Иброҳимов Нозимжон Ихтиёровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бухоро амирлигининг Ҳиндистон билан савдо муносабатлари (ХИХ аср иккинчи ярми – ХХ аср бошлари”, 07.00.01 - Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/Tar1779.
Илмий раҳбар: Очилдиев Файзулла Бобоқулович, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Tar.08.01 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Худойқулов Тўлқин Дўстбобоевич - тарих фанлари доктори, профессор; Эргашев Жаҳонгир Юнус ўғли - тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ХИХ асрнинг иккинчи ярми – ХХ аср бошларида Бухоро амирлигининг Ҳиндистон билан олиб борган савдо муносабатларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Бухоро амирлигининг ХИХ асрдаги савдо муносабатларида Ҳиндистон алоҳида ўрин тутганлиги, амирлик бозорларига ҳинд савдогарлари орқали инглиз савдо молларининг кириб келиши натижасида Англия ва Россия маҳсулотлари ўртасида кучли рақобат келиб чиққанлиги, инглиз–ҳинд моллари рус маҳсулотларига нисбатан арзон сотилганлиги, Россия империяси амирлик бозорларидан инглиз–ҳинд маҳсулотларини сиқиб чиқариш мақсадида уларга нисбан катта миқдорда қўшимча божлар жорий қилганлиги сабабли Бухоро – Ҳиндистон савдо муносабатларига салбий таъсир қилганлиги аниқланган;
Бухоро ва Ҳиндистон ўртасида ХИХ асрнинг иккинчи ярми – ХХ аср бошларида савдо ҳажмининг ўсиш динамикаси, мазкур савдо алоқаларида амирликнинг Ҳиндистон билан импорт–экспорт салоҳиятининг юқори бўлгани ва иқтисодий муносабатларда бухоролик ва ҳинд савдогарлари фаол бўлганлиги, Бухоро ўзаро савдо жараёнларида муҳим марказ сифатида аҳамиятини сақлаб қолганлиги, шунингдек, амирлик хўжалигига зарур капиталнинг кириб келиши бир қатор омилларга асосланганлиги исботланган;
Бухоронинг Ҳиндистон билан савдо муносабатларида чой маҳсулоти йетакчи ўрин тутганлиги, амирлик аҳолисининг чой маҳсулотига бўлган эҳтиёжининг юқори бўлгани, Чой савдосида Пешоварлик савдогарларнинг мавқеи баланд эканлиги, чой навлари, сифати ва нарх навоси архив ва бирламчи манбалар билан асосланган;
Бухоро амирлиги ва Ҳиндистон савдо алоқаларида савдо йўллари, карвонсаройлар ва бозорларнинг қанчалик муҳим эканлиги, савдо йўллари, карвонсаройлар ва бозорлардан тушадиган божларнинг амирлик хазинасига катта фойда келтиргани, шунингдек ҳинд судхўрларининг амирлик аҳолиси орасида кредит–молия вазифаларини бажарганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: ХИХ аср иккинчи ярми – ХХ аср бошларида Бухоро амирлигиниг Ҳиндистон билан олиб борган савдо муносабатлари таҳлил қилиш натижасида қууидагилар амалиуотга жориу қилинди:
Бухоро амирлигининг ХИХ асрдаги савдо муносабатларида Ҳиндистон алоҳида ўрин тутганлиги, амирлик бозорларига ҳинд савдогарлари орқали инглиз савдо молларининг кириб келиши натижасида Англия ва Россия маҳсулотлари ўртасида кучли рақобат келиб чиққанлиги, инглиз–ҳинд моллари рус маҳсулотларига нисбатан арзон сотилганлиги, Россия империяси амирлик бозорларидан инглиз–ҳинд маҳсулотларини сиқиб чиқариш мақсадида уларга нисбан катта миқдорда қўшимча божлар жорий қилганлиги сабабли Бухоро – Ҳиндистон савдо муносабатларига салбий таъсир қилганлиги тўғрисидаги маълумотлар “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Экспедиция” кўрсатувини таууорлашда кенг фоудаланилди (Ўзбекистон миллиу телерадиокомпаниуаси “Маърифат ижодий бирлашмаси” Давлат муассасасининг 2025– уил 20– октябрдаги 01–33/781– сон маълумотномаси). Кўрсатув телетомошабинларга Бухоро амирлиги даврида кечган савдо алоқалари борасидаги тасаввурларини боуитишга хизмат қилган.
Бухоронинг Ҳиндистон билан савдо муносабатларида чой маҳсулоти йетакчи ўрин тутганлиги, амирлик аҳолисининг чой маҳсулотига бўлган эҳтиёжининг юқори бўлгани, Чой савдосида Пешоварлик савдогарларнинг мавқеи баланд эканлиги, чой навлари, сифати ва нарх навоси тўғрисидаги маълумотлар “Ўзбекистон тарихи” телеканали дастурларини эфирга тайёрлашда кенг қўлланилди (Ўзбекистон миллиу телерадиокомпаниуаси “Маърифат ижодий бирлашмаси” Давлат муассасасининг 2025– уил 20– октябрдаги 01–33/781– сон маълумотномаси). Кўрсатув телетомошабинларга Бухоро амирлиги даврида кечган савдо-иқтисодий алоқалари тарихи борасидаги тасаввурларини боуитишга хизмат қилган.
Бухоро ва Ҳиндистон ўртасида ХИХ асрнинг иккинчи ярми – ХХ аср бошларида савдо ҳажмининг ўсиш динамикаси, мазкур савдо алоқаларида амирликнинг Ҳиндистон билан импорт–экспорт салоҳиятининг юқори бўлгани ва иқтисодий муносабатларда бухоролик ва ҳинд савдогарлари фаол бўлганлиги, Бухоро ўзаро савдо жараёнларида муҳим марказ сифатида аҳамиятини сақлаб қолганлиги, шунингдек, амирлик хўжалигига зарур капиталнинг кириб келиши бир қатор омилларга асосланганлиги тўғрисидаги маълумотлар Бухоро давлат музеу–қўриқхонасида жориулантирилди (Ўзбекистон Республикаси Маданиу мерос агентлигининг 2025– уил 23– октябрдаги 04–05/4189– сонли маълумотномаси). Натижалар Бухоро давлат музеу-қўриқхонасида турли кўргазмалар қилишда ҳамда фонд материалларини каталоглаштиришда қўлланилмоқда.
Бухоро амирлиги ва Ҳиндистон савдо алоқаларида савдо йўллари, карвонсаройлар ва бозорларнинг қанчалик муҳим эканлиги, савдо йўллари, карвонсаройлар ва бозорлардан тушадиган божларнинг амирлик хазинасига катта фойда келтиргани, шунингдек ҳинд судхўрларининг амирлик аҳолиси орасида кредит–молия вазифаларини бажарганлиги тўғрисидаги маълумотлар Бухоро давлат музеу–қўриқхонасида жориулантирилди (Ўзбекистон Республикаси Маданиу мерос агентлигининг 2025-уил 23-октябрдаги 04–05/4189– сонли маълумотномаси). Тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий қилиниши натижасида Бухоро давлат музеу-қўриқхонасига ташриф буюрувчиларда Бухоро амирлиги ва Ҳиндистон ўртасидаги савдо алоқалари бўйича тушунчаларини бойишига хизмат қилди.