Одилова Малохат Расулжон қизининг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 
 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тарихий ёндашувлар асосида педагогик атамаларнинг шаклланиши ва амалиётда қўлланилиши ”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Ped2184
Илмий раҳбар: Талапов Бахриддин Алижанович, фалсафа фанлари доктори, (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат       университети, PhD.03/2025.27.12.Ped.22.02.   
Расмий оппонентлар: Азимова Зиёда Эргашевна педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Асқарова Ўғилой Мамашокировна, педагогика фанлари доктори, (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тарихий йондашувлар асосида педагогик атамаларнинг шаклланиши ва амалийотда қоълланилиши боъйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги
тарихий ёндашувлар асосида педагогик атамаларнинг шаклланиши ва амалиётда қўлланилишининг педагогик имкониятлари аниқлаштирилиб, уларнинг таълим мазмунини бойитиш, методик таъминотни такомиллаштириш ҳамда талабаларнинг илмий-педагогик тафаккурини ривожлантиришдаги ўрни илмий жиҳатдан асослаб берилди;
тарихий ёндашувлар асосида педагогик атамаларнинг шаклланиши ва амалиётда қўлланилиш жараёнлари антропологик, фалсафий ва педагогик қарашлар эволюцияси нуқтайи назаридан тизимли таҳлил қилиниб, мазкур жараёнларни такомиллаштирилди;
тарихий ёндашувлар асосида педагогик атамаларнинг шаклланиши ва амалиётда қўлланилишига йўналтирилган мотивацион, интелектуал, амалий, ҳиссий-иродавий, ташкилотчилик, коммуникатив фаолиятнинг функсиялари, обективлик, тарихийлик тамойиллари, тизимли културологик (маданий), фаолиятли ёндашувлари жиҳатдан локаллаштирилган педагогик модел ишлаб чиқилиб, унинг самарадорлиги илмий жиҳатдан такомиллаштирилди;
тарихий ёндашувлар асосида педагогик атамаларнинг шаклланиши ва амалиётда қўлланилиш самарадорлиги репродуктив, продуктив, қисман-изланишли ва креатив баҳолаш мезонлари асосида аниқлаштирилди;
 IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши Педагогик атамаларнинг шаклланиш тарихи ва амалиётда қўлланилиши юзасидан олиб борилган илмий-амалий тадқиқотлар натижаси ва ишлаб чиқилган назарий-методологик ва амалий таклифлар асосида:
тарихий ёндашувлар асосида педагогик атамалар мазмунини педагогик унификациялашда таълим-тарбияга оид илмий терминларни даврий босқичма-босқич шаклланиши ва уларнинг концептуал-назарий модернизациялаштирилишга оид таклиф ва тавсияларидан “Педагогик атамалар” номли луғатини ишлаб чиқишда фойдаланилган (ЎзР ОЎМТВнинг 2023 йил 25 августдаги № 311-сонли буйруғи билан тасдиқланган)  Натижада, педагогика илмининг ривожланиши ва оммалашуви” қисми янги илмий маълумотлар билан бойиган, атамалар изоҳи мукаммаллашган;
педагогик атамаларнинг семантик мазмуни, функсионал вазифалари ва методик ривожланиш жараёнларидаги ўзгаришлари ҳамда тизимли-педагогик ёндашув устуворлиги илмий асосланишига оид таклиф ва тавсияларидан “Педагогик атамалар” номли ўқув қўлланмасини яратишда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 21 ноябр 02-07-511/04-сон далолатномаси). Натижада мазкур ўқув қўлланмасидан олий таълим муассасаларида илмий-амалий манба сифатида фойдаланилмоқда;
тизимли таҳлил асосида, олий таълим талабалари учун мотивацион-эҳтиёжли, фаолиятга йўналтирилган, интерактив ва маданий-методик жиҳатдан локаллаштирилган педагогик атамаларни ўрганиш моделини яратиш илмий жиҳатдан такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасаси томонидан 2022 йил декабр ойи, 2023 йил январ ва октябр ойларида эфирга узатилган “Адабий жараён”, “Таълим ва тараққиёт”, “Ўзбекистон ёшлари” номли дастурлар сенарияларини тайёрлашда файдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2023 йил 21 ноябрдаги №-04-36-1750-сонли маълумотномаси). Натижада телевидение ва радиоешиттиришлар сценарийлари мазмуни бойитилиб, педагогик атамаларнинг амалий қўлланилишини ривожлантиришга хизмат қилди.
педагогик атамалар эволюциясига оид манбаларни замонавий таълим амалиётига самарали интеграция қилиш ва дидактик шарт-шароитлари ҳамда амалий натижаларини қайта алоқаси идентивлигининг суммаатив ва продуктивлигини лойиҳалаш контекстида илмий-амалий тавсия ва таклифларидан педагогик фанлар мазмунини бойитиш ва такомиллаштиришда, ўқув дастурларини такомиллаштиришда, бўлажак мутахассисларни тайёрлаш бўйича махсус ўқув курсларни ташкил қилишда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 21 ноябр 04-36-1750 -сон далолатномаси). Натижада, виртуал дарсликлар, онлайн курслар ва педагогик дастурларда педагогик атамаларни амалиётда қўллашни тўғри ва самарали ишлатилишига замин бўлиб ҳизмат қилади

Yangiliklarga obuna bo‘lish