Шукуриллаев Юнус Асроровичнинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бухоро амирлигида ҳарбий иш ва қўшин: ҳолати, бошқаруви, анъаналари (1756 – 1920-йиллар)” 07.00.01 - Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари) 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.DSc/Tar160 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Tar.08.01 рақамли Илмий кенгаш.
Илмий маслаҳатчи:  Воҳидов Шодмон Хусенович - тарих фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Ҳайитов Шодман Ахмадович - тарих фанлари доктори, профессор; Замонов Акбар Тургунович - тарих фанлари доктори (DSc), профессор; Холиқова Раҳбар Эргашевна - тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Бухоро амирлиги даврида ҳарбий иш ва қўшиннинг ҳолати, бошқаруви, анъаналари тарихини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Бухоро манғит амир Насруллоҳхон томонидан 1856-йилда қабул қилинган ҳарбий Низом (93 варақ, араб имлосида форс тилида) унинг боб ва фасллари, Низомда қўшин тузилиши, қўшин таркиби (даста, нимдаста, расад, баҳра, саржуқа), ҳарбий унвон ва мансаблар, буйруқ бериш ва унинг бажарилиш қоидалари, жанг усуллари (18 та анъанавий, 6 та янги), ҳарбийларни тайёрлаш, ҳарбий дала машқларининг ўтказилиш тартиблари, қўриқлаш хизмати, дала жангларидаги ўрдаларни қуриш, уларни кўчириш, қурол-яроғлардан фойдаланиш қоидалари илк бор яхлит ҳолатда илмий жиҳатдан асослантирилган.
Амир Насруллоҳхон томонидан қабул қилинган ҳарбий Низом тузилишида Европа мамлакатлари (Англия, Франция, Германия) илғор армияларининг амалдаги Низомларидан фойдаланганлиги, протекторат даврида Россия империяси таъсири ва назоратида қабул қилинган Низомлар (“Рисолатун низомия” – Бухоро амирлигининг ҳарбий Низоми, 123 варақ, “Рисолатун низомия” – Бухоро амирлигининг ҳарбий Низоми тўлдирилган нусхаси, 193 варақ) билан ўзаро ўхшашлик ва фарқли жиҳатлари асосланган;
тарихий адабиёт ва тадқиқотларда илгари тилга олинмаган ҳарбий унвон ва мансаблар (Мухаббир (مخبر), Ажудон (اجودان), Ёвари аввал (یاور اول), Сардаста (سردسته), Ажуданбоши (اجودان‌باشی), Таббол (طبّال), Найзан (نیزن), Шайпурчи (شیپورچی), Саржуқа (سرجوقه), Кешикчи (کشیكچی), Сарҳанг (سرهنگ), Аламдор (علمدار), Мустаҳфиз (مستحفظ)) ҳамда уларнинг вазифалари аниқланган;
Бухоро амирлигида ҳарбий соҳада ўша давр талабларига жавоб берадиган ҳарбий Низомлар бўлса-да, уларнинг амалиётга деярли жорий этилмаган, ўрта асрлардаги қолоқ анъаналарнинг давом этиб келганлиги, ҳарбий таълим берадиган бирорта ҳам ҳарбий таълим муассасаси мавжуд бўлмаганлиги, ҳарбий кадрлар муаммосининг ҳал этилмаганлиги, қўшинда маҳаллийчилик, уруғ-аймоқчилик анъаналари сақланиб қолинганлиги, сарой ва ҳарбий мансабларнинг алоҳида тоифаларга ажратилмаганлиги, мафкуравий-сиёсий тайёргарликнинг йўлга қўйилмаганлиги далилланган.
Манғитлар сулоласи даврида Бухоро амирлигида мунтазам қўшин тузилиши, қўшин таркиби, қўшин сафини тўлдириб бориш тартиблари (зиндонбанд этилган маҳкумлар, кексайиб қолган сарбознинг ўрнига ўғлини киритиш, ота-оналарнинг мурожаатлари, муҳожирлар, кўнгиллилар, сотиб олинган қуллар, чет эллик ҳарбий асирлар, қочоқ сарбознинг ўрнига ҳарбий хизматга жалб этилган кафиллар), жанг қоидалари, разведка, ҳарбий стратегия ва тактика масалалари, ҳарбий мусиқачилар фаолияти, лавозимга тайинлашнинг тартиб-қоидалари (ижтимоий келиб чиқиши, уруғи, насл-насаби, вафоти, касаллиги, ҳарбий хизматга яроғсизлиги, амир фармони ), қўшиндаги совуқ, ўқотар қуроллар ҳамда ҳарбий ҳимоя воситалари, ҳарбий хизматчиларнинг маошлари, моддий таъминоти, (ойлик, кунлик, мукофот пули, ер-сув инъомлари, от-улов, натурал тарздаги маҳсулотлар), кундалик турмуши, ҳарбий хизматдан қочиш сабаблари, қўшинда тақдирлаш ва жазо бериш масалалари асослаб берилди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Бухоро амирлигида ҳарбий иш ва қўшин ҳолати, бошқаруви, анъаналарини тадқиқ қилиш натижасида қуйидагилар амалиётга жорий қилинди:
Бухоро манғит амир Насруллоҳхон томонидан 1856-йилда қабул қилинган ҳарбий Низом (93 варақ, араб имлосида форс тилида) унинг боб ва фасллари, Низомда қўшин тузилиши, қўшин таркиби (даста, нимдаста, расад, баҳра, саржуқа), ҳарбий унвон ва мансаблар, буйруқ бериш ва унинг бажарилиш қоидалари, жанг усуллари (18 та анъанавий, 6 та янги), ҳарбийларни тайёрлаш, ҳарбий дала машқларининг ўтказилиш тартиблари, қўриқлаш хизмати, дала жангларидаги ўрдаларни қуриш, уларни кўчириш, қурол-яроғлардан фойдаланиш қоидалари тўғрисидаги маълумотлардан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг айрим дастурларини бажаришда кенг фойдаланилди  (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2025-йил 2-октябрдаги 10/2193-сонли маълумотномаси). Бу эса ҳарбий хизматчиларни жанговор тайёргарлигини оширишга маълум даражада хизмат қилган;
Амир Насруллоҳхон томонидан қабул қилинган ҳарбий Низом тузилишида Европа мамлакатлари (Англия, Франция, Германия) илғор армияларининг амалдаги Низомларидан фойдаланганлиги, протекторат даврида Россия империяси таъсири ва назоратида қабул қилинган  Низомлар ( “Рисолатун низомия” – Бухоро амирлигининг ҳарбий Низоми, 123 варақ, ва унунг тўлдирилган нусхаси, 193 варақ) билан ўзаро ўхшашлик ва фарқли жиҳатлари тўғрисидаги маълумотлардан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги жануби-ғарбий махсус ҳарбий округи Бухоро гарнизонининг тарғибот-ташвиқот ишларида кенг фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги жануби-ғарбий махсус ҳарбий округи Бухоро гарнизонининг 2025-йил 10-октабрдаги 4112-сонли маълумотномаси). Тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий қилиниши, ёш авлодни мард ва жасурлик, ҳарбий ватанпарварлик, она Юртга садоқат руҳида тарбиялашга хизмат қилган;
Бухоро амирлигида ҳарбий соҳада ўша давр талабларига жавоб берадиган ҳарбий Низомлар бўлсада, уларнинг амалиётга деярли жорий этилмаганлиги, ўрта асрлардаги қолоқ анъаналарнинг давом этиб келганлиги, ҳарбий таълим берадиган бирорта ҳам таълим муассасаси мавжуд бўлмаганлиги, ҳарбий кадрлар муааммосининг ҳал этилмаганлиги, қўшинда маҳаллийчилик, уруғ-аймоқчилик анъаналари сақланиб қолинганлиги, сарой ва ҳарбий мансабларнинг алоҳида тоифаларга ажратилмаганлиги, мафкурафий-сиёсий тайёргарликнинг йўлга қўйилмаганлиги ҳақидаги маълумотлардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалида 2023-йилнинг 3-ноябр куни эфирга узатилган “Мавзу” кўрсатуви, 2024-йил 10-январда намойиш этилган “Тақдимот” кўрсатуви ва 2024-йил 14-майда намойиш этилган “Очиқ дарс” кўрсатувлари ссенарийларини ишлаб чиқишда кенг фойдаланилди (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маърифат” ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг 2025-йил 9-сентябрдаги 01-33/669-сон маълумотномаси). Кўрсатувлар телетомошабинларга Бухоро амирлигининг ҳарбий тарихига оид сақланаётган, ҳозирда ўрганилиши зарур бўлган манбалар, амирликда мунтазам қўшин тузилиши, бошқаруви ва ҳарбий тарихи бўйича тасаввурларини бойитишга хизмат қилган;
тарихий адабиёт ва тадқиқотларда илгари тилга олинмаган ҳарбий унвон ва мансаблар (Мухаббир (مخبر), Ажудон (اجودان), Ёвари аввал (یاور اول), Сардаста (سردسته), Ажуданбоши (اجودان‌باشی), Таббол (طبّال), Найзан (نیزن), Шайпурчи (شیپورچی), Саржуқа (سرجوقه), Кешикчи (کشیكچی), Сарҳанг (سرهنگ), Аламдор (علمدار), Мустаҳфиз (مستحفظ)) ҳамда уларнинг вазифалари борасидаги маълумотлардан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси фаолиятида кенг қўлланилмоқда (Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг 2025-йил 8-октябрдаги 1/1-5392-сонли маълумотномаси). Натижалар, Миллий гвардия ходимларининг хизмат фаолиятини ривожлантиршга маълум даражада хизмат қилган;
Манғитлар сулоласи даврида Бухоро амирлигида мунтазам қўшин тузилиши, қўшин таркиби, унга қабул қилиш тартиблари (зиндонбанд этилган маҳкумлар, кексайиб қолган сарбознинг ўрнига ўғлини киритиш, ота-оналарнинг мурожаатлари, муҳожирлар, кўнгиллилар, сотиб олинган қуллар, чет эллик ҳарбий асирлар, қочоқ сарбознинг ўрнига ҳарбий хизматга жалб этилган кафиллар), жанг қоидалари, разведка, ҳарбий стратегия ва тактика масалалари, ҳарбий мусиқачилар фаолияти, лавозимга тайинлашнинг тартиб-қоидалари (ижтимоий келиб чиқиши, уруғи, насл-насаби, вафоти, касаллиги, ҳарбий хизматга яроғсизлиги, амир фармони), қўшиндаги совуқ ва ўқотар қуроллар ҳамда ҳарбий ҳимоя воситалари, ҳарбий хизматчиларнинг маошлари (ойлик, кунлик, мукофот пули, ер-сув инъомлари, от-улов, натурал тарздаги маҳсулотлар), кундалик турмуши, моддий таъминоти, ҳарбий хизматдан қочиш сабаблари, қўшинда тақдирлаш ва жазо бериш масалалари борасидаги маълумотлардан Бухоро давлат музей-қўриқхонаси фаолиятида кенг фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг 2025-йил 14-июлдаги 04-05/2824-сонли маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистон Республикаси маданий мерос агентлигига қарашли Бухоро давлат музей-қўриқхонасининг фонд экспонатларини бойитишда ва музейнинг 2020–2025-йилларда ўтказилган тарғибот фаолиятида, музей илмий ходимлари, сайёҳларни бошловчилар фаолиятининг самарадорлигини оширишга, музейга ташриф буюраётган маҳаллий ва хорижий сайёҳларда Бухоро амирлигининг ҳарбий-сиёсий тарихини ёритишга ҳамда гид-экскурсаводлар фаолиятини зарурий, янги, илмий асосланган маълумотлар базасини бойитилишига хизмат қилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish