё вилояти патологик анатомия бюроси бўйича 10.06.2025 йилдаги 27Ш-сон ва Навоий вилояти патологик анатомия бюроси бўйича 05.09.2025 йилдаги 41-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 4 сентябрдаги 24/22-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: тавсия этилган усулларнинг патологик анатомия амалиётига жорий этилиши натижасида, гонартроз хасталигида тизза бўғими субхондрал суяк нуқсонларини трабекуляр суяк тўқимасига тарқалиши тоғай тўқимасидаги дегенератив ва дистрофик ўзгаришларнинг патологоанатомик текширувларга доир хулосаларининг сифати оширилган, уларнинг ишончлилиги ва асосланганлиги таъминлаган. Иқтисодий самарадорлиги: мазкур патологияни текшириш учун сарфланадиган 48000 сўм бюджет маблағлари (анъанавий усулнинг ўртача нархи 126000 сўм, тавсия этлган усулнинг нархи эса 74000 сўмни ташкил қилади) тавсия этилган усулдан фойдаланиш орқали патологоанатомик текширув вақтини 6-7 кундан 3-4 кунгача қисқартириш натижасида иқтисод қилинади;
иккинчи илмий янгилик: иккиламчи гонатрозда тизза бўғимида ривожланган оғир деформация ҳолатларида ҳам, пайлар, синовиал парда, бўғим халтаси структурасида ва периартикуляр мушаклар шишиши фонида чуқур патоморфологик ўзгаришлар ривожланмаслиги туфайли бўғим функциясини сақлаб қолиш асослаганлиги бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университетининг илмий кенгаши томонидан 2025 йил 28 майда 10-сон билан тасдиқланган «Гонартроз хасталигида тизза бўғими тузилмаларидаги морфологик ўзгаришларнинг аниқлаш усуллари» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Сурхондарё вилояти патологик анатомия бюроси бўйича 10.06.2025 йилдаги 27Ш-сон ва Навоий вилояти патологик анатомия бюроси бўйича 05.09.2025 йилдаги 41-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 4 сентябрдаги 24/22-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: тавсия этилган усулларнинг патологик анатомия амалиётига жорий этилиши натижасида, тизза бўғими гонартрозларида пайлар, синовиал парда, бўғим халтаси ва периартикуляр мушакларидаги морфологик ўзгаришларнинг патологоанатомик текширувларга доир хулосаларининг сифати оширилган, уларнинг ишончлилиги ва асосланганлиги таъминлаган. Иқтисодий самарадорлиги: мазкур патологияни текшириш учун сарфланадиган 44000 сўм бюджет маблағлари (анъанавий усулнинг ўртача нархи 110000 сўм, тавсия этлган усулнинг нархи 70000 сўмни ташкил қилади) тавсия этилган усулдан фойдаланиш орқали патологоанатомик текширув вақтини 6-8 кундан 2-3 кунгача қисқартириш натижасида иқтисод қилинади;
учинчи илмий янгилик: иккиламчи гонатрозда бўғим юзаси тоғайи, субхондрал суяк дефектлари ҳамда бўғимлар юмшоқ тўқима тузилмаларининг морфологик ва морфометрик кўрсаткичлари беморнинг ёши ва касаллик муддатига боғлиқ ҳолда сезиларли даражада фарқ қилиши исботланганлиги бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университетининг илмий кенгаши томонидан 2025 йил 28 майда 10-сон билан тасдиқланган «Гонартроз хасталигида тизза бўғими тузилмаларидаги морфологик ўзгаришларнинг аниқлаш усуллари» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Сурхондарё вилояти патологик анатомия бюроси бўйича 10.06.2025 йилдаги 27Ш-сон ва Навоий вилояти патологик анатомия бюроси бўйича 05.09.2025 йилдаги 41-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 4 сентябрдаги 24/22-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: тавсия этилган усулларнинг патологик анатомия амалиётига жорий этилиши натижасида, касаллик муддати ва беморларнинг ёшига боғлиқ ҳолда бўғим юзаси тоғайи, субхондрал суяк дефектлари ҳамда бўғимлар юмшоқ тўқималари тузилмаларидаги морфологик ва морфометрик кўрсаткичлар патологоанатомик текширувларга доир хулосаларининг сифати оширилган, уларнинг ишончлилиги ва асосланганлиги таъминлаган. Иқтисодий самарадорлиги: мазкур патологияни текшириш учун сарфланадиган 40000 сўм бюджет маблағлари (анъанавий усулнинг ўртача нархи 110000 сўм, тавсия этлган усулнинг нархи 72000 сўмни ташкил қилади) тавсия этилган усулдан фойдаланиш орқали патологоанатомик текширув вақтини 6-7 кундан 2-3 кунгача қисқартириш натижасида иқтисод қилинади;
тўртинчи илмий янгилик: иккиламчи гонартрозда қон томир деворидаги прогрессив склеротик ўзгаришларнинг, қон томир юзасининг торайиши ва қон оқимининг секинлашиши билан бирга, тизза бўғими юзаси тоғайидаги ва субхондрал суяк тўқимасининг ҳужайраларидаги деструктив жараёнларни кучайтиришдаги роли исботланганлиги бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университетининг илмий кенгаши томонидан 2025 йил 28 майда 10-сон билан тасдиқланган «Гонартроз хасталигида тизза бўғими тузилмаларидаги морфологик ўзгаришларнинг аниқлаш усуллари» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Сурхондарё вилояти патологик анатомия бюроси бўйича 10.06.2025 йилдаги 27Ш-сон ва Навоий вилояти патологик анатомия бюроси бўйича 05.09.2025 йилдаги 41-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 4 сентябрдаги 24/22-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: тавсия этилган усулларнинг патологик анатомия амалиётига жорий этилиши натижасида, гонартрозларда тизза бўғими юзаси тоғай, субхондрал ва суяк тўқимаси ҳужайраларининг пролефератив-регенератив, қон томирлар деворида склеротик ва деструктив жараёнларнинг морфологик ўзгаришларининг патологоанатомик текширувларга доир хулосаларининг сифати оширилган, уларнинг ишончлилиги ва асосланганлиги таъминлаган. Иқтисодий самарадорлиги: мазкур патологияни текшириш учун сарфланадиган 45000 сўм бюджет маблағлари (анъанавий усулнинг ўртача нархи 120000 сўм, тавсия этлган усулнинг нархи 75000 сўмни ташкил қилади) тавсия этилган усулдан фойдаланиш орқали патологоанатомик текширув вақтини 7-8 кундан 3-4 кунгача қисқартириш натижасида иқтисод қилинади.