Арзиева Биби-Санем Айназаровнанинг
педагогика фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Прагмалингводидактик ёндашув асосида филолог-талабаларнинг маданиятлараро мулоқот компетенсиясини такомиллаштириш методикаси”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (Инглиз тили).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3DSc/Ped1236
Илмий маслаҳатчи: Бекимбетова Гулбахар Рисбаевна, педагогика фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Нукус давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Нукус давлат педагогика институти, DSc.01/2025.27.12.Ped.09.01
Расмий оппонентлар: Маттиев Илҳом Бегматдўлович, педагогика фанлари доктори, профессор; Икромхонова Фируза Икромовна, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Юлдашева Шахло Шукурлаевна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади прагмалингводидактик ёндашув асосида филолог-талабаларнинг маданиятлараро мулоқот компетенсиясини такомиллаштириш методикасини ишлаб чиқиш ва амалий татбиқ этиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
филолог-талабаларда маданиятлараро мулоқот компетенсиясини такомиллаштиришда прагмалингводидактик ёндашувнинг консептуал моҳияти, шаклланиш тамойиллари (коммуникативлик, аутентиклик, контекстуаллик, рефлексивлик, кооперативлик) ва лингвокогнитив, социопрагматик, этномаданий ўзаро боғлиқлиги илк бор ўзбек-қорақалпоқ-инглиз тиллари контекстида прагматик трансфер нуқтаи назаридан аниқлаштирилган;
маданиятлараро мулоқотдаги прагматик маркерлар, нутқий (ассертивес, диреcтивес, cоммиссивес, эхпрессивес, деcларативес), импликатуралар,  дискурс маркерлари, хушмуомалалик стратегиялари (поситиве/негативе) маданий скриптларнинг қорақалпоқ-ўзбек талабалари контекстидаги (вербал – лексик янгиликлар, аббревиатуралар, фразеологизмлар, новербал актларнинг (жест, проксемика, кўз контакт) тизимли таснифи ва дидактик имкониятларини ролли симуляциялар ҳамда рефлексив вазифалар асосида такомиллаштирилган;
филолог-талабаларда маданиятлараро мулоқот компетенсиясини такомиллаштиришда лексик дериватлар (неологизмлар, аббревиатуралар, ўзлаштирмалар) ва қисқартмаларнинг прагматик функсиялари (номинатив, идентификация, маркерлик, стилистик) импликатура интенсивлиги, эмоционал-экспрессивлик ва коммуникацион маҳсулдорлик нуқтаи назардан контекстдаги дидактик имкониятлари ёритиб берилган;
прагмалингводидактик ёндашув асосида қисқартмаларнинг норасмий регистрдаги прагматик юкламаси (ижтимоий идентификация, эмоционал экспрессия, хушмуомалалик стратегиялари), маданиятлараро мулоқотдаги қўлланилиш дастурлари бўйича “Девелопинг Интерcултурал Cомпетенcе” номли муаллифлик веб-сайти (15 та структураланган мавзу, 30 та тест, автомат баҳолаш тизими, рефлекция инструментлари) вербал ва новербал элементлар интеграцияси асосида ишлаб чиқилган;
филолог-талабаларда маданиятлараро мулоқот компетенсиясини такомиллаштиришда прагмалингводидактик машқлар комплекси қисқартмалар, ўзлаштирмалар ва фразеологизмларнинг прагматик кўп қирралилигини (номинатив, идентификация, маркерлик, стилистик функсиялари, импликатура интенсивлиги, нутқ регистрига мослик ҳамда коммуникацион маҳсулдорлик) чуқур ўзлаштиришни таъминлайдиган алгоритмлаштирилган вазифалар асосида ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Прагмалингводидактик ёндашув асосида филолог-талабаларнинг маданиятлараро мулоқот компетенсиясини такомиллаштиришга оид тадқиқот натижалари асосида: 
филолог-талабаларда маданиятлараро мулоқот компетенсиясини такомиллаштиришда прагмалингводидактик ёндашувнинг консептуал моҳияти, шаклланиш тамойиллари (коммуникативлик, аутентиклик, контекстуаллик, рефлексивлик, кооперативлик) ва лингвокогнитив, социопрагматик, этномаданий ўзаро боғлиқлиги илк бор ўзбек-қорақалпоқ-инглиз тиллари контекстида прагматик трансфер нуқтаи назаридан аниқлаштиришга доир таклиф ва тавсиялар “Девелопинг Интерcултурал cомпетенcе” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 9-июлдаги 258-сонли буйруғи асосида берилган 992279 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, талабаларнинг маданиятлараро мулоқот компетенсиясини ривожлантиришга ва нутқий мулоқотга киришиш имкониятини оширишга хизмат қилган;
маданиятлараро мулоқотдаги прагматик маркерлар, нутқий (ассертивес, диреcтивес, cоммиссивес, эхпрессивес, деcларативес), импликатуралар, дискурс маркерлари, хушмуомалалик стратегиялари (поситиве/негативе) маданий скриптларнинг қорақалпоқ-ўзбек талабалари контекстидаги (вербал – лексик янгиликлар, аббревиатуралар, фразеологизмлар, нонвербал актларнинг (жест, проксемика, кўз контакт) тизимли таснифи ва дидактик имкониятларини ролли симуляциялар ҳамда рефлексив вазифаларга оид таклиф ва тавсиялар СУЗ800-18-CА-0001 рақамли, “Лангуаге Теачер Эдуcатион анд Cурриcулум Десигн Эхчанге wитҳ ан Эмпҳасис он Плурилингуалисм анд Мултиcултуралисм” номли халқаро лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2026-йил 14-январдаги 11-05-174/04-сон маълумотномаси). Натижада, прагмалингводидактик ёндашув асосида филолог-талабаларнинг маданиятлараро мулоқот компетенсиясини такомиллаштириш механизми ишлаб чиқилган;
филолог-талабаларда маданиятлараро мулоқот компетенсиясини такомиллаштиришда лексик дериватлар (неологизмлар, аббревиатуралар, ўзлаштирмалар) ва қисқартмаларнинг прагматик функсиялари (номинатив, идентификация, маркерлик, стилистик) импликатура интенсивлиги, эмоционал-экспрессивлик ва коммуникацион маҳсулдорлик нуқтаи назардан контекстдаги дидактик имкониятларини такомиллаштиришга доир интегратив технологияларга оид таклиф ва тавсиялар “Қорақалпоқ фолклорида оламнинг этнолингвистик тасвирини монографик аспектда таҳлил қилиш” номли фундаментал лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2025-йил 19-декабрдаги 810/1-сонли маълумотномаси). Натижада, прагмалингводидактик ёндашув асосида филолог-талабаларнинг маданиятлараро мулоқот компетенсиясини такомиллаштириш бўйича дидактик тизими такомиллаштирилган;
прагмалингводидактик ёндашув асосида қисқартмаларнинг норасмий регистрдаги прагматик юкламаси (ижтимоий идентификация, эмоционал экспрессия, хушмуомалалик стратегиялари), маданиятлараро мулоқотдаги қўлланилиш дастурлари бўйича “Девелопинг Интерcултурал Cомпетенcе” номли муаллифлик веб-сайти (15 та структураланган мавзу, 30 та тест, автомат баҳолаш тизими, рефлекция инструментлари) вербал ва новербал элементлар интеграциясига оид таклиф ва тавсиялар “Девелопинг Интерcултурал cомпетенcе” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 9-июлдаги 258-сонли буйруғи асосида берилган 992279 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, халқаро маданиятлараро мулоқот компетенсиясини амалиёт билан боғлиқлик, кўргазмалилик, креативлик имконияти ишлаб чиқилган ва синовдан ўтказилган;
филолог-талабаларда маданиятлараро мулоқот компетенсиясини такомиллаштиришда прагмалингводидактик машқлар комплекси қисқартмалар, ўзлаштирмалар ва фразеологизмларнинг прагматик кўп қирралилигини (номинатив, идентификация, маркерлик, стилистик функсиялари, импликатура интенсивлиги, нутқ регистрига мослик ҳамда коммуникацион маҳсулдорлик) чуқур ўзлаштиришни таъминлайдиган алгоритмлаштирилган вазифаларга доир илмий хулосалар ва амалий тавсиялар СУЗ800-18-ГР-0023 рақамли, “Энглиш Аccесс Миcросчоларшип” номли халқаро лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2026-йил 14-январдаги 11-05-174/04-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг ижтимоий-коммуникатив, ўқув фаолияти ҳамда ўз-ўзини ривожлантиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish