Азизкулова Шахноза Уруновна
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Илова алоқага асосланган синтактик қурилмаларнинг ўзига хос коммуникатив-прагматик хусусиятлари (немис тили материали мисолида)”, 10.00.04 – Европа, Америка ва Австралия халқлари тили ва адабиёти ихтисослиги
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/Fil3781  
Илмий раҳбар: Бегматов Мухтор Бегматович, филология фанлари номзоди, профессор 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат чет тиллар институти, PhD.03/2025.27.12.Fil.37.02 
Расмий оппонентлар: Сулайманова Нилуфар Жаббаровна,  филология фанлари доктори (DSc), профессор; Ахмедов Анвар Ботирович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бадиий матнда илова алоқага асосланган қурилмаларнинг коммуникатив-прагматик хусусиятларини аниқлаш ва тавсифлаш, шунингдек, матн таҳлили нуқтаи назаридан тадқиқ қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳозирги замон немис бадиий адабиётлари матнларида қўлланадиган семантик-синтактик бирликлар, илова ҳодисаси, илова алоқага асосланган қурилма, иловали элемент, бадиий матн каби тушунчаларни немис ёзувчиларнинг асарларидан олинган фактик материаллар-мисоллар асосида таҳлил қилган ҳолда тадқиқот ишининг илмий-назарий асоси аниқланган;
илова алоқага асосланган синтактик қурилмаларнинг лингвистик таҳлили асосида  тилнинг семантик-синтактик ва стилистик таҳлил воситалари бажариб келадиган турли функсиялари ёрдамида иловали элементларнинг коммуникатив ўзига хосликлари очиб берилган;
ҳозирги замон немис тилида илова алоқага асосланган синтактик қурилмалар таркибидаги иловали элементларнинг лексик-грамматик хусусиятлари ҳамда уларнинг коммуникатив-прагматик жиҳатдан ажралиб туриши тил бирликларининг маъно қирралари ва синонимлик муносабатлари асосида далилланган;
илова алоқага асосланган синтактик қурилмадаги иловали элементларни коммуникатив-прагматик нуқтаи назардан таҳлил қилиш асосида ушбу қурилма таркибидаги бирликлардан ташкил топган илова қурилмалар функсионал-семантик вазифаларни бажариб келиши  бадиий матндан олинган кўп сонли мисоллар ёрдамида исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Диссертацияда ишлаб чиқилган назарий ва амалий хулосалар, ишланма ҳамда таклифлар асосида:
ҳозирги замон немис бадиий адабиётида қўлланадиган синтактик бирликлар – илова ҳодисаси, илова алоқага асосланган қурилма, иловали элемент ва бадиий матн каби тушунчалар ёзувчилар асарларидан олинган мисоллар асосида таҳлил қилиниб, илова алоқага асосланган синтактик қурилмадаги иловали элементларнинг лексик таркибига хос бўлган коммуникатив-прагматик хусусиятларига оид хулосалардан Самарқанд давлат чет тиллари институтида амалга оширилган АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан 2022-2024-йилларга мўлжалланган СУЗ80020ГР0039-рақамли “Энглиш Аccесс Миcросчоларшип Програм” лойиҳасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2025-йил 14-июндаги 1790/02-сонли маълумотномаси). Натижада, илова алоқага асосланган синтактик қурилмадаги иловали элементларнинг лексик таркибига хос бўлган хусусиятлари аниқланган ва уларнинг коммуникатив-прагматик функсиялари ўрганилган, ушбу қурилманинг коммуникатив-прагматик хусусиятлари билан богʻлиқ томонлари ҳамда функсиялари тилшунослик, назарий ва амалий грамматика, лексикология каби фанлардан яратиладиган дарслик ва ўқув қўлланмаларнинг такомиллашувига хизмат қилган;
илова алоқага асосланган синтактик қурилмаларнинг лингвистик таҳлили асосида  тилнинг бадиий тасвир воситалари бажариб келадиган функсиялар ёрдамида иловали элементлар коммуникатив хусусиятларга эга бўлишига доир мулоҳазалардан Қарши давлат университетида 2021-2023 йилларда амалга оширилган СУЗ-800-21ГР- 3181 “Реинфорcинг Энглиш Лангуаге cомпетенcе ат Карши Стате Университй” лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Қарши давлат университетининг 2025-йил 21-июндаги 04/2699-сонли маълумотномаси). Натижада, ҳозирги замон немис тилида илова алоқага асосланган синтактик қурилмалар лингвистик жиҳатдан таҳлил қилиниб, тилнинг бадиий тасвир воситалари бажарадиган функсиялари асосида иловали элементларнинг коммуникатив хусусиятларини очиб берилган. Бу эса ўқитувчи ва талабаларнинг тилшунослик, лингвистик таржимашунослик ҳамда бадиий мулоқот соҳаларидаги билимларини чуқурлаштириш, шунингдек, тил тизими билан богʻлиқ муаммоларнинг амалий ечимига қаратилган, аниқ мақсадга йўналтирилган дастурларни ишлаб чиқиш имконини берди;
ҳозирги замон немис тилида илова алоқага асосланган синтактик қурилмалар таркибидаги иловали элементларнинг лексик хусусиятлари ҳамда уларнинг прагматик ўзига хослиги тил бирликларининг маъно жиҳатлари ва синонимлик муносабатларига оид хулоса ва ечимлардан Самарқанд вилоят телерадиоканалининг 2025-йил 18-июн куни эфирга узатилган “Сифатли таълимни ривожлантириш жамгʻармаси” кўрсатувининг навбатдаги сони ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилди.  (Самарқанд вилоят телерадиоканалининг 2025-йил 21-июндаги 01-07/238-сонли маълумотномаси). Натижада, илова алоқага асосланган синтактик қурилманинг таҳлили асосида иловали элементларнинг структур жиҳатдан турлари ва коммуникатив хусусиятларининг бадиий асарлар матнларида қўлланиш даражаси кўрсатиб берилган, бу эса тадқиқот натижаларини амалиётга татбиқ этиш имконини яратган ҳамда давлат таълим муассасасининг илмий-ижодий фаолиятини такомиллаштириш, ёшлар маънавиятини шакллантириш ва тарбиялашда, шунингдек, асосий чора-тадбирларни амалга оширишда маълум даражада манба бўлиб хизмат қилган;
ҳозирги замон немис бадиий адабиётларида қўлланадиган илова алоқага асосланган синтактик қурилмадаги иловали элементларни коммуникатив-прагматик жиҳатдан таҳлил қилиш асосида ушбу қурилма таркибидаги бирликларни функсионал-семантик хусусиятлари ҳақидаги хулосалардан Қорақалпоқ давлат университетида 2024 йилда амалга оширилган «ПЗ-20170930309 «Қорақалпоқ фолклори тилининг адабий тил ривожига та՚сири масаласи» лойиҳаси доирасида фойдаланилган ( 23.04.2024 № 01-20-02/2492-сонли маълумотномаси ). Натижада, немис ёзувчиларнинг асарларидан олинган мисоллар таҳлили асосида тадқиқотнинг назарий асоси аниқланган ҳамда илова алоқага асосланган синтактик қурилмадаги иловали элементларнинг семантик таркибига хос бўлган хусусиятлари ва уларнинг коммуникатив-прагматик функсиялари ўрганилган, ушбу қурилманинг коммуникатив-прагматик хусусиятлари билан боғлиқ томонлари ҳамда функсиялари тилшунослик, назарий ва амалий грамматика, лексикология каби фанлардан яратиладиган дарслик ва ўқув қўлланмаларнинг такомиллашувига ёрдам бериши асосланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish