Самиев Абдулло Яшиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда ветеринария тиббиётининг йўлга қўйилиши ва ривожлантирилиши (1946–2017 йй.)”, “07.00.01 – Ўзбекистон тарихи”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Tar1123.
Илмий раҳбар: Муминова Гавхар Эсановна, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Tar.11.01
Расмий оппонентлар: тарих фанлари доктори, профессор Қобулов Эшболта Атамуратович, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент Ахмедов Бекзод Абдураҳмонович.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда 1946–2017 йилларда ветеринария медицинаси соҳаси тарихини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Совет даврида Ўзбекистонда ветеринария хизматининг шаклланиши ва ривожланиши қишлоқ хўжалиги, айниқса, чорвачилик тармоғини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этганлиги, мазкур хизмат тизими илмий ёндашувлар асосида ташкил этилиб, эпидемияларнинг олдини олиш, ҳайвонлар саломатлигини сақлаш ва маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини оширишга қаратилган кенг кўламли чора-тадбирлар билан қўллаб-қувватланлиги, Ўзбекистон ССРда қишлоқ хўжалиги ва унга хизмат қилувчи ветеринария соҳасини ислоҳ қилиш ва ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилганлиги, шу билан бирга, эпизоотияларга қарши кураш тадбирлари кучайтирилиб, давлат бюджети орқали соҳага катта маблағлар ажратилганлиги тарихий манбалар асосида далилланган;
Совет даврда моддий-техник базани яхшилаш, янги ферма ва ветеринария объектларини барпо этиш, ветеринария хизматини самарали ташкил этиш ишлари амалга оширилиши, ветеринария хизмати ва зоотехника соҳасидаги кадрлар тайёрлаш ва профилактик чора-тадбирларни ташкил этиш соҳанинг самарали ривожланишида ҳал қилувчи аҳамиятга эгалиги, 1940–1950 йилларда кадрлар тайёрлашдаги камчиликлар ва малаканинг пастлиги соҳани ривожланишида тўсиқ бўлганлиги, кейинги йилларда илмий-тадқиқот ва малакали кадрлар тайёрлаш орқали соҳани ривожлантиришга қаратилган чоралар кенг кўламда амалга оширилган ва натижада ветеринария хизмати самарадорлиги ошганлиги архив ҳужжатларига таянган ҳолда асосланган;
Ветеринария мутахассислари томонидан касалликларни олдини олиш ва даволаш ишлари бўйича самарали усуллар қўлланилган бўлса-да, бу даврда ҳайвонларнинг соғлиғини сақлашга қаратилган ишларда юқумли бўлмаган касалликларга етарли эътибор берилмаганлиги, қишлоқ хўжалиги ҳайвонларининг юқумли касалликлари, хусусан бруселлёз, куйдирги ва силга қарши самарали курашиш бўйича тизимли чора-тадбирлар амалга оширилганлиги, чорва моллари орасидаги юқумли ва инвазион касалликларга қарши курашиш мақсадида илмий-тадқиқот институтлари, бактериология лабораториялари ҳамда мутахассис кадрлар тайёрлаш тизими йўлга қўйилганлиги манбалар асосида далилланган;
Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда ветеринария соҳасини ривожлантириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилганлиги, соҳа қонунчилик базасини мустаҳкамлаш, замон талаблари бўйича янгилаш ишлари амалга оширилганлиги, чорвачиликни ривожлантириш бўйича турли усуллар қўлланганлиги, эпизоотияга қарши тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши, шу билан бирга, ветеринария-санитария ва карантин қўриқлаш ишларининг комплекс олиб борилиши натижасида куйдирги, сил, оқсил, чечак, чўчқа ўлати ва самара яраси каби бир қанча ўткир юқумли касалликларнинг олди олинганлиги кўрсатиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 1946–2017 йилларда Ўзбекистонда ветеринария тиббиётининг йўлга қўйилиши ва ривожлантирилиши тарихи бўйича ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
Совет даврида Ўзбекистонда ветеринария хизматининг шаклланиши ва ривожланиши қишлоқ хўжалиги, айниқса, чорвачилик тармоғини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этганлиги, мазкур хизмат тизими илмий ёндашувлар асосида ташкил этилиб, эпидемияларнинг олдини олиш, ҳайвонлар саломатлигини сақлаш ва маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини оширишга қаратилган кенг кўламли чора-тадбирлар билан қўллаб-қувватланлиги, Ўзбекистон ССРда қишлоқ хўжалиги ва унга хизмат қилувчи ветеринария соҳасини ислоҳ қилиш ва ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилганлиги, шу билан бирга, эпизоотияларга қарши кураш тадбирлари кучайтирилиб, давлат бюджети орқали соҳага катта маблағлар ажратилганлигига оид илмий маълумотлардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатуви сенарийсини тайёрлашда фойдаланилди (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2023 йил 2 ноябрдаги 02-28-1638-сон маълумотномаси). Ушбу маълумотлар мазкур кўрсатувнинг янада сифатли бўлишига ёрдам берган.
Совет даврида моддий-техник базани яхшилаш, янги ферма ва ветеринария объектларини барпо этиш, ветеринария хизматини самарали ташкил этиш ишлари амалга оширилиши, ветеринария хизмати ва зоотехника соҳасидаги кадрлар тайёрлаш ва профилактик чора-тадбирларни ташкил этиш соҳанинг самарали ривожланишида ҳал қилувчи аҳамиятга эгалиги, 1940–1950 йилларда кадрлар тайёрлашдаги камчиликлар ва малаканинг пастлиги соҳани ривожланишида тўсиқ бўлганлиги, кейинги йилларда илмий-тадқиқот ва малакали кадрлар тайёрлаш орқали соҳани ривожлантиришга қаратилган чоралар кенг кўламда амалга оширилган ва натижада ветеринария хизмати самарадорлиги ошганлигига оид илмий маълумотлардан Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети томонидан “Ветеринария тиббиёти тарихи” ўқув қўлланмасини тайёрлашда фойдаланилди (Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети 2023 йил 7 ноябрдаги 6/2047-сон маълумотномаси). Мазкур маълумотлар тайёрланаётган “Ветеринария тиббиёти тарихи” дарслигининг янада мазмунли ва сифатли бўлишига ёрдам беради.
Ветеринария мутахассислари томонидан касалликларни олдини олиш ва даволаш ишлари бўйича самарали усуллар қўлланилган бўлса-да, бу даврда ҳайвонларнинг соғлиғини сақлашга қаратилган ишларда юқумли бўлмаган касалликларга етарли эътибор берилмаганлиги, қишлоқ хўжалиги ҳайвонларининг юқумли касалликлари, хусусан бруселлёз, куйдирги ва силга қарши самарали курашиш бўйича тизимли чора-тадбирлар амалга оширилганлиги, чорва моллари орасидаги юқумли ва инвазион касалликларга қарши курашиш мақсадида илмий-тадқиқот институтлари, бактериология лабораториялари ҳамда мутахассис кадрлар тайёрлаш тизими йўлга қўйилганлигига доир илмий маълумотлардан Ветеринария илмий-тадқиқот институти томонидан “Ветеринария тиббиёти тарихи” ўқув қўлланмасини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси Ветеринария илмий-тадқиқот институтининг 2023 йил 9 ноябрдаги 27/1-361-сон далолатномаси). Тадқиқотчи томонидан тақдим этилган маълумотлар тайёрланаётган “Ветеринария тиббиёти тарихи” дарслигининг янада мазмунли ва сифатли бўлишига ёрдам беради.
Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда ветеринария соҳасини ривожлантириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилганлиги, соҳа қонунчилик базасини мустаҳкамлаш, замон талаблари бўйича янгилаш ишлари амалга оширилганлиги, чорвачиликни ривожлантириш бўйича турли усуллар қўлланганлиги, эпизоотияга қарши тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши, шу билан бирга, ветеринария-санитария ва карантин қўриқлаш ишларининг комплекс олиб борилиши натижасида куйдирги, сил, оқсил, чечак, чўчқа ўлати ва самара яраси каби бир қанча ўткир юқумли касалликларнинг олди олинганлигига доир илмий хулосалардан Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети томонидан “Ветеринария тиббиёти тарихи” ўқув қўлланмасини тайёрлашда фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2024 йил 2 февралдаги 02/23-68-сон хулосаси). Ушбу маълумотлар тайёрланаётган “Ветеринария тиббиёти тарихи” дарслигининг янада мазмунли ва сифатли бўлишига ёрдам беради.