Қаршиев Шохрух Анвар ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қадриятлар тизимида дин ва ахлоқ мутаносиблигининг фалсафий-маданий таҳлили”, 09.00.02 – Онг, маданият ва амалиёт шакллари фалсафаси (Дин фалсафаси).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Fal829.
Илмий раҳбар: Джалилов Бахтиёр Ҳидаевич, фалсафа фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/2025.27.12.F.01.07
Расмий оппонентлар: Абилов Ўрол Муродович– фалсафа фанлари доктори, профессор, Ташанов Абдухолиқ Дайнович – фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қадриятлар тизимида дин ва ахлоқ ўртасидаги ўзаро мутаносибликнинг фалсафий-маданий асосларини тадқиқ этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
дин ва ахлоқнинг ижтимоий барқарорлик, маданий интеграция ва шахс камолотидаги ўрни, фалсафий жиҳатдан жамиятда ахлоқий норма ва меъёрларнинг шаклланишидаги зарурияти миллий ва умуминсоний қадриятлар тизими асосида очиб берилган;
дин ва ахлоқ ўртасидаги ўзаро мутаносиблик масаласи замонавий фалсафий консепсиялар асосида инсоннинг ақл-идроки, жамият манфаати билан боғлиқ ҳолда муносабатнинг онтологик ва эпистемологик асослари ҳамда глобаллашув шароитидаги динамикаси маданий интеграция омили сифатида асосланган;
дин ва ахлоқ тизимларининг бир-бирига мослашиши ижтимоий интеграцияни таъминлашга хизмат қилишига оид муносабатларга таъсир этувчи ижтимоий, иқтисодий, маданий ва психологик омиллар аниқланган ҳамда жамиятдаги ижтимоий ҳимоя, тенглик ва ижтимоий адолат принципларига таъсир кўрсатиши консептуал моделлар билан асосланган;
қадриятлар тизимида дин ва ахлоқ мутаносиблигининг тарихи, анъанавий қадриятларнинг ривожланиши, жамиятдаги тарихий шарт шароит ва ҳозирги давр руҳи учун янги технологиялар, сунъий интеллект ва рақамли оммавий ахборот воситалари ривожи шароитида шаклланган маданий ва диний кўп қирралиликка нисбатан миллий-маданий тизимни сақлаш зарурияти очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қадриятлар тизимида дин ва ахлоқ мутаносиблигининг фалсафий-маданий таҳлили асосида қуйидаги хулоса, таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди:
дин ва ахлоқнинг ижтимоий барқарорлик, маданий интеграция ва шахс камолотидаги ўрни, фалсафий жиҳатдан жамиятда ахлоқий норма ва меъёрларнинг шаклланишидаги зарурияти миллий ва умуминсоний қадриятлар тизимига оид хулоса ва таклифлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали “Маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар бадиий муҳарририяти томонидан тайёрланган “Таълим ва тараққиёт”, “Адабий жараён”, “Ҳидоят сари” дастурлари сенарийсини тайёрлашда (2022-2024 йиллар давомида) фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканалининг 2024-йил 19-ноябрдаги 04-36-1202-сон маълумотномаси). Натижада, радиотингловчилар дин ва ахлоқ мутаносиблигига эришишнинг прагматик йўли жамиятнинг барча қатламларида эътиқод ва хулқ-атвор ўртасидаги бир-бирини тўлдирувчи муносабатларни онгли равишда ривожлантириш тўғрисида тасаввурга эга бўлдилар;
дин ва ахлоқ ўртасидаги ўзаро мутаносиблик масаласи замонавий фалсафий консепсиялар асосида инсоннинг ақл-идроки, жамият манфаати билан боғлиқ ҳолда муносабатнинг онтологик ва эпистемологик асослари ҳамда глобаллашув шароитидаги динамикаси маданий интеграция омили сифатидаги янгилигидан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2024-йил учун чора-тадбирлар дастурининг В йўналишида белгиланган “Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашга доир чора-тадбирлар” 39-банди Ўзбек халқининг миллий қадриятлари ва маънавий меросини асраб-авайлаш, кенг оммалаштириш ҳамда ривожлантириш бўйича янги ёндашувларни жорий қилишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий маънавий тадқиқотлар институтининг 2024-йил 25-декабр 10/244 сон маълумотномаси). Натижалар илмий-амалий тадқиқотлари орқали дин ва ахлоқ мутаносиблиги тарихий асослар, ижтимоий жараёнлар ва маданий ўзгаришлар билан боғлиқ бўлиб, ҳар бир даврда янги шакллар ва тенденсияларни келтириб чиқаради. Уларни ўрганиш, замонавий жамиятда дин ва ахлоқ ўртасидаги муносабатларни яхшироқ тушунишда намоён бўлишига хизмат қилган;
дин ва ахлоқ тизимларининг бир-бирига мослашиши ижтимоий интеграцияни таъминлашга хизмат қилишига оид муносабатларга таъсир этувчи ижтимоий, иқтисодий, маданий ва психологик омиллар аниқланган ҳамда жамиятдаги ижтимоий ҳимоя, тенглик ва ижтимоий адолат принципларига таъсир кўрсатиши консептуал моделларга асосланган ғоялардан Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2025-йил 1-мартдаги 01/33-сонли маълумотномаси). Натижалар қадриятлар тизимида дин ва ахлоқ мутаносиблигига оид консепсияларнинг фалсафий талқинига оид ғоялардан Имом Мотуридий халқаро илмий тадқиқот маркази томонидан нашрга тайёрланган Мотуридийлик таълимоти энциклопедияси мақолаларини илмий жиҳатдан мазмунан бойитишда фойдаланилган;
қадриятлар тизимида дин ва ахлоқ мутаносиблигининг тарихи, анъанавий қадриятларнинг ривожланиши ва жамиятдаги тарихий шарт шароит ва ҳозирги давр руҳи учун янги технологиялар, сунъий интеллект ва рақамли оммавий ахборот воситалари ривожи шароитида шаклланган маданий ва диний кўп қирралиликка нисбатан миллий-маданий тизимни сақлаш заруриятига оид хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги 2024-йил 25-декабр 4-16-21-6952-сон маълумотномаси). Натижалар Ўзбекистонда миллий ва диний қадриятларнинг ривожланиши ҳақидаги тушунчаларнинг мазмунини тушунтиришга хизмат қилди.